1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди

09:00 / 23.12.2017 3493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида (мингашиб) кетаётган эдим. У зот: «Эй бола, сенга бир калималарни ўргатайми? Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган», деб айтдилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, у ҳасан ва саҳиҳдир, дедилар.

Термизий бошқасида қилинган ривоятда қуйидагича келтирилган:

«Аллоҳга риоя қил, Уни олдингда топасан. Аллоҳни кенгчиликда танигин, сени қийинчиликда танийди. Сен то ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини, ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини билгин. Билгинки, албатта нусрат сабр билан бирга бўлади. Кушойиш азиятлар билан бирга бўлади. Ва енгиллик қийинчилик билан бирга бўлади».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса, шу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо давоми...

3956 09:25 / 02.06.2018
Абу Шурайҳ Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтаётганларини икки қулоғим эшитган ва икки давоми...

2477 08:15 / 29.09.2021
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу давоми...

2226 16:54 / 07.04.2023
Жобир розияллоҳу анҳу айтади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб ётганларида, ҳузурларига фаришталар келдилар. Баъзилари.Ухлаб ётибди,, дейишди. Бошқалари эса давоми...

4478 10:30 / 20.08.2017