1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

13:14 / 08.07.2017 11635 pdf Ўқиш режими + -

ТАЪЗИЯ

 

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَنَا أَيُّنَا أَحْسَنُ عَمَلاً

والصَّلاَةُ والسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِين

إنا لله وإنا إليه راجعون

 

Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…

 

Бугун islom.uz порталининг техник ходими, кўплаб вебсаҳифаларимизнинг фаолиятига, ташқи кўриниши ва сифатига катта ҳисса қўшган, динимизнинг ривожи йўлида хизматини аямаган қадрдон укамиз  Айюб Рамз Аллоҳ азза ва жалла белгилаган вақт-соат етиб, фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар…

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда порталимиз ходимлари ҳамда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар номидан Айюб Рамзнинг оила аъзоларига, хусусан волидаи муҳтарамаларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Инсон ҳаёти давомида ўқийди, илм ўрганади ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади. Кимки ўрганганларига аввал ўзи амал қилиб, сўнг уни бошқаларга ҳам ўргатса, сўзи таъсирли бўлади, эшитган одамнинг қалбига етиб бориб, ўрнак олишга, амал қилишга ундайди. Бундай амал қилувчиларни ҳаётимиз давомида кам учратамиз. Ходимимиз Айюб Рамз ҳам ана шундай изланувчан, тиришқоқ, фаол, эзгу ишларда жонкуяр инсонлардан эди. Айбхон айниқса муслимаат.уз сайтининг янги қиёфасини тайёрлашда кўп меҳнат қилган, унинг дастлабки рамзини ҳам ўзи тайёрлаган эди.

Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: «Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан». Айюб Рамз ҳам яхши хислатлар эгаси бўлиш билан бирга, барчани Ватанга, бутун мавжудотга нисбатан меҳр билан яшашга чорлаган ҳассос қалб эгаси эдилар.

Аллоҳ таоло қилган барча яхши амалларини ўзига ҳамроҳ айласин!

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти 

Ислом.уз портали

Муслимаат.уз саҳифаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг сентябрь ойида Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур яқинидаги Нила шаҳрида Қуръони карим маданиятнинг асосиrdquo мавзуида халқаро конференция давоми...

1757 12:10 / 15.07.2019
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1740 08:25 / 27.08.2023
Қизлар рўмол ва дўппида мактабга келиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.Халқ давоми...

4069 12:00 / 04.09.2021
Бугун, 21 декабрь куни .Hilol Nashr, нашриётининг мажлислар залида .Маърифат йўлининг ёрқин юлдузи, mdash устоз Ёрқинжон Фозилни хотирлаб тадбир ўтказилади. Тадбирга бир давоми...

1157 10:00 / 21.12.2024