1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Шукр ила неъмат зиёда бўлади

16:47 / 31.01.2018 4146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», – деб эълон қилганини ҳам эсланг».

Мусо алайҳиссалом ўз қавмларига Аллоҳ таоло қасам ичиб, таъкидлаган ҳақиқатни эслатмоқдалар:

«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир».

Шукр неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлда – мустақим эканини кўрсатади. Шукр қилувчи инсон Аллоҳ таоло ўзини доимо кузатиб туришини ҳис этади ва неъмат етганда зоҳир бўладиган манманлик, исроф ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан холи бўлади. Натижада ўзига берилган неъматлардан фойдаланиб, яхши амалларни кўпайтиради.

Неъматга куфронда бўлиш эса унинг Аллоҳ томонидан берилишини тан олмаслик, У Зотга ҳамду сано айтмаслик ва неъматни номаъқул йўлларда ишлатишдан иборатдир. Етган неъматга куфрон этиш уни берган Зотга – Аллоҳга куфр келтиришдир. Бундай одамлар «Менга неъматни Аллоҳ берди», демайди, балки «Унга ўз илмим, ҳаракатим ва усталигим туфайли эришдим», дейди. Шу сабабдан, ўзларидаги моддий имкониятларни ҳаром-хариш, манманлик, шуҳратпарастлик ва шунга ўхшаш салбий йўлларга ишлатадилар. Оқибатда қаттиқ азобга учрайдилар.

Ҳолбуки, шукроналик банданинг ўзига фойда келтиради, холос. Аллоҳ таоло унга эҳтиёжманд эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Насиҳат. Вуҳайб Маккий1 раҳимаҳуллоҳ айтади .Ғийбатни тарк этиш мен учун дунё ва ундаги нарсалар яратилганидан бошлаб йўқ бўлгунига қадар меники бўлиб, уларни давоми...

3709 15:03 / 27.03.2018
Маълум бўлсинки, ғийбат сабабли дунёда ҳам, динда ҳам жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги .Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой давоми...

4243 17:47 / 11.04.2018
Нурлар қалблар ва сирларнинг уловларидир.ndash Нурлар воридлар орқали Аллоҳ таоло қалбга солган ёруғликлардир. Нурни шайх Аҳмад Зарруқ раҳматуллоҳи алайҳи давоми...

4292 16:06 / 11.03.2018
Ман қилишнинг сенучун аламли бўлиши Аллоҳнинг бу ҳақдаги ҳикматини фаҳмламаганинг учунгинадир.Бундан олдинги ҳикматнинг шарҳи охирида .Аллоҳ таоло мўмин давоми...

3631 16:10 / 29.04.2018