1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Ўсмирлик даврлари ва гўзал ахлоқлари

10:58 / 05.12.2017 3996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

162

Абу Толиб Маккага, жуда шошиб қайтарди,

Набирага    бир    сўзни ,   қайта - қайта айтарди,

Посбонингман санинг деб, кўнглин хушнуд этарди,

Боболари бир сабаб, асли посбон бу АЛЛОҲ.

163

Ўсмирлик гулёшлари, ажиб давом этарди,

Гоҳи шодлик гоҳи ғам, навбат биланетарди,

Болалардек бул Зот ҳам, ўйнаб кулса нетарди,

Беҳуда вақтлар учун, фурсат бермасди АЛЛОҲ.

164

Гуноҳсиз ёш болаку, ўйин кулгу қилмаслар,

Ҳаёт мунча бешафқат, дейди сирни билмаслар,

Ахир Бўлса Пайғамбар (С.А.В), нега роҳат кўрмаслар,

Дунёнисизга фитна, қилдим деганди АЛЛОҲ.

165

Гўдакликдан шу ёшда, қанча азоб уқубат,

Чиниқдилар ҳаётга, охир топди оқибат,

Энди парво қилмаслар, келса қандай мусибат,

Кўп сабрга ўргатган, Буюк Мураббий АЛЛОҲ.

166

Уруш бўлди бир куни, Қуройш -Қайс орасида,

Қатнашдилар Улуғ Зот, бўлса ҳам норасида,

Аслибу бир синоат, шижоат борасида,

Ботир  юрак  султонни,  тарбия қилар АЛЛОҲ.

167

Яшардилар кўп хайрон , ажиб замонни кўриб,

Ибрат олар ҳар сафар, яхши ёмонни кўриб,

Жиркандилар бу элда, ҳалол харомни кўриб,

Кўриб фаҳм қилгин деб, кўрсатар эди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                    Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз мусулмонлар Робиул аввал ойини ўзгача иштиёқ ва соғинч билан йил бўйи кутамиз. Чунки, бу ойда Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

3147 14:08 / 04.11.2019
Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўтарилган мартабага ҳеч бир инсон ета олмайди. У зот мана шундай олий мақом давоми...

3657 12:09 / 02.11.2019
Набий алайҳиссаломга муҳаббат қўйишдан кўзланган энг катта фойда у зот кўрсатган йўлда ва даъват қилган динида собитқадам бўлиш, амрларига бўйсиниш ва саҳобалар давоми...

7706 09:50 / 13.12.2017
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини давоми...

2185 12:46 / 11.10.2023
Аудиолар

230756 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149311 14:35 / 11.08.2021