1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ошкор ва яширин гуноҳдан сақланинг!

16:42 / 05.09.2017 5913 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбни поклашдан ғофил ҳолда соф Ислом бутун гуноҳлардан фориғ қилади деб тушуниш ақлданми?! Исломни лозим тутган мусулмон кишининг аъзолари  кичик гуноҳларни қилсалар-да, катта гуноҳдан тийилишига замон гувоҳдир. Мусулмонлар  маст қилувчи ичимлик ичмайди, зино қилмайди, қимор ўйнамайди ва ҳаттоки, чекмайди ҳам. Лекин уларнинг қалбларида кечадигани бошқа нарсалардир.

Улардан кўпчилиги қалбида соф – мусаффо раббоний тарбияни афзал кўришини инсоф билан эътироф қиламиз.

Аъзолар амалига қодир ҳолда қалб уйига эътиборсиз бўладиганлар ҳам оз эмас. Шу каби (Исломга) даъват, биродарлик ва яхши ахлоқ  ҳақидаги кўп сўзлар аъзоларда гуноҳ хатарини уйғотадиган нафсдаги маъсиятлар ва қалб касалликларидан бўлган риё, ғазаб, нафрат билан ёнма-ён туради. Масалан, зинокор тошбўрон қилинса, кечирилади. Аммо гуноҳкор қалб соҳиби фақат дўзахда қарор топади, гарчи унинг зоҳирий амали сизни ажаблантирса ва бошлиқларнинг мулозимлари атрофидаги тушунарсиз гаплари сизни мафтун этса-да.

Албатта, Аллоҳ таоло бизни гуноҳларни тарк этишга буюрди. Бу гуноҳлар зоҳирий (қўл, тил, фарж ва бошқа аъзолар билан) қилинадими, яширин (ҳасад, кибр, ужб ( ўзидан ажабланиш) билан) қилинадими – баробардир. Аллоҳнинг назари тушадиган қалбни тўғриламай, зоҳиран тўғрилаш фойда бермайди.

«Албатта, Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жасадларингизга қарамайди ва лекин қалбларингиз қилган нарсага қарайди».

(Муслим ривояти).

Яъни аниқ бўлган гуноҳ амаллар ботиний бўлганидир. Даъват йўлида юрувчилар тажриба қилиб қалб касалликлари шайтоннинг ўқига боғланган занжир эканлигини билдилар. Фиқҳий фикрга мухолиф бўлиш учун қалбларидаги ёмонликлардан ғазаб-нафрат тарқатган ҳолда дунёдаги сафларда тасбеҳни ишлатган қанчасига бидъат этибори билан қараш зоҳир бўлди. Бироқ кибор уламолар, даъватчилар ва солиҳларнинг гапига кўра уларни шубҳалар ўраб олган. Фикри тор,  шаръий илми кам бўлгани учун шубҳаларни тақсим қилолмайди. Шайтон унга даъватда муҳаббат бўлишини унуттиради. Ўз гумонлари билан қалбларида ғазаб қайнайдиганларга ғалабага эришиш учун ўрин йўқдир. Аллоҳнинг раҳматига, шафқатига ва муҳаббатига йўлиқиш учун қалбини поклашда Аллоҳ билан шартлашиб ғалаба қозонади. Зоҳирини тўғрилаб ,мағрурлигини сақлайдиган иблиснинг ёмонлиги бўлган иш амалга ошмайди. Кўпинча у (шайтон) оқибати ёмон хотима бўлган қалбнинг ҳалокатига ташлайди.

