1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи

03:20 / 13.01.2018 10976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқсалар:

«Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа» (яъни, «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштиришдан, тойилиш ва тойилтиришдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман»), деб айтардилар.

Саҳиҳи ҳадис бўлиб, Абу Довуд, Термизий ва икковларидан бошқалар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишган. Термизий, ҳасан ва саҳиҳ ҳадис, дедилар. Бу Абу Довуднинг лафзидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Огоҳ бўлинг Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингизман, Унга энг кўп тақво давоми...

4027 04:17 / 29.08.2017
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен билган нарсани билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлардингиз,, давоми...

2302 06:55 / 25.06.2019
. ,. .5763. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чизиқлар чизиб туриб, .Мана бу инсон, буниси эса ажали. У шундай бўлиб давоми...

3324 02:34 / 18.10.2018
. ,. . 6475. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Курашда енгган кучли бўлавермайди. Ғазаб чоғида ўзини давоми...

2143 03:37 / 30.12.2018
Аудиолар

232035 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150548 09:35 / 11.08.2021