1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жаҳаннам аҳли

19:13 / 24.02.2018 5406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдалди. Унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизларга ичингиздан Роббингизнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, сизларни ушбу кунингиздаги рўбарў бўлишдан огоҳлантирадиган расуллар келмадими?!» – дедилар. Улар: «Оре! Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир», – дедилар.

Ажойиб бир манзара. Ҳукм чиққанидан кейин кофирлар жамланиб, жаҳаннам томон ҳайдаб кетилдилар. Ҳамма ёқ жим-жит. Кофирлар жаҳаннамга етиб келган пайтда ҳеч қандай шовқин-суронсиз унинг эшиклари очилди. Ҳамма даҳшатда. Жаҳаннам нелигини ва у ерда нималарга дучор бўлишларини ҳам билдилар. Шунинг учун ҳам бошларини эгиб, паришон ҳолда кетмоқдалар. Шунда бирдан, уларга жаҳаннамни қўриқлаш вазифасини адо этувчи фаришталар қуйидаги саволни берадилар:

«Сизларга ичингиздан Роббингизнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, сизларни ушбу кунингиздаги рўбарў бўлишдан огоҳлантирадиган расуллар келмадими?!»

Эй шўри қуриганлар, нимага бу томон келяпсизлар?! Нима бўлди сизларга?! Нима, у дунёда сизларга ўзингиздан бўлган, оддий инсон пайғамбарлар келмадими?! Улар сизларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб бермадиларми?! Ахир пайғамбарлар сизни бундан огоҳлантирган бўлишлари керак-ку!!! Улар сизга бу ҳақдаги оятларни тиловат қилиб берган бўлишлари керак-ку!!!

Кофирлар нима деб ҳам жавоб қила олардилар?! Уларнинг айтадиган гаплари шу бўлди:

«Оре!»

Яъни «Ҳа, ўзимиздан бўлган пайғамбарлар бизга келган, улар бизга Роббимизнинг оятларини тиловат қилиб берган ва у Куннинг даҳшатидан огоҳлантирган эдилар», демоқчилар. Лекин тўлиқ айта олмайдилар. «Ҳа», деб қўйишга зўрға ярайдилар. Ортидан эса тан олиб:

«Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир», деб ўзларининг кофир эканликларини эътироф этадилар. Шунда уларга:

«Жаҳаннам эшикларидан унда мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг!» – дейилди. Бас, мутакаббирларнинг турар жойи қандай ҳам ёмон!

Ҳалиги жаҳаннам қўриқчилари билан бўлган савол-жавобдан кейин кофирларга:

«Жаҳаннам эшикларидан унда мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг!» – дейилди».

Айни чоғда, уларга жаҳаннамда абадий қолишлари ҳам айтиб қўйилди. Жаҳаннам бу дунёда иймонга киришдан бош тортиб, кофир бўлиб ўтган мутакаббирларга жой бўлди.

«Бас, мутакаббирларнинг турар жойи қандай ҳам ёмон!»

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири Ҳилол китобидан)





Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган кунда, қилган ишларининг хабарини берур. Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир давоми...

7536 05:00 / 02.12.2016
Жаннат ва дўзах ndash иккаласи халқ қилингандир. Улар абадийдир, йўқ бўлмаслар. Бас, Аллоҳ жаннат ва дўзахни халойиқдан олдин халқ қилгандир. Уларга аҳл давоми...

6364 13:00 / 11.05.2020
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлВаҳҳобАлВаҳҳоб исми неъматларни беҳисоб берувчи Зот деган маънони англатади. .Ваҳҳоб, сўзининг луғавий маъноси ҳибаси, илтифоти, атоси давоми...

11339 08:28 / 20.04.2017
Қадар, сўзи ўлчов маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни давоми...

4738 16:00 / 03.05.2021
Аудиолар

213495 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132708 14:35 / 11.08.2021