1446 йил 26 шаввол | 2025 йил 24 апрель, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жароҳат

17:00 / 05.06.2019 5005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муртазо Аҳмад Юсуф

 Аллоҳ таоло инсонни мукаммал яратиб унга тил неъматини инъом этди. Инсон истеъмол қиладиган барча нарсанинг таъмини ажрата олишга ёрдам берадиган таъриф этиб бўлмас хислатларни ато этди. Лекин У зот инсон қалби ва ақлини тилига ҳукмрон қилди: хоҳласин тилини сақлаб Аллоҳнинг неъматига шукр этсинлар, ёки хиёнат қилиб Аллоҳнинг ушбу неъматини инкор этсинлар. Қалб яхшилик, софлик ва самимийлик билан зийнатланса, тил энг гўзал сўз ва ибораларни ифода этади. Бу эса эҳтиром, муҳаббат ва ўзаро мустаҳкам риштанинг пайдо бўлишига олиб келади. Аммо қалбни ҳиқду ҳасад, кибр ва зулм ҳамда чегара билмас разилликлар эгаллаши оқибатида тил яхшиларнинг дилларига озор берувчи, қалбларга санчилган ўткир қилич каби намоён бўлади.   

Бир неча кун олдин содир бўлган воқеани яқин қариндошларимдан бири сўзлаб берди. Ушбу воқеа аёллар иштирокидаги суҳбат кечаларидан бирида содир бўлган эди:

“Ҳафтада бир кун уюштириладиган йиғинларимиздан бирига бир дугонамиз ёш қизини ҳам олиб келди. Суҳбат қизғин давом этарди. Тўсатдан ўтирганлардан бири қизи билан бирга келган аёлга ташланиб қолди. Сабаби, қимматбаҳо оёқ кийими (этиги) йўқолибди. Ёлғиз “айбдор” эса ёшгина қиз. Уни барчанинг кўз ўнгида оёқ кийимини ўғирлаганликда айблади. Қизиғи шундаки, “айбдор” қиз суҳбат давомида бир лаҳза ҳам онасидан айрилмаган эди. Она эса босиқлик билан у аёлни тинчлантиришга уринди. Лекин бунга эриша олмади, чунки тил уруш оловини ёқиб улгурган эди. Жанжал авжига чиққан пайтда она қизини олиб уйига қайтишга тайёргарлик кўра бошлади. Аммо она бу вазиятни ҳар қанча юмшатишга уринмасин, туҳматчи аёл қалбига ўрнашиб олган разилликлар натижаси – уруш-жанжал олови аланга олиб улгурган эди… Бироз вақтдан сўнг аёл оёқ кийимини (этигини) йўлак четидан топди. Афсуски, энди кеч бўлган эди”.

Гоҳо тил билан етказилган жароҳат пичоқ жароҳатидан-да чуқур бўлади. Тиғ жароҳати вақт ўтиши билан тузалади. Шу каби тил жароҳатига ҳам даво бордир, аммо унинг изи қалбда қолаверади. Ҳа, абадий қолади.

Ўзгалар билан бўладиган муомалангизда гўзал таассурот  қолдирнг. Ҳеч бир инсон сизни ёмонликлар ила эсламасин. Ким инсонларга гўзал хулқ ила муомала қилса, инсонлар ҳам унга гўзал хулқ ила юзланадилар. Ҳар лаҳза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Доимо гўзал хулқли бўлинг, сукутни лозим тутинг. Аллоҳга қасамки, инсонни бу иккисидек гўзал этувчи нарса йўқдир”, деган сўзларини доимо ёдингизда тутинг!

Ҳасанбой Эргашов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳмун Курдийдан ривоят қилинади .Урва Баззор вафот этгач, тушимда уни кўрдим. У .Фалончи мешкобдан бир дирҳам қарзим бор, уйимдаги кичкина дарчанинг ичида давоми...

1883 09:10 / 13.10.2019
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

2088 16:00 / 07.12.2022
.Раҳийм, сифати луғатда .юмшоқлик,, .ачиниш, ва .кўнгилчанг бўлиш, каби маъноларни ифода этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ҳам раҳмат дейиш билан бирга, унда ёмғирни давоми...

5427 20:30 / 17.03.2019
Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади. . ,. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2630 20:10 / 31.08.2019