1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Нега мусулмон олами кучсиз ва фақир

16:35 / 21.01.2018 5935 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик одамлар -яхши ниятда ҳам ёмон мақсадда ҳам- нима учун мусулмонларни дунёда таҳқирланган ҳолда бошқаларни эса ҳурмат ва иззатда кўрамиз? Нима учун уларни ночор фақир бошқаларни бой ва ҳотиржам ҳолда учратамиз? Нима учун мусулмонларни кучсиз бошқаларни эса ўз атрофидагиларни қўрқитадиган кучли ҳолда кўрамиз? - дея тез-тез савол бериб турадилар. 

Бу савол кўпинча муаммо келтириб чиқариш учун ёки мусулмонларни Аллоҳ субханаҳу ва таолога бўлган иймонлари қаршисида уларнинг онгига шак шубҳа солиш мақсадида ўртага ташланади.
Лекин мана ҳодиса ва воқеаларнинг ўзи бу саволга жавоб беришни ўз устига олмоқда.
Аллоҳ таолонинг китоби ҳамда шариат уламолари эслатган жавоб ўша савол берувчилар онгига етиб бормаган вақтда мана бу ҳодиса ва воқеалар ушбу саволнинг жавобини аниқ ва равшан таъкидлаш учун келади.
Бориъ субханаҳу ва таоло мусулмон бандаларини ночор фақир ҳолда қолдириб бошқаларни ҳотиржам бой қилиб қўйишдан йироқ бўлган адолатли меҳрибон зотдир. У Зот ўзининг муқаддас Каломида айтади;
˝Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир˝. Мунофиқун, 8.
Аллоҳ субханаҳу ва таоло мусулмон бандаларини кучсиз заъиф бошқаларни ҳукмрон ва кучли қилиб қўйишдан кўра адолатли ва меҳрибонроқ Зотдир.
Мусулмонлар ер юзидаги инсонларнинг энг бойи, энг кучли ва энг қудратлисидир. Лекин мусулмонлар ўзларининг исломига иймон келтирган ва яратган Роббисининг ибодатларига қўшилиб унга риоя қилувчи бўлган вақтда Аллоҳ таоло уларга берган бойликларини қандай ишлатишни билганлар, ўзларига берилган иззату ҳурматни қандай сақлаб қолишни билганлар. Куч қудратларига назар солиб берилган бу неъмат учун Аллоҳ субханаҳу ва таолога қандай шукр келтиришни билганлар ва уни Аллоҳнинг динига даъват қилиш ҳамда Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг шариъат қалъасини қуриш ашёси қилганлар. Бу сизларнинг, яъни аввалги ўтган гуруҳ мусулмонларининг сийратлари эди. Улардан кейин келган авлодлар ҳам ана шу йўлдан борган эдилар.
Сўнгра уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар Аллоҳ субханаҳу ва таоло бой қилиб қўйган бойликга суяниб ундан маст бўлдилар. Уни туғёнга ошиш учун ашё қилиб олдилар. Бу бойликни неъмат берувчи ва уларни бошқалардан устун қилган Аллоҳдан ўзларини тўсувчи қалин тўсиқ шаклига келтирдилар. Бу бойликларни ўзларининг ҳамда Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг душманлари қопига қуйиладиган қилиб қўйдилар. Мусулмонлар ўзларини ўзлари шундай қилиб турганларидан кейин қайси ҳужжат билан Аллоҳга даъво қиладилар?
Сўнгра уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар Аллоҳ бериб қўйган кучга таяндилар.
Аллоҳ ўз бандаларига берган кучнинг манбаси бирликдадир. Мусулмонларнинг бирлиги қалбларни улфат ҳамда бир бирига муҳаббатли бўлиши ва ҳис туйғуларни бирлаштирадиган меҳрибон бўлиши учун жорий қилингандир. Ислом уммати ана шу асосга кўра бирлашади ва шу бирликдан куч қудрат ҳақиқатлари алангаланади.
Сўнгра уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар Аллоҳ бир-бирларига нисбатан қалбига солиб қўйган муҳаббатга суяндилар. Улар экилган бу муборак кўчатларни суғуриб унинг ўрнига нафрат ва адоват уруғларини экдилар. Аллоҳ таоло ўзларига берган меҳру шафқатга таяндилар, улар бу туйғуларни ва бу муқаддас маьноларни суғуриб ташлаб ўрнига ғазаб ва адоват уруғларини экдилар. Аллоҳ таоло уларни меҳрибон бўлишларини яхши кўрган эди. Лекин улар ўзлари бир-бирини ёмон кўрувчи манфур кишилардан бўлишларига қарор қилдилар.
Ҳуллас уларнинг бирлиги парчаланди. Шундан сўнг иложсиз уларнинг қудрати кучсиз заъиф ҳолга айланиб қолди. Мусулмонлар ўзларини ўзлари шу аҳволга солганларидан кейин энди уларни Аллоҳ субханаҳу ва таолога даъво қиладиган қандай ҳужжатлари қолди?
Сўнгра уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар ўзлари билан меҳрибон ва раҳимли мураббий Робби ўртасида амалда қўлланиб турган валийлик ва дўстликга таяндилар. Улар ўзлари билан Робби ўртасида амалда қўлланиб турган бу дўстлик ришталарини узиб ташладилар.
Уларга Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг мана бу сўзлари аҳамятсиз бўлиб улар Аллоҳнинг бу сўзларига бефарқ қарадилар;

