1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Кўксиларининг ёрилишлари

20:16 / 26.11.2017 4123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

111

Дўстлар билан сайр вақти, бўлди содир,

СевганҚулин ҳарнақилса Ўзи Қодир,

Машҳур холат бўлди, номи “Шаққус-содр”,

Жаброъилни бунга масъул, қилди АЛЛОҲ.

112

Дўстлар билан ўйнар чоғда , Жибрил борди,

Ётқизибон Улуғ Зотнинг,кўксин ёрди,

Олтин жомда, Зам-зам сувда, қалбин қорди,

Лаъин шайтон насибасин, қирқди АЛЛОҲ.

113

Ишин қилиб кўксин тикиб, қўйди Малак,

Эмикдошлар онажонгақилди дарак,

Эй онажон! Укам Аҳмад (С.А.В) бўлди ҳалок,

Пок жасадни руҳин поклар, эди АЛЛОҲ,

114

Эшитгандан онажоннинг хуши кетди,

Минг бир ҳаёл ила шошиб, даштга етди,

Кўрган захот кўнгил бир оз, таскин этди,

Бу синовни рўё холда, қилди АЛЛОҲ,

115

Бу  не холат кўксин ёрса, зиён етмас,

Инсон ожиз Ҳақ ишига ақли етмас,

Қатл қилса Ўзи табиб, ажал етмас,

Бу ҳаётга шундай тайёр, қилар АЛЛОҲ.

116

Қўрқганиданорзу ҳавас, бари қочди,

Ҳалимагаамонатниваҳми ошди,

Тезроқ берай онасига, дея шошди,

Сўнгги синов учун, қулин бошлар АЛЛОҲ.

117

Айрилиқни вақти келди, борган сари,

Онабола йўлолдилар, Макка сари,

Меҳри ошар  Мустафога, кетган сари,

Муҳаббатин яназиёд, қилар АЛЛОҲ.

118

Оналари Омина ҳам, хайрон бўлди,

Сезиб турар, бир воқеъа содир бўлди,

Сўраб охир ходисанингаслин билди,

Онажонлар қалбин хушнуд, қилди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Сартарошнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Саҳобалари у зотни ўраб давоми...

1939 12:47 / 09.10.2023
209Шундай қилиб ҳалоскор , бўлдилар жуда безор,Қайга боқса хиёнат, қалблариолди озор,Ўғри, каззоб,золимга, тўлиб тошгандибозор,Вайрон қилмай бу элни, сабр қиларди давоми...

5858 11:08 / 15.12.2017
Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз давоми...

4513 10:10 / 08.10.2021
2023 йил 28 сентябрь пайшанба куни шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Расулуллоҳ mdash тинчлик элчиси, шиори остида олиб давоми...

1819 18:26 / 27.09.2023
Аудиолар

231303 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149829 14:35 / 11.08.2021