1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар...

16:00 / 25.07.2017 4080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, (бирор масалани ҳал этиш учун) мурожаат қилманглар», дедилар».

Иккала ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф аввалги ўрганган ҳадисимизнинг узвий давоми, десак хато қилмаган бўламиз. 

Аввалги ҳадисда айтилган гаплар бу ҳадисга ҳам тегишлидир. Бироқ ушбу ҳадисда бузуқ ақийда эгаларига кўрсатиладиган таъсирнинг бошқача усуллари зикр қилинмоқда: 

1. «Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар».

Бу иш ҳам бузуқ эътиқодли кишиларга таъсир ўтказишда, оммани уларнинг бузуқлигидан асрашда катта аҳамиятга эгадир. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: бир гуруҳ мусулмонлар гаплашиб ўтирган эдилар. Бузуқ эътиқодли киши келиб, уларга қўшилиб ўтирди. Шунда ҳалиги гуруҳ одамлари бирин-кетин ўринларидан туриб кетдилар. Бузуқ эътиқодлининг ўзи қолди. У билан ҳеч ким саломлашмади ҳам, саломига алик олмади ҳам. Бу жуда таъсирли чора.

2. «Уларга гап очманглар, (бирор масалани ҳал этиш учун) мурожаат қилманглар». 

Бу чора ҳам ўта қаттиқ чора. Инсон ўзи яшаётган жамиятдаги бошқа одамлар билан алоқада бўлишга, муомала қилишга муҳтож. Эътиқоди туфайли мусулмонларнинг нафратига учраган кимса танбеҳ олади, ўзини ўнглаб олишга имкон топади. Энг муҳими, унинг ҳолини кўриб, баъзи бир унга ўхшамоқчи бўлганлар ўзини тияди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча асирлар ҳузурига бордилар. Улар орасида бир асир хотин бор эди. давоми...

4045 09:00 / 24.05.2018
. , . , . , . , . , . ,. .5807. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг давоми...

2479 06:48 / 22.10.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир яҳудий аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган қўйгўштини келтирди. У зот ундан едилар. давоми...

3151 11:14 / 21.07.2024
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу давоми...

2150 16:54 / 07.04.2023