1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳадиси қудсий

01:39 / 12.10.2017 3949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда):

Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилса-ю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача яхшилик берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6591. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Етти киши борки, давоми...

3203 08:45 / 11.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўтин териб келишга буюрсаму, териб давоми...

4544 09:00 / 01.04.2018
Яна у кишидан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Динору дирҳам, қатийфаю хамийса бандаси бахтиқаро бўлсин Унга ато берилса, рози бўлади, берилмаса, давоми...

4012 08:49 / 18.07.2018
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда.Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ndash Ўзим берурман. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ давоми...

4191 02:48 / 08.06.2017