1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсонлар ҳақида яхши гумонда бўлинг!

17:02 / 06.09.2017 6106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг энг катта муаммоларидан бири бир-бирлари ҳақида яхши гумонда бўла олмасликларидир. Зеро, киши ҳақида яхши гумон қилиш қалбларни ҳалимлаштириб, инсонга хуш кайфият бахш этади. Одамлар ҳақида яхши фикрда бўлиш хотиржамлик асосидир, у биродарлик алоқаларини мустаҳкамлайди, жамиятда инсонлар орасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатни кучайтиради, юракларимиздан нафратни қувиб чиқаради.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ҳар хил хаёлларга берилишдан қайтарганлар: “Гумондан сақланинглар, зеро, ёмон хаёллар, шубҳасиз, энг ёлғон каломлардир! Тахмин қилманг, жосуслик қилманг, бир-бирингиз билан мусобақалашманг, бир-бирингизга хасад қилманг, бир-бирингизга жаҳл қилманг, душманлик қилманг ва эй одамлар, оға-ини бўлинглар!” Агар инсонлар пайғамбаримизнинг юқоридаги ҳадисларига амал қилганларида эди, дин душманларининг “Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” шиорига асосланган сиёсати амалга ошмаган бўларди.

Ёмон хаёллардан қутулишга кўмаклашувчи бир нечта усулларни санаб ўтамиз.

