1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим

05:30 / 25.08.2017 3761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Икковларини маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга кетмассиз. Булар – Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннати», дедилар».

Имом Молик ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳам, мақсади ҳам очиқ-ойдин ва равшандир. Китоб ва Суннатни маҳкам ушлаш ҳар бир мусулмоннинг асосий вазифаси. Ким Қуръон ва Суннатни маҳкам ушласа, залолатга кетмайди, ушламаганлар эса залолатга юз бурадилар. Бу тўғрида ҳеч қандай ихтилоф йўқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўн кунлик кирса, изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар,.Имом Бухорий ривояти.

3880 10:16 / 21.06.2017
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Қайси бир мусулмон киши фарз намози ҳозир бўлганда таҳоратини давоми...

3496 08:00 / 13.03.2018
Али розияллоҳу анҳу Ҳайит намозига пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир, деб айтдилар. Имом Термизий ривояти.

4938 22:30 / 18.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога давоми...

5437 03:40 / 14.10.2017
Аудиолар

232036 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021