˝Албатта, менинг валий–эгам Китобни нозил қилган Аллоҳдир, деб айт.˝ Аъроф,196.

˝Албатта, сизнинг валийларингиз Аллоҳдир´. Моида, 55.

˝Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутдир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар˝. Бақара,257.
Аллоҳ таоло ушбу дўстлик соясида уларни ҳимоя этиб кучли (қудратли) қилиб қўйганидан кейин улар бу дўстликдан юз буриб Аллоҳ субханаҳу ва таоло душманлари билан ўзлари ўртасидаги дўстликни кенгайтирдилар. Натижада уларнинг қудрати таҳқирланган ночор ва фақир ҳолига айланди. Чунки Аллоҳ таоло уларга берган қудратнинг манбаси ўша дўстликда эди.
Мусулмонлар ўзларини бу дўстликдан беҳожат деб билганларидан ва ўзларини Аллоҳнинг душманларига эҳтиёжи бор эканларини эълон қилганларидан кейин уларнинг азизлиги ҳорликга, қуввати ожизликга айланиб қолса, энди қайси ҳужжат билан яна Аллоҳга даъво қиладилар? 
Мусулмонлар кучли лекин улар ўзлари ўзларини заъиф бўлишга олиб келдилар. Мусулмонлар бугунги кунгача ҳам бой лекин улар ўзларини ўзлари Аллоҳ таоло бой қилиб қўйган бойликдан фойдалана олмайдиган ночор фақир ҳолига олиб келдилар. Мусулмонлар қудратли лекин улар ўзларини шу ҳолга келтирдилар. 
Мусулмонлар ўзларини шундай заъиф ва кучсиз, ночор ва фақир ҳолга келишларини хоҳлаганларидан кейин табиийки илоҳий адолат мезони ҳам уларга шуни беради. 
Аллоҳ азза ва жалла мўминларни васф қилган вақтда уларни ўзаро меҳрибон кофирларга қаттиққўл эганликларини айтган эмасми?
˝Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтиради. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўлдир˝. Моида,54. 
Аллоҳ таоло Фатҳ сурасининг 29-оятида; 
˝Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан˝ - деган эмасми?!
Бу Аллоҳ таолонинг Китобида айтилган Аллоҳнинг солиҳ бандаларини сифати эмасми?! Нима учун Аллоҳ таоло биз учун ихтиёр этган бу сифатларга тескари бўлган йўлдан юрдик? Аллоҳ таоло бизларни ўзаро раҳимдил бўлишимизни хоҳлади биз эса ўзаро қаттиққўл одамларга айландик. 
Биримиз Аллоҳ таоло бизларни улуғлаб эҳтиром қилган бу буюк маънони эсига ҳам олмасдан ўз дўстининг ҳаққини тортиб олмоқда. Мўмин ўз ҳамроҳининг ҳаққини тортиб олса бошқаси келиб уни Аллоҳ буюрган йўлга тўғрилаш ўрнига бир ҳиссани икки ҳисса қилиб ўлчайди, бир зулмни икки зулмга айлантиради. Агар эътибор берсангиз Аллоҳ таоло бандаларини; ˝У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар˝ - деб васф қилган буюк сифатни иккала томон ҳам парчалаб ташлаганларини кўрасиз. Илгари мусулмонларнинг ҳоли қандай бўлган эди? Бир томон иккинчи томонга нисбатан бирор хато иш қилиб қўйса ўша иккинчи томон феълини кенг қилиб биринчи томонни кечириб унга меҳрибонлик кўрсатар эди. Ундан кейин иш яна ҳамжиҳатлик ва аҳлликга қайтарди. Иккинчи томон эга бўлган сифат биринчи томоннинг тавба қилиши учун яхши омил бўлар эди. Лекин бугунги кун мусулмонларининг аҳволи нимага етиб борганини кўринглар. 
Аммо мусулмонларни душманларига нисбатан бўлган ҳолини кўринг. Кошки мусулмон ўз дўстига нисбатан қилаётган қаттиққўллик Аллоҳнинг душманларига нисбатан ҳам бўлганида эди. Лекин биз Роббимиз субханаҳу ва таолонинг насиҳатларига қарши бориб ўз дўстларимизга нисбатан раҳимдил бўлиш ўрнига уларга қаттиққўл бўлиб уларга душманлик қилдик. Душманларга қаттиққўл бўлиш ўрнига уларга хор бўлдик. Улар қилаётган ишларга ва улар чиқараётган қарорларга таслим бўлиб қўлларимизни кўтармоқдамиз. Уни устига улардан миннатдор эканимизни эълон қилиб ўз тилларимиз билан ташаккур билдирмоқдамиз. 
Мусулмонларнинг иши шу аҳволга келиб қолмадими?
Аллоҳ айтади; 
˝Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар..˝.

