1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

21:30 / 21.07.2017 7553 pdf Ўқиш режими + -

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир» деб марҳамат қилган. Дарҳақиқат, ҳар бир тирик жонзот ўлади. Бу ҳаёт бир кун келиб охирига етади. Қари ҳам ўлади, ёш ҳам ўлади. Ҳеч ким бу дунёга устун бўлмайди. Ҳар бир инсон ўлим косасидаги шаробни тотиб кўради. Бу борада ҳамма баробар, тенг. Аммо иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар, Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, ҳаёт синовларини сабру бардош билан қарши олганлар мусибат келганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз» деб истиржоъ айтадилар. Бугун ана шундай мўмин-мусулмон биродаримизнинг, умрини Қуръон хизматига бағишлаган устозларимиздан бўлмиш Раҳматуллоҳ қори домламизнинг бошларига оғир мусибат тушди. Қори домланинг фарзанди аржумандлари, Қуръон ҳофизи Каримуллоҳ қори фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. 
Шу муносабат билан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали юртимизда узоқ йиллар дин хизматида бўлган устозимиз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ҳамда у кишининг оила аъзоларига фарзандларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло бу аҳли Қуръон, қори биродаримизнинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, у дунёга ўзларига ҳамроҳ қилсин, Ўз мағфиратига олиб, охиратини обод қилсин!
Марҳумнинг ота-оналарига, қариндош-уруғлари ва барча яқинларига сабру салвон ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Вақф хайрия жамоат фонди, халқимиз орасида ўзаро бирдамлик ва меҳроқибатни кенг тарғиб этиш ва шу йўлда хизмат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида давоми...

2279 17:30 / 24.05.2021
Саёҳатлар ландшафти кенгаймоқда. Мусулмонлар учун дўстона туризм МДТ яратиш барча юртлар учун долзарб масалага айланяпти ndash ислом динига эътиқод қилувчилар давоми...

1571 13:33 / 25.12.2023
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани .Оқ қамиш, овул фуқаролари йиғинидаги .Мискин бобо, масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давоми...

2257 18:30 / 23.02.2021
Юртимизнинг тарихий масканларидан бўлган Самарқандда янги .Ургут, марказий жоме масжиди фаолиятини бошлади. Кеча 13 март куни Ургут туманида барпо этилган давоми...

3219 19:00 / 14.03.2021