1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 132-оят

12:35 / 29.11.2017 4159 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ўз ўғилларига ва Яъқуб ҳам: «Эй ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг», – деб, шу(миллат)ни васият қилдилар. Бақара 132. 

Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг набиралари Яъқуб алайҳиссалом ҳам ўз фарзандларига васият қилиб:

«Эй ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади…» – дедилар. Демак, бу дин – Аллоҳ ихтиёр қилган дин. Бошқа нарсага юз тутишга ўрин йўқ.

«...мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг».

Мусулмон бўлиб яшаб, мусулмон бўлиб ўлишга ҳаракат қилишдан бошқа йўл йўқ.

Иброҳим алайҳиссаломнинг меросхўримиз, деяётган араб мушриклари ва Яъқуб алайҳиссаломнинг фарзандлари – Бану Исроил нима учун бошқа йўлда юрибдилар?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эсла, Роббинг фаришталарга .Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман,, ndash деди. Улар .Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми Ҳолбуки, биз Сени давоми...

5351 10:40 / 11.08.2017
Хотинларидан ийло қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Бақара 226.

4399 09:15 / 05.03.2018
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг. давоми...

4343 06:15 / 28.08.2017
Қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмаслар. Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир. Бақара 95.Оятдаги .қўллари тақдим қилган нарсалар, давоми...

4131 08:10 / 21.10.2017