Бу даъватдаги асосий унсур инсондир. Инсондаги асосий унсур қалбдир. Бу даъват фақатгина «Аллоҳга соғлом қалб билан келганлар»га ва «очиқ қалб билан келганлар»гагина ёрдам беради. Ким ҳақиқий иймоний тарбияси етарли бўлмаган даъватчиларнинг ҳолига назар солса, уларнинг турли шакл ва кўринишларда зоҳирга чиқиб қолганини кўради. Масалан, Аллоҳ учун ёмон кўриш ёки яхши кўришда ҳаддан ошиш биродарликнинг маъносини ўзгартириб, уни муайян томон – ўзи мансуб бўлган жамоа, партия, сиёсий ҳаракатлар доирасидагина чеклаб қўйиш, шахслар ва ташкилотларга таассуб қилиш, «ҳали дунё кўрмаган ўзгача олам», «Ундан бошқа ҳамма нарса ботил бўлган мазҳаб»ни даъво қилиш шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси нафсни тўғрилашга беъэтибор бўлиб, уни ўзгартирмай, мункар ишлардан қайтармай ва Қуръону суннатга эргаштирмай ташлаб қўйишдан келиб чиққан муқаррар натижадир. Бу инсонни залолатга бошлайдиган шайтоннинг йўлидир. Чунки у очиқ маъсият томондан келмайди. Шайтон уни ботилни фақат зоҳири билан, муҳкам ва муташобиҳ ҳукмларда ихтилоф қилиш билан машғул қилади. Кейин унинг атрофида тўпланган жамоатнинг турли фирқаларга ажралишига сабаб бўлади.

Албатта, бу даъватнинг асосий унсури инсондир. Инсондаги асосий унсур эса қалбдир. Бу даъват фақат «... Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса» (“Шуаро” сураси 89-оят) ва «...қайтувчи қалб ила келган»гадир (“Қоф” сураси 33-оят).

Бундай қалб эгасининг тана аъзолари, ботини ҳам, зоҳири ҳам бир хил уйғунликда, фақат Аллоҳнинг тоатига юради. Аллоҳ уни саъй-ҳаракатига баракот беради, натижада одамларга динни яхши кўрсатадиган, ўрнак бўладиган солиҳ кишига ҳамда одамларнинг муҳаббатини жалб қиладиган кишига айланади. Чунки уларнинг даъват қуроли яхши сўз бўлади. «Одамларга яхши гаплар айтинг» (“Бақара” сураси 83-оят). 

Улар яхшилик қиладилар «... ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз» (“Ҳаж” сураси 77-оят).

Тўғри бўлишга чақирадилар. «Имконим борича фақат ислоҳ қилишни истайман» (“Ҳуд” сураси 88-оят).

Аммо кимки қалбини мубоҳ ишларни тарк қилиш билан мақтанадиган касалликлардан сақламай туриб даъватчилар гуруҳига аралашса, унинг нафси гуноҳи кабираларга ғарқ бўлади. Бу одам худди ёмғирдан қочиб дўлга тутилган  кишига ўхшайди. У даъватчилар сафи орасида ўзининг жоҳиллиги, ўзига бино қўйганлиги сабаб ваҳн ва ҳасрат-надоматга тушиб қолади. Даъватчи аввало нафсини тарбиялашдан бошлаши яхшидир. Гоҳида мусулмонлар ҳам мағлубиятга учрайдилар худди «ҳунайн » жангида бўлгани каби. «Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз ажаблантирган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва ер кенг бўла туриб, сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра орт­га қараб қочдингиз» (“Тавба” сураси 25-оят).

Мўъмин кишига Аллоҳнинг йўлига одамларни чақиришда ўрнаклик вожиб бўлади. Одамлардан бошида айб-хатоларини беркитиб яширади. У бошида қилган хато-айбларини яшириб зоҳири ва ботинини ҳаётининг охиригача ислоҳ қилишда истиқоматда туради. У истиғфорда бўлиб тавба қилар экан, Аллоҳ унинг бошида қилган гуноҳларини кечиради.


Ҳумайро тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳикматларидан бирини кўриб қолдим. Унда шундай дейдилар .Бир нарсани яхши кўрсанг, албатта ўшанинг қули бўлибсан, давоми...

7334 00:00 / 23.06.2018
Насиҳат. Ҳотим раҳимаҳуллоҳ айтади .Қайси ўтиришда уч иш ndash дунё зикри, кулги ва одамларни ғийбат қилиш содир бўлса, у ерда ўтирганлардан Аллоҳнинг раҳмати давоми...

3437 22:45 / 07.04.2018
Яна бошқа масала ndash банданинг қалбида кўп васваса бўлиши, ундан қандай қутулиш мумкинлиги ҳақида ва .Ўша агар ғаразини қабул қилмаса, зарар қиладими, деб давоми...

4705 17:19 / 21.09.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар Расулуллоҳсоллаллоҳуалайҳива саллам Бошқа инсонларнинг аёлларига нисбатан иффатли бўлинг. Аёлларингиз ҳам иффатли давоми...

6226 00:00 / 26.06.2018