1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганда, шу қадар хурсанд бўладики...

19:18 / 16.10.2017 4358 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан сизлардан бирингиз чўлда йўқолган туясини топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам зиёда шод бўлур”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: “Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганда, шу қадар хурсанд бўладики, сизлардан бирингизнинг миниб турган туяси чўл ерда қўлидан чиқиб қочса, таоми ва ичимлиги туяда бўлса, у киши туясидан умидини узиб, дарахт соясида ётганида, қарасаки, туяси олдида турган бўлса, унинг тизгинидан ушлаб қаттиқ хурсанд бўлганидан: «Аллоҳим сен менинг бандамдирсан. Ва мен сенинг роббингдирман», деб қаттиқ хурсанд бўлганидан мана (шу тариқа) хатога йўл қўяди”, дейилади.

(Яъни, банда тавба қилса, Аллоҳ таолонинг хурсандчилиги бандасиникидан ортиқроқ бўлади.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сунани Термизий,да .Дуодан олдин Аллоҳга ҳамду сано ва Аллоҳнинг Расулига салоту салом айтмоқ, деган 416бобда қуйидаги ҳадиси шарифлар келтирилади. Ҳазрати Умар давоми...

6585 05:55 / 21.08.2024
Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади холос. Ваҳоланки Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан давоми...

3781 18:58 / 17.06.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўлган одамга уч нарсаси ndash аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси ndash аҳли ва моли давоми...

4168 09:05 / 04.02.2018
. ,. .6354. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, мулойимлик бирор нарсага аралашса, ўша нарсани зийнатлайди. давоми...

2130 10:18 / 17.12.2018