˝У билан бирга бўлганлар˝.
Биз шу ишлардан кейин ҳам Расулуллоҳ билан биргамизми?! Биз билан Расулуллоҳ ўртасини боғлайдиган кўприк қолдими?! Ҳолбуки биз ҳар шаклда Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг насиҳатларига қарши бормоқдамиз-ку! Душман биздан муқаддас ерни тортиб олиб унинг аҳлини қувиб чиқарса ҳам бизнинг кучимиз ҳаракатга келмайди ва қалбимиз ҳам эзилмайди.
Агар мусулмонлардан бирортаси келиб еримизни тортиб олмоқчи бўлса ёки бирор зулмни келтириб чиқармоқчи бўлса -зулм қаёқдан келса ҳам зулмдир- хўрланишимиз шиддатга, ожизлигимиз қудратга айланиб бутун шарқу ғарбдаги Аллоҳнинг душманларини ёрдамга чақириб уларни жамлашга ўтамиз. Илоҳий баёнот; ˝Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар˝ - деб турса ҳам гўёки биз очиқдан очиқ Аллоҳ таолонинг насиҳатига қарши эканимизни эълон қилаётгандек бўламиз. Ҳол тилимиз, ˝Аллоҳ ўзмизга шиддатли кофирларга раҳимлидир˝ -деб айтаётгандек бўлади.
Демак шундай экан ҳурматли дўстларим; Биз ўзимизни ўзимиз нима қилганимизни ва нимани ўзимизга ҳукм қилганимизни кўрмаябсизларми?! Одатда одамлар доим ўртага ташлайдиган ушбу саволга яъни; Нима учун мусулмонларни дунёда таҳқирланган ҳолда бошқаларни ҳурмат ва иззатда кўрамиз? Нима учун уларни ночор фақир бошқаларни бой ва ҳотиржам ҳолда учратамиз? Нима учун мусулмонларни кучсиз бошқаларни эса ўз атрофидагиларни қўрқитадиган кучли ҳолда кўрамиз? - дея сўрайдиган ушбу саволларга яхши жавоб оламиз. 
Қўрғонимиз бор, бойлигимиз, қудратимиз ҳам мавжуд, лекин биз ўзимизни хорликга ҳукм қилганмиз. Ўзимизни ўзимиз таҳқирланишга маҳкум этганмиз. Биз шунга муносиб бўлдик, ночорлигу фақирликга тамоман муносиб бўлдик.

Ушбу сўзимни айтиб буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман.


Муҳаммад Саьид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.
08-феврал 1991-йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжид имом хатиби 

Абдуллажон Ғуломов таржимаси.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим қироатини кўпайтириш, унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун давоми...

2070 14:05 / 13.08.2021
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди.Эй болаларим Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давоми...

1408 16:00 / 01.05.2023
Англиялик машҳур футбол дарвозабони Сэмюэл Бартрэмнинг футболчилик фаолиятида қизиқ воқеа юз берди. 1937 йил 25 декабрь куни .Челси,га қарши .Стемфорд Бридж, футбол давоми...

5606 14:00 / 29.05.2022
Деҳқонлардан бирининг оти чуқур қудуққа тушиб кетди. Қудуқда сув қуриган эди. От оғриқнинг зарбидан ингради. Шу ҳолатда бир неча соат ўтди. Бу орада деҳқон нима давоми...

1182 11:15 / 20 август