1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Муаззинлар

12:45 / 01.03.2018 4494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Муаззинлар қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлурлар», деганларини эшитдим».

 Изоҳ: Бу ҳадисда муаззинларнинг фазли қиёмат куни олий даражада бўлиши ҳақида сўз бормоқда. Улар ҳамманинг ичида алоҳида фазл билан ажралиб турар эканлар. Арабларда аслзода, улуғ кишиларни бўйни узун, деб васф қилиш одати бор.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас,, дедилар,.Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

2021 08:03 / 03.10.2019
Солим оталари Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса оталари Умардан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4240 06:00 / 24.09.2018
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг сўзидаги Иброҳим алайҳиссалом дуоларини давоми...

4206 09:20 / 29.05.2018
Мўминлар онаси Жувайрия бинти Ҳориснинг инилари Амр ибн Ҳорис розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётганларида давоми...

3618 07:15 / 02.08.2018