1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Мўминнинг меърожи - муфассал намоз китоби» қайта нашр этилди

10:00 / 03.05.2018 6248 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Мўминнинг меърожи» (Муфассал намоз китоби) деб номланган китобларининг қайта нашри.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

МУҚАДДИМА

Мўмин бандалари учун намозни меърож қилган Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
«Кўзимнинг қувончи намозда қилинди» дея марҳамат этган Расули акрам Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!
Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз мусулмонлари ҳақ динларини имкон даражасида мукаммал ўрганишга интилишмоқда. Узоқ вақт давом этган тазйиқ ва таъқиблардан сўнг диний қадриятларимиз ўзимизга қайтди, Аллоҳ таолонинг лутфу инояти билан ибодатларимизни комил, тўкис адо этишга ўтилди. Бу борада айниқса ибодатларнинг энг улуғи саналган намоз арконларини пухта ўрганиш, уларни шариат талабларига мувофиқ тўкис адо этишга жиддий эътибор қаратилди. Мусулмонларимизга намоз ўқиш тартиб-қоидаларини ўргатишда айниқса кичик ҳажмли, суратли қўлланмалар жуда қўл келди. Кейинчалик намоз ҳақидаги мукаммалроқ китоблар чоп этишга ҳам киришилди. Камина ходимингизнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумида нашр қилинган китобларининг бешинчи, олтинчи, еттинчи жузлари «Намоз китоби» деб аталиб, тўлалигича шу улкан ибодатга бағишланган эди.
Аммо шуларга қарамай, намоз ўқишни ўрганиш, унинг арконлари, шартлари ва адо этиш тартиб-қоидалари билан танишишга оид китобларга бўлган эҳтиёж сусаймади. Бу орада мазҳабни тан олмайдиган тоифалар чиқиб, турли ғавғоларни қўзғашганида, ҳатто мазҳабдошларимизнинг минг йиллардан буён ўқиб келаётган намозларига ўзгартиришлар киритишни мўлжаллашганида уларнинг кирдикорларига раддия сифатида чоп этилган китобларнинг ҳам фойдаси катта бўлмоқда. Шунда айрим азизларимиз «Намоз ҳақида саволлар ҳам, ҳар хил бир-бирига қарама-қарши маълумотлар ҳам кўпайиб кетди, ҳаммасини тартибга солишда қўл келадиган, мазҳабимиз талабларига жавоб берадиган бир китоб таълиф қилинса», деган таклифлар ҳам киритишди.
Азиз мухлисларимизнинг бу таклифларида жон бор эди. Сабаби, кейинги пайтларда айрим тоифалар Аҳли сунна вал жамоага қарши ҳар томонлама фаолиятни кучайтириб юборишди. Улар орасидан ибодатларимизни ҳам тафтиш қиладиган «билимдонлар» чиқиб қолди. Улар мусулмонларимизни чалғитиш, улар орасига фитна ва тафриқа уруғларини сепиш учун Интернетда турли сайтлар очишди, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам иш олиб боришга киришишди.
Уларнинг асосий эътибор қаратган мавзуларидан бири намоз масаласи бўлди. Ҳатто иш шунга бориб етдики, Интернет тармоғида уларнинг ҳанафий мазҳабидаги «хатолар»га ихтисослашган махсус сайти ҳам ишлай бошлади. Шунинг учун ҳам юртдошларимизнинг бу ҳолатдан ташвишга тушишлари табиий эди. Ҳатто мухлисларимиздан бирининг ёзишича, семиз ва серсоқол бир одам видеода ҳанафий мазҳабиникидан бошқачароқ таҳорат қилиб кўрсатиб, «Бундан бошқача барча таҳоратлар нотўғри» деб айтган эмиш. Мазҳабсизларнинг сайтларидан бирида намоздаги такбири таҳримада (бошлаш такбирида) бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизиш ҳолати ҳанафий мазҳабининг китобларида ҳам йўқлигини даъво қилган сўзлари эълон қилинди. Айниқса кейинги пайтларда намоз борасидаги баҳсли, чалкаш ва тортишувли фикрлар кўпайиб кетди.
Турли юртларга кетган меҳнат муҳожирлари ўртасида ҳам мазҳабимиздаги намоз китоблари топилмаётгани, бошқа мазҳабларнинг китобларини ўқиб, турли тушунмовчиликлар, баҳс-тортишувлар кўпаяётгани ҳақида гап-сўзлар қулоққа чалина бошлади. Ана шуни эътиборга олиб, хорижий юртларда юрган ватандошларимиз учун она тилимизда ҳанафий мазҳабининг намоз ўқиш тартиблари ҳақида кичикроқ суратли китобча тайёрланди ва Москвадаги ҳамкор нашриётимиз томонидан ўзбек тилида чоп қилинди. Бундай китобга эҳтиёж катта бўлгани учун китобнинг биринчи нашри тезда тарқалиб кетди ва ҳозирда иккинчи нашрга ҳам ҳаракат қилинмоқда.
Ўз ватанимиздаги мусулмонларимиз орасида ҳам тўлиқ ва енгил услубдаги намоз китобига эҳтиёж ортиб бораётгани тўғрисида бизга кўпчилик мурожаат қила бошлади. Катта-кичик билан маслаҳатлашиб, мазҳабимизга амал қилувчиларга енгиллик туғдириш ва турли ихтилофларга барҳам бериш мақсадида ҳозирги даврнинг талабларига жавоб берадиган, аввалда йўл қўйилган камчиликлари тузатилган, намозни тўкис адо этишга ёрдам берадиган муфассал бир китобни нашрга тайёрлаш мақсадга мувофиқ деб топилди. Уни тайёрлашда камина ходимингизнинг олдин бу мавзуда ёзган асарларини жамлаб, тартибга солиш, керакли қўшимчалар киритишга келишилди. Бу ишларни амалга оширишни ҳурматли Аҳмаджон ҳожи акадан илтимос қилинди. Ушбу китобни тасниф қилишда шайх Аҳмад Иззуддин ибн Ийсо Баянунийнинг ҳанафий мазҳабида таҳорат ва намоз ҳукмларига оид китобидан ҳам бир қадар истифода қилинди.
«Мўминнинг меърожи» деб номланган ушбу китобни сиз, азизларнинг эътиборингизга тақдим этар эканмиз, Аллоҳ таолодан уни ҳусни қабул қилишини ва баракасини тилаб қоламиз ҳамда унинг барчамиз учун манфаатли бўлишидан умидвормиз. 

