1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол

05:00 / 18.01.2017 3340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енглар!» ва «Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар» деган қавллари ҳақида қуйидагилар ривоят қилинади:
«Иккиси насх ўлароқ, «ва китоб берилганларнинг таомлари сиз учун ҳалолдир» қавли ила ундан аҳли китобнинг сўйгани истисно қилинди
».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг «насх ўлароқ» деган гапларидан бекор қилинди, амалдан қолди, деган маъноларни тушуниш керак эмас. Чунки, саҳобаи киромлар «насх» сўзини бир неча маъноларда, жумладан, истисно маъносида ҳам ишлатишган. 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енглар!» ва «Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар» деган оятларни нозил қилганидан кейин Аллоҳ таолонинг номини айтмай сўйилган ҳайвон гўштини емоқ мутлақо мумкин бўлмай қолган. Кейинроқ, «ва китоб берилганларнинг таомлари сиз учун ҳалолдир» ояти нозил бўлгандан кейин эса, аҳли китоб–насоро ва яҳудийлар сўйган нарсалар юқоридаги умумий ҳукмдан истисно қилиниб, Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган бўлса ҳам, ҳалол ҳисобланадиган бўлган. 

Аллоҳ таоло бу ҳукмни шариатга улкан ҳикматлар юзасидан киритгандир. Ана шу масалани ўрганиб чиқайлик.

Бунинг учун аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлишини батафсил баён этишга тўғри келади. Чунки бу борада кишилар орасида англашилмовчиликлар анчагина.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида қуйидагиларни айтади:

«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир». 

Бу ояти кариманинг аввалида:

«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди», деб ҳалол-ҳаром масаласида ғайридин миллатлар билан ҳам ўзига хос муомалалар, кенг-чиликлар борлиги эслатилиб, бу ҳақда баъзи ҳукм-лар баён қилинмоқда:

«Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир».

Ислом мусулмонларга номусулмонлар билан бирга тинч-омон яшашга рухсат берган. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Модомики, мусулмонлар жамиятда бошқа дин вакиллари билан биргаликда яшар эканлар, табиийки, ўртада турли шаклда яқин алоқалар бўлиши, ўзаро борди-келди қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйган сўйишлари ҳалол қилинган. 

Бу оятда «таом» сўзи қўлланган, аммо ундан аҳли китобларнинг барча таомлари, жумладан, чўчқа ёки бошқа ҳаром ҳайвонларнинг гўшти, ароққа ўхшаш ичимликлари ҳам ҳалол экан-да, деб тушунилмаслиги керак. Бу нарсаларнинг ҳаромлиги ўз-ўзидан ҳаммага маълум. 

Асли ўзи ҳалол бўлган бошқа нарсалар ҳақида ҳам аввал айтиб ўтилди. 

Демак, бу ерда гап гўшти асли ҳалол бўлган ҳайвонлар аҳли китобларнинг динлари асосида сўйилган бўлса, ҳалол бўлишлиги ҳақида кетмоқда.

Баъзи кишилар: «Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» дейишлик нима учун керак бўлди экан? Улар Қуръон ҳукмига амал қилишмайди-ку? Ҳалол-ҳаромнинг фарқига ҳам боришмайди-ку, дейишлари мумкин. 

Уламо аҳлларимиз бунга жавобан: «Мазкур хитоб мўминларга қаратилган, сизлар ҳам уларга ўз таомингиздан берсангиз, бўлаверади, деганидир», дейдилар.

Имом ат-Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мажусийлар ҳақида гапириб туриб:

«Улар билан аҳли китобларга қилган муомалани қилинглар. Фақат аёлларини никоҳлаб олманглар ва сўйишларини еманглар», деганлар. 

Бундан аҳли китоб, яъни, насоро ва яҳудийларнинг аёлларига уйланиш ва сўйган ҳайвонларини ейиш жоизлиги келиб чиқади.

Агар насроний киши Ийсо алайҳиссаломнинг номларини айтиб сўяётганини мусулмон киши эшитиб қолса, унинг учун ўша сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлади, дейдилар уламоларимиз. 

Агар насроний шахс «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса, гўшт ҳалол, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қироатнинг суннати сафарда шошиб турилганда Фотиҳа билан хоҳлаган сурани, омонликда Буружга ўхшашни қироат қилишдир. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3234 19:00 / 23.06.2022
Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, Исломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби, фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб давоми...

4600 14:22 / 02.01.2020
Мерос олиш кераклиги ҳақидаги тортишувлар унчалик кўп эмас. Аммо кимга қанча мерос бериш кераклиги ҳақида турли тортишувлар тезтез учраб туради. Бундай давоми...

2339 16:00 / 26.02.2019
. . Витр бир салом билан вожиб бўлган уч ракъатдир. Учинчи рукуъдан олдин икки қўлини кўтариб, такбир айтади, сўнг доимо шу ўриндагина .Қунут, давоми...

2483 19:00 / 26.01.2023