1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Энг буюк афсус

16:35 / 04.01.2018 5817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг буюк йўқотиш қачон бўлади? Қачонки, инсон бу дунёга қайтиб кела олмаганда. Қачонки, кўзёшлар, узрлар фойда бермаганда. Қачонки, қалблар азобдан ёрилганда. Қачонки, инсон қалби қаттиқ афсус-надомат ила азоб чекса. Сен ўзингга нима дейсан?! Ва қачон буларни ўзингга айтасан?! Қачонки, бу дунёдан кетишингга бир қадам қолганда, бу дунёдан кетиб, бошқа дунёга, сенга нотаниш дунёга борганингда!?

Ва у кунда ушбу афсусларни айтмай турмайдиган бирорта қалб бўлмайди: «Мен қанчалар афсусдаман!», «Фақат ўйин-кулгу сабаб уйқусиз ўтказган тунларим учун афсусдаман», «Бутун йилларимни вақтичоғлик билан ўтказганим учун афсусдаман», «Аллоҳнинг амрига бўйсинмаган вақтларим учун афсусдаман», «Амал дафтарим фақат айбу гуноҳларим билан тўлганидан афсусдаман!». Ўша кунларим, тунларим учун афсусдаман! Мен танлаган дўстларимдан менга ҳеч қандай фойда тегмаганидан афсусдаман! Менинг яқинларим мен учун жавоб бера олмасликларидан афсусдаман. Куним битгани, кетиш вақтим келгани учун ҳолимга вой бўлсин. Аллоҳнинг ҳузурида ялангоёқ ва букилган ҳолда турган куним менга вой бўлсин. Одамларга гуноҳ ва савоб амалларим кўрсатиладиган кун менга вой бўлсин. 30, 40, 50, ҳатто, 60 йиллик умримни бекорга сафрлаб, Аллоҳнинг ҳузурига ҳеч вақосиз борганим учун менга вой бўлсин.

Аллоҳга ношукурлик қилганим учун менга вой бўлсин. Қанча тунлар ўтди, менинг кўзларим бирор тунда Аллоҳнинг ҳузурида туришдан қўрқиб кўзёш тўкмаганидан афсусдаман. Тунлар тугаб, оёқларим намозга турмаганидан афсусдаман. Ҳаётимни бирорта фойда келтирувчи амалсиз ўтказганим учун қанчалар афсусдаман. Менга вой бўлсин, қуёш ҳам ботмоқда. Қуёш ботди ва тун ҳам ўтди, мен эса Аллоҳга сажда қила олмайман, сабаби, гуноҳларим мени ўзига боғлаб олган эди. Ибодат учун берилган вақтларимни асрай олмаганим учун менга вой бўлсин.

Закот тўламаганим учун, қалбимни ҳасад, қизғанчиликдан покламаганим учун менга вой бўлсин. Рамазон кунлари рўза тутмай, еб-ичиб юрганим учун вой бўлсин. Барча қилган гунохларим учун вой бўлсин. Амал дафтари кўрсатиладиган кун ва гуноҳларим оғир келиб қолганда менга вой бўлсин. Менга вой бўлсин! Кошки, энди бу афсусларим менга фойда берса. Энди афсусланиш учун жуда кеч. Жуда афсусдаман. Шунчалар афсусдаманки, кошки, ҳаёти дунёга ўлимимдан аввал қайтиб солиҳ амаллар қилишга, тавба қилишга имкон берилса. Аллоҳ мени яратган ва менга берган неъматлари учун миннатдорлик билдирмаганим учун менга вой бўлсин. Тилим Аллоҳни зикр қилмагани учун вой бўлсин. Ғолиблар мукофотланган, улгурганлар улгуриб қолган кунда менга вой бўлсин. Мен эса дунёда бор вақтимни бекорчи нарсалар билан ўтказганим боис қуруқ қўл ила тураман. Солиҳлар тақдирланган, Аллоҳнинг ҳузурида даражалари юксак бўлган кунда менга вой бўлсин. Мен-чи!? Мен буюк афсус билан уларга қараб тураман. Менга вой бўлсин! Ахир, мен Аллоҳнинг амрини бажара оладиган ҳолатда бўлсам-да, бўйнимга юкланган Аллоҳнинг буйруқларини бажармадим. Эй воҳ, менга вой бўлсин.


Оиша биби (эркин таржима) 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ инсонни халқ қилди. Ўзи ундан яратгани ва унга қайтарадигани ерга, заминга, она тупроққа муҳаббатни инсон фитратига қориштирди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий давоми...

4018 05:00 / 13.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймБидъатни тарқатмангАллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига хос ва мос беадад ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга давоми...

40743 17:00 / 07.01.2021
Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини билади. Аллоҳ таоло хамрни давоми...

3426 05:00 / 09.03.2017
Илоҳий мўъжизалар ёхуд Британия музейидаги уч минг йиллик топилма кимга тегишлиСизу биз яшаб турган бу кўҳна очунда ҳар қадамда Яратганнинг беқиёс мўъжизаларига давоми...

2334 17:57 / 14.08.2020