  1. Дуо барча яхшиликларнинг калитидир. Аллоҳ таолодан ёмон хаёллардан халос этишини сўраб дуо қилиш керак. Зеро, Пайғамбар (с.а.в) нинг ўзлари ҳам Аллоҳ таолодан пок қалб ато этишини сўраб дуо қилганлар.
  2. Ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиш.  Шубҳасиз, ҳар  биримиз ўзимизни бошқаларнинг ўрнига қўйганимизда, бу бизнинг инсонлар ҳақида яхши гумонда бўлишимизга сабаб бўлар эди. Аллоҳ таоло ўзининг бандаларига қуйидагича мурожаат қилади (маъноси): “Эй иймон келтирган эркаклар ва аёллар, нега энди сизлар, буни эшитганингларда, ўзларингиз ҳақингизда яхши ўйламадинглар?” Аллоҳ таоло мусулмонларга бир бутун эканликларини тушунтирмоқчи бўляпти, мўминга мусулмон биродарини ўзи деб ўйлашга чақиряпти (маъноси): “Уйга кирганингизга ўзларингизга (бир-бирингизга) салом беринглар”.
  3. Сўзларга яхши маъно бера олиш. Бизнинг солиҳ аждодларимиз бу борада катта ўрнак бўла оладилар. Умар (р.а) айтгандилар: “Ўз биродарингиз (эътиқод бўйича) айтган калом ҳақида ёмон гумонга борманглар, улардан яхшилик ахтаринглар”.
  4.  Хасталикларида у зотни кўргани келганларга Имом аш-Шофийнинг айтган сўзлари ҳақида ўйлаб кўринг. Ташриф буюрувчи имомга деди: “Аллоҳ таоло заифлигингни зиёда қилсин”. Имом: “Агар заифлигим зиёдалашса, у мени ҳалок қилади”, – дея жавоб бердилар. Ташриф буюрувчи эса “Аллоҳга қасамки, мен фақат яхшилик тилаган эдим”, – дедилар. Аш-Шофий ҳазратлари: “Ёдингда тут, агар сен мени койиган тақдирингда ҳам, мен фақат яхшиликни ўйлайман”, – дея жавоб берганлар. Мана биродарлик  ва мўминлар ҳақида яхши гумонга боришнинг гўзал намунаси! Ҳаттоки, очиқ-ойдин айбловни ҳам ижобий томонга ўгириш мақулроқдир.
  5. Оқлаш учун сабаблар қидириш. Агар бир инсон сўзлари ёки ҳаракатлари билан кўнглингизга озор берган бўлса, бу биродарингизни оқлаш учун сабаблар қидиринг. Оқил одамлар қандай йўл тутиши мумкинлиги ҳақида ўйланг. Улар ўзгалар ҳақида яхши гумонда бўлганлар ва биродарининг номақбул ҳаракатини оқлаганлар, зеро: “Биродарингизни оқлаш учун 70 сабаб топинг” мазмунидаги ҳикмат бор. Ибн Сирин айтади: “Агар бир биродарингиз сизга озор берса, унинг ҳаракатларини оқлашга сабаб топинг. Агар сабаб тополмасангиз, унда: “Унинг бундай қилишига мен билмайдиган сабаб бор”, – деб айтинг”. Биз бошқаларнинг ҳаракатларини оқлашга ҳаракат қилганимизда ўзимиздан ёмон хаёлларни қувиб, биродарларимизни айблашдан тўхтаймиз. Шоир айтганидек: “Дўстингни койишга шошилма, уни айблаётганингда унинг сен бехабар бўлган сабаби бордир”.
  6. Гумонларга асосланиб қарор чиқармаслик. Бу инсонлар ҳақида ижобий фикрларни шакллантириш учун энг яхши усул. Биз ғайбни Аллоҳ таолога ҳавола қилганимиз яхши, чунки Ўзидан ўзгаси ғайбни билмас! Қодир Эгамиз бизнинг қалбларда яширин сирларни билишимизни истамади. Лекин У ёмон хаёллардан йироқ бўлишимизни буюрди.
  7. Ёмон гумонларнинг оқибатлари ҳақида тадаббур қилиш. Инсонлар ҳақида доимо ёмон ўйлайдиганларнинг қалбларидан хотиржамлик кетгандек гўё, доимо улкан босим остида яшаётгандек. Инсонлар учун хато қилиш табиий, улар ўзлари хоҳламаган ҳолатда хатога йўл қўйиб қўядилар. Мусибат бир инсон ўзининг покдомон эканлигини даво қилиб, ўзгаларни гуноҳ қилишда айблашидадир. Бу иллат муқаддас Ислом динимизда тақиқланган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади (маъноси): “Ўзларингизни тақводор қилиб кўрсатманг, зеро, Унинг Ўзигина қай бирларингиз тақводорроқ эканлигингизни яхши билади”. Одамлар ҳақида яхши гумонга бориш учун ҳаракат қилиб, ўз нафсига (эго) қарши курашиш керак. Иблис алайҳи лаъна инсон қонида юрар экан, у мусулмонларни бир-бирига қарши қайрашга уринаверади. Инсонлар ҳақида яхши гумонда бўлишгина Иблиснинг ишини чиппакка чиқаради. Аллоҳ таоло барчамизга мўмин ва мўминалар ҳақида фақат яхши гумонга боришга қодир покиза қалб ато этсин! Барча ҳамдлар фақат Унинг Ўзигагинадир!
Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 1444 йилнинг ўн биринчи ойи ndash Зулқаъда ойидамиз. Зулқаъда .ўтирувчи,, .ўтириб қолиш, деган маъноларни англатади. Ушбу ойда уруш ҳаром қилинган ой бўлгани учун давоми...

1339 06:00 / 11.06.2023
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади.Зикр мажлисларида қўлимда икки юз минг киши тавба қилди. Қўлимда икки юз киши исломга кирди. Ваъзларимдан қалби тош инсонларнинг давоми...

3972 09:00 / 05.05.2022
Мурид шайхидан сўради .Нафс ўтини қандай ўчирамиз,.Шайх деди .Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким бировлардан нарса сўрашни тарк қилса эга бўлади,..Инсонлар давоми...

2449 11:00 / 28.07.2021
Today газетаси тарихда энг узоқ вақт давом этган тадқиқот ҳақида хабар тарқатди. Бу тадқиқот 85 йил давом этган. Тадқиқотни Гарвард университети олиб борган. У давоми...

1905 16:00 / 11.02.2023