1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Хадича онамизни никоҳларига олишлари

11:37 / 22.12.2017 11596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

236

Келиб айтди қуллари, ақлга сиғмас ҳоллар,

Ҳадичанинг ақли лол, кўзга кўринмас моллар,

Қўлдан бермай имконни, Ҳабибга одам йўллар,

Аёл бўлса ҳам журъат, шижоат берди АЛЛОҲ.

237

Вақтлар ўтди орадан, кунлар кетидан ойлар,

Ҳадичага кўп муштоқ , бўлганди қанча бойлар,

Парво қилмас барига, фақат бир зотни пойлар,

Ҳадичанинг қалбига, Ҳабибин солди АЛЛОҲ.

238

Дунёда энг Улуғ Зот, хизматларинқилай деб,

Турмушга қарор қилди, иззат икром қилай деб,

Яхши ёмон кунлари, ёнларида турайдеб,

Дуо қилар: Қулингга, хизматкор қилгин АЛЛОҲ.

239

Ўйлаб Ҳадича охир, дардини айтмоқ учун,

Нафисани чорлади, қалб сиринайтмоқ учун,

Амалга ошмаса сир, амонат айтмоқ учун,

Садоқатли дўстини, элчи қиб қўйди АЛЛОҲ.

240

Қувват бўлдидугона, Ҳадичанинг жонига,

Келди Нафиса шу кун, Муҳаммадни (С.А.В)ёнига,

Риёсиз сўзбошлади, йигитшараф шонига,

Тақдир аввал битилган, сабаб яратди АЛЛОҲ.

241

-Ростгўйларнинг амири, сиз Муҳаммад амини,

Сиз билан обод фақат, Макка шаҳри замини,

Барча золим айбини, ҳатто хулқи камини,

Босар битта сиз билан, гўзал хулқ берган АЛЛОҲ.

242

Гўзал ахлоқ соҳиби, яшайсиз ёлғиз бошда,

Тушунмадим сиз ҳамон, бўйдоқсиз ушбу ёшда,

Кўнглингиз йўқми наҳот, қайси бир қалам қошда,

Қаранг энди барчани, жуфт қилиб қўйди АЛЛОҲ.

243

Эй Муҳаммад (С.А.В) Сиз азиз, бу шаҳарда яроқли,

Ҳудо ҳаққи сиз билан, суҳбат қилмоқ мароқли,

Ишқингизда нечалар,юрган бўлса фироқли,

Бўйдоқ юрманг бу ишни, ҳуш кўрмайдику АЛЛОҲ.

244

-Топай десам орзу кўп, иш бермайди топқирлик,

Топган билан бир ёрни,йўқда унга маҳрлик,

Жон деб хоҳлайман шуни, тўсар мени фақирлик,

Ҳеч вақойим йўқ мени, умидим битта АЛЛОҲ.

245

-Сиз кўнгиллар султони, гапларим келмас малол,

Айтсам сизга бир сирни, келмасми ўзга ҳаёл,

Хизмат қилмоқга тайёр, сиз учун битта аёл,

Танланг ўшал аёлни, бахтли қилади АЛЛОҲ.

246

Фикрин айтди Улуғ Зот, шошмай сўзин тинглаган,

-Ким экан у билмадим, мен фақирни танлаган,

Фақир бўлсам ҳам қўрқмай, билиб ҳолим англаган,

Билмай туриб қалбига, меҳрин берганди АЛЛОҲ.

247

-Насаблари покиза, хусни жамол келишган,

Бойликлари беҳисоб, неки бўлса эришган,

Номларини эзозлаб, Хадичадеб беришган,

Аёлни ҳар фитнадан , сақлаб қўйганди АЛЛОҲ.

248

Мустафогабул хабар, содиқ аёл ила келди,

Хадичанинг гаплари, юзда ҳаё ила келди,

Ғанимат кун келди фурсат, қалбга даъво ила келди,

Чин даъвога бесамар, қалбни куйдирмас АЛЛОҲ.

249

Хабардан сўнг Улуғ Зот , маслаҳатга шошдилар,

Қадрин билса қай инсон, муҳаббати ошдилар,

Боболарга ҳаё қиб, қалб сирини очдилар,

Абу Толиб орқали, ҳукм чиқарди АЛЛОҲ.

250

Шаъни Улуғ эй болам, қарорингни қўллайман,

Ушбу ишда чеки йўқ, хайр бор деб ўйлайман,

Ҳадичага албатта, совчиларни йўллайман,

Бу турмушни тақдирда, ёзиб қўйганди АЛЛОҲ.

251

Бу ҳаётда саодат, неъматсолиҳа аёл,

Тоатларинг мукаммал, бўлмас дунёда ҳаёл,

Тақвонинг ярми шунда, давлат муслима аёл,

Содиқларга мос ҳамроҳ, ато қилганди АЛЛОҲ.

252

Ҳадис бор Росулимдан, мўъминнинг камолидан,

Учта неъмат саодат, Роббимни тамонидан,

Яхши маркаб, яхши уй, солиҳа жамолидан,

Бу раҳматни барчага, мушарраф қилгин АЛЛОҲ.

253

Энг шарафли меҳмонни, кутар Ҳадича ҳамон,

Абу Толиб жўнатди, совчиларни у томон,

Тангрим суйган бу Зотга, рози бўлди шу замон,

Пок  аёлни пок Зотга, насиба қилди АЛЛОҲ.

254

Маҳрдан сўнг хутбани, абу Толиб ўқирди,

Тўй  бошланди   чақирди ,  барча  соғу - сўқирди,

Машшоқлар хурсанд бўлиб,марсиялар тўқирди,

Барча хурсанд бу тўйдан, тўёна қилди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Халилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ғусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизиш деган маънони англатади.Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга давоми...

2929 13:30 / 08.12.2019
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,.Бухорий давоми...

3871 13:04 / 04.09.2020
589. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу давоми...

3159 19:00 / 26.11.2021
Саййидим, Ё Расулуллоҳ Роббингиз махлуқотлар ичра сизни танлаб, ёлғиз ўзингизга ато этган иззат тожи сизга муборак бўлсин Зеро, Аллоҳ таоло раҳму шафқат сўраб давоми...

4180 19:01 / 28.04.2017