1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Қалбнинг дунёга боғланиб қолишини даволаш

16:42 / 02.12.2017 4395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган ҳафта сизларга муҳим бир масала – қалбнинг дунёга муҳаббат қўйиши ва бунинг оқибатида пайдо бўладиган ҳалокатли асоратлар ҳақида гапириб берган эдим. Ва бу муҳаббат эр билан хотин, ака билан ука орасини қандай ажратиб ташлаши ҳамда бутун бошли бир оилани парчалаб, бир-бирига душман бўлган нокасларга айлантириб юборишини тушунтиргандим. Шундан кейин кўпчилик одамлар инсонни таҳқирловчи бу муҳаббатдан халос қилувчи фойдали шифо ҳақида сўраб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг ўю фикри ва мақсади дунё бўлиб тонг оттирса, унга Аллоҳдан ҳеч нарса етмайди», – деган сўзлари остига тушиб қолмаслиги учун инсонни дунёга боғланиб қолишдан қутқарувчи шифо ва даво ҳақида сўрадилар.
Унинг шифосини қисқагина сўз билан ифодалаш мумкин: муҳаббатни муҳаббат билан енгиш мумкин. Чунки қалби дунёга боғланиб қолган инсоннинг мусибати таҳқирловчи муҳаббат қурбонига айланаётганида кўзга ташланади.
Таҳқирловчи муҳаббатни нима енга олади?
Уни ўзидан кучли муҳаббат енгади.
Агар биз инсонни дунёга муҳаббатини ақлий билим билан бўйсундирамиз деб ўйласак, адашамиз: бу билим уни даволай олмайди. Агар бу муҳаббатни онг ва ўткир зеҳн билан бўйсундирамиз деб ўйласак, онг ҳам, ўткир зеҳн ҳам таҳқирловчи бу муҳаббатни енга олмайди.
Унинг шифоси ўша касалнинг айнан ўзидан бўлиши лозим. Заҳар тафтини заҳар олади, аччиқни аччиқ кесади, дунёга муҳаббатни эса муҳаббат, фақат бошқа турдаги муҳаббат енгиб бўйсундира олади.
Инсоннинг дунёга бўлган муҳаббатини сўндириб, уни енга оладиган муҳаббат нима? Таҳқирловчи бу муҳаббатдан озод қилиши мумкин бўлган муҳаббат нима?
Албатта у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муҳаббатидир.
Агар инсон бу муҳаббат озуқасини ақлига жойлаб, унинг риоясини қилса ва қўшиб кўпайтирса, албатта, бу муҳаббат банданинг Аллоҳни севиш босқичларидан бир ўлароқ инсоннинг дунёга муҳаббатини бўйсундиради. Натижада у дунёга боғланишдан ва уни севиб қолишдан озод бўлишга куч топади.
Агар инсон бу муҳаббатдан фойдаланмаса ва Аллоҳнинг севгисидан олий даражада, етарли миқдорда фойда олмаса, ҳеч қачон ҳидоятга йўл топа олмайди, дунё ва ҳавойи нафсининг ёмонликларидан қутула олмайди. Балки ўзининг ўзгармас шаклида қолади.
Қачонки у Аллоҳга ёлғиз фикри билан боғланишида давом этаркан, Аллоҳ таоло уни ҳидоят қилмайди. Бу Аллоҳ таолони: «Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас» деган сўзининг маъносидир. Бу Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига хитоб қилган муҳим оятларидан биридаги охирги оятдир.
Оятнинг аввалига этибор бериб, кейин унинг охирини ва хотимасини чуқур мулоҳаза қилиб кўринглар:
«Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини келтургунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас». (Тавба, 24).


«Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас» деган охирги жумланинг ундан олдинги хатарли қарорга боғланишини кўринглар.
Яъни юқорида келган ҳавои нафс ва дунёвий истакларга таслим бўлган инсонга унинг бу ишидан кейин ақлий билим ҳеч қандай фойда бермайди. Илми ва онги қанчалар кучли қуролланган бўлса ҳам, унинг ўткир зеҳни сариқ чақалик ёрдам бера олмайди оқибатда Аллоҳнинг ҳидоятидан узоқда қолади.
У одамларнинг ҳидоятга эришишлари ягона йўли таҳқирловчи бу муҳаббатни улуғ ва муқаддас муҳаббат билан парчалаб ташлашидир.
Билингки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муҳаббатидир.
Мен кўпчилигимиз ушбу муҳим илоҳий таҳдиддан четга оғишиб кетганмиз деб ўйлайман.
Аллоҳ таоло Қуръонда ўзларини мўмин қилиб кўрсатаётган мўминларга айтаётган ушбу огоҳлантиришдек, бошқа муҳим огоҳлантириш бор деб ўйламайман.
Ақлий билим – ҳолбуки илм керак – ва етарли онг – онг ҳам керак – фойда беради деган хаёл билан Аллоҳ таоло олдимизга қўяётган бу муолажадан четга оғиб ўзимизни йўқотаяпмиз.
Лекин илм Аллоҳнинг муҳаббатига йўлдир, маърифат Аллоҳнинг муҳаббатига етишиш воситасидир.
Аллоҳ раҳмат қилсин Ҳасан Басрий айтадилар:
«Ким Аллоҳ ҳақида тафаккур қилса, Уни танийди. 
Ким Уни таниса, Уни севади. Ким дунё ҳақида тафаккур қилса, уни танийди. Ким уни таниса, уни ёмон кўради». 
Демак маърифат бир восита....
Лекин маърифат ҳосил қилган инсон йўлнинг ярмида тўхтаб қолмаслиги лозим, балки илмдан кўзланган мақсадга етгунча давом этиши ва яна давом этиши лозим. 
Илм ва маърифатдан кўзланган мақсад, албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг муҳаббатидир. 
Одамлар ичида; Қалбимизда Аллоҳнинг муҳаббатини ўрнатишнинг йўли қандай, ҳатто, у муҳаббат қалбдан дунёнинг муҳаббатини қувиб чиқарсин? – деб савол берадиганлар ҳам бўлиши мумкин.
Эй дўстим, бу савол Аллоҳга иймон келтирган ва Аллоҳни таниганига ишонган одам учун ғалати эшитилади. Чунки Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтирган ҳар бир мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзига нисбатан некбин (оптимист) бўлиши лозим.
Имом Термизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда Пағамбаримиз айтганларки;
«Аллоҳни сизларга ризқ қилиб берган неъматлари туфайли севинглар, мени эса Аллоҳ яхши кўргани учун яхши кўринглар».
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бизларга эслатган бу нарсани ҳаммамиз биламиз. 
Агар инсон ўзи фойдаланаётган неъматларни тафаккур қилса, бу неъмат унинг бошдан оёқ вужудида яширинган маҳфий неъмат бўлсин ёки Аллоҳ бўсундириб қўйган оламдаги ошкора неъмат бўлсин, улар ҳақида фикр қилса¸ нафақат Аллоҳни яхши кўради, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ошиқ бўлиб қолади. 
Пайғамбар алайҳиссалом; «Аллоҳни сизларга ризқ қилиб берган неъматлари туфайли севинглар» – деб айтган сўзларининг маъноси ана шудир.
Агар инсон Аллоҳ азза ва жаллани таниса, Аллоҳ таоло юқоридаги оятда санаб ўтган ишларда севаётган дунёси нимага арзишини билади.
Унга дунё берган Аллоҳ, ота-онани ҳам берган, аҳли-аёл ва бола-чақани берган, тижорат, уй-жой, фойдаланадиган туялар, куч, саломатлик ва офиятни берган.....
Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан инъом қилинган совғалардир.
Агар инсон бу ҳақида доимий ўйлаб тафаккур қилса, ҳақиқатни тушуниб етиши натижасида неъматдан воз кечиб, неъмат берувчига йўналади. Саховатдан чекиниб, саховат кўрсатувчига юзланади.
Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.



Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.
02-июн 1995-йил.

Шайхонтоҳур тумани,

Эшонгузар жоме масжид имом хатиби

Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда Аллоҳ таолонинг зикри ҳақида икки хил ривоят келган. Кўпинча, айрим дўстларимиз ушбу икки ривоятни бир бирига қарамақарши деб ўйлайдилар. Баъзида улар бу давоми...

4460 17:37 / 30.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк давоми...

4012 19:02 / 22.03.2018
Еттинчи зарар қиёматда ҳасрат ва надоматга қолиш.Саъдий раҳимаҳулоҳ айтади Сар аз жайби ғафлат баровар кунун,Ки, фардо намонад ба ҳасрат нигун.Назмий маъносиСен давоми...

3406 21:16 / 18.04.2018
Сен учун У Зот субҳанаҳунинг қаҳри мавжудлигига далолат қиладиган нарсалардан бири Ўзи билан мавжуд бўлмаган нарса ила сени Ўзидан тўсганидир. Аввалги давоми...

5043 19:00 / 24.09.2017