1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дуонинг кучи ҳақида келган ҳадислар

17:00 / 01.12.2022 40859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо ибодатнинг илигидир», – деганлар.

Термизий ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Роббингиз хаёли ва каримдир. У Зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса, уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», – дедилар.

Абу Довуд, Термизий, ибн Можа ривоят қилишган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Эй, банда! Менга ширк келтирмасдан ибодат қилсанг, амалларинг учун ажр бераман. Сендан сўрамоқ, Мендан атодир» (Табароний). «Батаҳқиқ, Роббингизнинг сизлар учун келажакда инъомлари бор. Бас, унга қараб юринглар. Шоядки, дуоингиз Аллоҳнинг марҳамати ила қабул бўлса, сизга шундай бахт-саодат инъом этиладики, сиз ҳеч қачон зарар кўрмайсиз». Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда айтади: «Мен дуони иккига бўлдим. Сўралган нарса бандамга берилади. Қачонки банда: («Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин») деса, Мен: «Бандам шукр келтирмоқда» – дейман. Қачонки у: «У Роҳман ва Роҳийм» деса, Мен: «Бандам Мени мақтамоқда», – дейман. Қачонки у: «У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси» деса, Мен: «Бандам Менга ҳамду санолар айтмоқда», – дейман. Қачонки у: «Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз», – деса, Мен: «Бу Мен билан бандамнинг ўртасида. Бас у сўраган нарсасини бераман», – дейман. Қачонки у: «Бизни тўғри йўлга бошлагин, ўзинг неъмат берганларнинг йўлига бошлагин, ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» деса, Мен: «Бу бандам учун, унга сўраётган нарсаси берилади дейман».

«Агар инсон дуоларида гуноҳ нарсалар тўғрисида ёхуд қариндошлик ришталарини узиш ҳақида сўрамаса, ёки шошқалоқлик қилиб: «Дуоларим ижобат бўлмаяпти», – демаса, Аллоҳ унинг дуоларини мустажоб қилади» Муслим ривояти.

Дуо қилишдан ҳосил бўладиган 3 натижа

«Дуо қилувчига қуйидаги учта нарсадан биттаси берилади: унинг гуноҳлари кечирлади, ёки сўраган нарсаси берилади, ёки охиратда ажр-мукофот олади» (Дайламий). «Агар бандага дуода сўраган нарсаси берилмаса, унга бир савоб ёзилади» (Даракутний).

Рад этилмайдиган дуолар

«Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси» (Термизий).

Дуонинг кучи

«Дуо кадарни ўзгартиради».

Фарзанд ҳаққига қилинадиган дуо

«Отанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси пайғамбарнинг ўз қавми учун қилган дуоси каби мақбулдир». «Энг тез қабул қилинадиган дуо бу ота онанинг фарзандлари учун қилган дуосидир».

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради .Совуқ давоми...

5550 14:00 / 03.08.2022
Кеча имом Заҳабийнинг .Сияру аъломин нубало, асарини ўқиётган эдим. У китобдаги Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳнинг имом Молик роҳимаҳуллоҳ ҳақида айтган гапи давоми...

4134 15:30 / 10.11.2021
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу .Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди,, деган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Уч нарса иймондандир давоми...

3367 13:30 / 06.06.2021
Мусулмон киши одамларнинг қалбларини ёмон гумон ва тилларини ғийбат қилишдан сақлаш учун ўзига гап тегадиган, айбситиладиган жойлардан узоқ юриши керак. Зеро, давоми...

813 16:25 / 20 август