Камоли эҳтиром ила, 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 2013 йил 30 сентябр, Тошкент.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Мўминнинг меърожи» (Муфассал намоз китоби)
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2017
Ҳажми:  248 бет
ISBN: 978-9943-4159-9-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 7376 -сонли тавсияси ила чоп этилган

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Дин ва шариат нима?
Иймон ҳақида
Иймон шартлари
Ақида
Аҳли сунна вал жамоа
Ҳалол ва ҳаром
Намоз энг улуғ ибодатдир
Намознинг бошқа фойдалари
Амалларнинг ҳукмлари
Намозга покланиш
Таҳорат учун сувлар
Қудуқ сувларининг ҳукми
Териларнинг ҳукми
Қолдиқлар ва сарқитларнинг ҳукми
Нажосат
Қазои ҳожат ва истинжо одоблари
Таҳорат
Ғусл
Таяммум
Маҳсига масҳ тортиш
Ҳайз ва нифос
Истиҳоза қони
Узрли кишининг ҳукми
Мисвок
Намоздаги ҳолатлар
Намознинг турлари
Намоз вақтлари
Намоз ракатлари
Азон ва иқомат
Намоз қандай ўқилади?
Икки ракатли фарз намозни ўқиш тартиби  
Тўрт ракатли фарз намозни ўқиш тартиби  
Уч ракатли намозни ўқиш тартиби  
Тўрт ракатли суннат намозларини ўқиш тартиби  
Намоздаги фарз амаллар
Намознинг вожиблари
Намознинг суннатлари
Намознинг мустаҳаблари
Намоздаги ҳаром амаллар
Намознинг мубоҳлари  (рухсат этилган амаллари)
Намозни бузувчи амаллар
Намоздаги макруҳ амаллар
Макруҳ бўлмаган амаллар
Намознинг одоблари
Намозда ўқиладиган кичик сура ва дуолар
Сано
Ташаҳҳуд (ат‑таҳият)
Салавотлар
Қунут дуоси
Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар
Жамоат намози
Намоздаги сафлар тартиби
Имомликка кимлар лаёқатли?
Қибла
Қазо намозларини адо этиш
Турли намозлар
Фарз намозларига қўшиб ўқиладиган
суннат намозлари
Витр намози
Таровеҳ намози
Мусофирнинг намози
Жума намози
Жаноза намози
Икки ийд (ҳайит) намозлари
Рамазон ҳайити намози
Қурбон ҳайити намози
Бемор кишининг намози
Хавф намози
Қуёш ва ой тутилгандаги намозлар
Истисқо намози
Нафл намозлар
Нафл намозларини ўқиш тартиби
Маркабда намоз ўқиш
Эътикоф ўтириш
Саждаи саҳв
Тиловат саждаси
Сутра
Масжид одоблари
Салла
Олти диний калима
Қирқ фарз
Ибратли намозлар
Улуғлар намоз ҳақида


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00) 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 118сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 118сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3160 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Қасамлар назрлар ва ов, деб номланган 1415жузлари.Муҳтарам давоми...

1893 11:54 / 02.01.2021
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 111сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 111сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3319 05:00 / 02.02.2015
quotРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3587 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

135093 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55372 14:35 / 11.08.2021