1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳаж шартларининг иккинчи нави ҳажни адо этиш шартлари

05:00 / 16.01.2017 3550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу навъдаги шартлар бештадир.

Бу шартнинг ҳукми: ҳажнинг вожиб бўлиши уни мавжуд бўлишига тўхтаб турмайди, балки ҳажни адо этиш вожиб бўлиши унга тўхтаб туради. Бу шартлар ва бундан олдинги вожиб бўлиш шартлари топилгандагина у кишига ҳажни ўзи адо этшлиги вожиб бўлади. Агар бу (адо қилиш) шартларидан бирортаси мавжуд бўлмасдан, биринчи навъдаги (вожиб бўлиш) шартларини ҳаммаси тўлиқ топилса ҳам, у кишига ўзи  ҳаж ибодатини адо этиши вожиб бўлмайди. Балки айни пайтда бир кишига ўзини номидан бадал ҳаж қилдириши ёки дунёдан ўтганидан кейин буни молини ҳисобидан бадал ҳаж қилишни васият қилади.


Ҳажни (адо этиш) шартларининг биринчиси: баданни касал ва иллатлардан саломат бўлмоғи. Айтилди: бу (баданни касал ва иллатлардан саломат бўлиш) шарти аввалги навъдаги (ҳажни вожиб бўлиш) шартларидан. Саҳиҳ гап шуки бу шарт (баданни касал ва иллатлардан саломат бўлмоғи) иккинчи навъдаги (ҳажни адо топиш) шартларидан.

Бу шартни қайси навъдан эканлигида ихтилоф бор.  

Аввалги (баданни касал ва иллатлардан саломат бўлмоғи ҳажни вожиб бўлиш шартларидан дейилган)  қавлга кўра кўр, (туришга қодир бўлмай) ўтириб қолган, фалаж, соғайишидан умид узулган сурункали касал, икки оёғи кесилган киши, ва заиф ҳолдаги беморга ҳаж вожиб бўлмайди.

Заиф ҳолдаги бемор: уловга ўтира олмайдиган, катта ёшли қария кишидир. Ибни Ҳумом айтади: Абу Ҳанифа р.а. дан зикр қилинган қавлда ушбу кишиларга ҳаж ибодатини қилиш лозим бўлмайди.  Имоми Муҳаммад ва Абу Юсф р.а.лар айтади Ҳасан Ибн Зиёд Абу Ҳанифа р.а.дан бир ривоят келтириб айтадики: ушбу кишилар озиқ-овқат, улов ва уларни уловга кўтариб – тушириб қўядиган, етаклаб юриб ҳаж амалларини қилдирадиган бир кишини харажатларига эга бўлсалар, уларга ҳаж вожиб (фарз) бўлади.  Мусаннифнинг сўзини маъноси ҳам шунга далолат қилади.

Иккинчи  (баданни касал ва иллатлардан саломат бўлмоғи ҳажни адо топиш шартларидан дейилган) қавлга кўра мазкур кишиларга ҳаж вожиб (фарз) бўлади.  

Ўзи ҳаж қилади ёки  бир кишига ўзини номидан бадал ҳажини қилдиради ёки дунёдан ўтганидан кейин буни молини ҳисобидан ҳаж қилишни васият қилади.

Сўнг бир қавлда айтилди: мазкур кишиларнинг ўзлари ҳаж қилишлари вожиб (фарз)дир.

Бир қавлда айтилди: мазкур кишиларнинг молларидан (айни пайтда бир кишига ҳаж харажатларини бериб, ўзини номидан бадал ҳажини қилдириши ёки дунёдан ўтганидан кейин буни молини ҳисобидан ҳаж қилдиришни васият қилиш йўли билан) ҳаж вожиб бўлади. Бир жамоа уламоларни наздида шу гап ихтиёр қилингандир.

Хулоса: баданида соғломлик бўлмаган мазкур кишиларнинг молларидан (айни пайтда бир кишига ҳаж харажатларини бериб, ўзини номидан бадал ҳажини қилдириши ёки дунёдан ўтганидан кейин буни молини ҳисобидан бадал ҳаж қилдиришни васият қилиш йўли билан) ҳаж вожиб бўлади дейилган сўз, уларга ҳаж мутлоқо вожиб бўлмайди ва уларни ўзлари бориб ҳаж қилишлари вожиб бўлади дейилган икки сўзнинг ўртасидаги мўтадил сўздир. Ҳасан ибн Зиёд келтирган ривоятда  Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишини икки шогирдлари ҳам мазкур кишиларни зиммасига уларни молларидан ҳаж вожиб бўлади, баданларидан эмас дейишган. Шу гап қувватли ва “Туҳфатул фуқаҳо” ва “Бадоиъ” китобиниг соҳиблари ҳам шу сўзни ихтиёр қилганлар.

Мазкур ихтилоф (юқоридаги беморликлардан бири сабабли узурли ҳолда бўлиб, улов ва озиқ-овқат жиҳатидан ҳажга қодир бўлган киши ҳақидадир. Аммо бир киши соғлом ҳолатда бўлиб, улов ва озиқ-овқат жиҳатидан ҳажга қодир бўлиб, сўнг (юқоридаги беморликлардан бири сабабли) узр пайдо бўлса, бил иттифоқ у кишига (айни пайтда бир кишига ҳаж харажатларини бериб ўзини номидан бадал ҳажини қилдириши ёки дунёдан ўтганидан кейин буни молини ҳисобидан бадал ҳаж қилдиришни васият қилиш йўли билан) ҳаж қилдириш вожиб бўлади.

Ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартларининг иккинчиси: Ўзи ва моли учун йўлни тинч бўлмоғи. Кимки Зулм қилгувчидан ёки душмандан ёки йиртқич ҳайвонлардан, ёки (сувликдан борганда) чўкиб кетишдан ёки унга ўхшаш бошқа нарсалардан хавф қилса, унга ҳажни адо этиш (амалга ошириш) лозим бўлмайди.

  Унга ҳажни ўзи адо этиши (амалга ошириши) лозим бўлмайди, балки ўз молидан бошқа кишига бадал ҳажини қилдириши лозим бўлади.

(йўлни тинч бўлишида) Қуриқлик ва денгизда ҳолатнинг аксари эътиборга олинади. Агар аксар ҳолатда саломатлик бўлса, у кишига ҳажни ўзи адо этиши вожиб бўлади.  Агар аксар ҳолатда саломатлик бўлмаса, у кишига ҳажни ўзи адо этиши вожиб бўлмайди.  

Ҳажга борувчи шаҳридан чиқиб кетадиган вақтда йўлни тинч бўлиши эътиборга олинади. Шаҳридан чиқиб кетишидан олдин ёки кейин йўлни тинч бўлиши эътиборга олинмайди.

Ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартларининг учинчиси: Султон томонидан ҳаждан ҳибс қилиниш, монелик ва хавф  бўлмаслиги.

 Султон одамларни ҳаждан манъ қилмаган бўлиши керак. Агар манъ қилган бўлса, ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартларидан бири топилмаган бўлади. 

Ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартларининг тўртинчиси: Агар Макккагача сафар масофаси (яёв юрганда уч кеча-кундузлик йўл)  бўлса  аёл киши учун ишончли маҳрам ёки эри бирга бўлмоғи. Маҳрам ёки эр аёл билан бирга боришга мажбурланмайди. Аёлни маҳрами бўлмаса, ўзи билан бирга ҳаж қиладиган бир кишига никоҳланиши вожиб бўлмайди. 

(Ҳажга кетадиган) Аёл учун у билан бирга кетадиган маҳрами ёки эрининг нафақаси вожиб бўладими?. Бир қавлда айтилди: аёлга ўзи билан бирга кетадиган маҳрами ёки эрининг нафақаси вожиб бўлади.

Бир қавлда айтилди: аёлга ўзи билан бирга кетадиган маҳрами ёки эрининг нафақаси вожиб бўлмайди.

“Сирожул Ваҳҳож” китобида икки қавлни ўртасини мувофиқлаштирадиган бир сўз айтилган: агар маҳрам ёки эри аёлга мени нафақамни (бориб келиш, еб ичиш ҳаражатларимни) берсанг бирга чиқаман деса, аёлга унинг нафақаси вожиб бўлади. 

Агар маҳрам ёки эри ўз нафақасини аёл зиммасига шарт қилиб қўймаса, аёлга унинг нафақаси вожиб бўлмайди. 

Ҳаж масалаларида хунасо (икки жинсли киши) аёлга ўхшашдир.

 Аёлга жорий бўлган ҳукмлар унга ҳам жорий бўлади.

Ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартларининг бешинчиси: Аёл иддада бўлмаслиги. Агар аёл ўз шаҳридан чиқиш пайтида иддада бўлса, унга ҳаж вожиб (фарз) бўлмайди.

Танбиҳ: Билингки! Бу навдаги шартларни ҳаммасида уламолар ихтилоф қилишган. Баъзи уламолар буларни: ҳажни вожиб бўлиш шартлари дейишса, баъзи уламолар эса: ҳажнинг адо этиш (амалга ошириш) шартлари дейишган. 

Бу шартлар ҳосил бўлишидан олдин, киши ўлимга яқинлашган пайтдаги ҳажни васият қилиш бобида хилофнинг самараси зоҳир бўлади. 

Кимки бу (иккинчи навдги) шартларни ҳажни вожиб бўлиш шартларидан деб ҳисобласа, у кишига ўзидан кейин бадал ҳажини васият қилиш вожиб бўлмайди. 

Кимки бу (иккинчи навдги) шартларни ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартларидан деб ҳисобласа у кишига ўзидан кейин бадал ҳажини васият қилиш вожиб бўлади.


Ҳажни вожиб бўлишини ман қилувчи ҳолатлар ва ҳажни           зиммадан соқит қилувчи узрлар ҳақидаги фасл.


Ҳажни вожиб бўлишини ман қилувчи ҳолатлар ва ҳажни           зиммадан соқит қилувчи узрлар:

1.    гўдаклик

2.    қуллик

3.    жиннилик

4.    ўлим

5.    кофир бўлиб қолиш

6.    камбағаллик

Молни ҳалокатга учраши ва ҳажга қодир бўлишликни кетиши билан ҳажни вожиб бўлиши уни зимасидан соқит бўлмайди.

Бир кишини ҳаж ибодатига етарли моли бўлиб, уни бошқа нарсаларга зоеъ кетказиши ёки ҳалокатга учратиши билан ҳажни вожиб бўлиши унинг зимасидан соқит бўлмайди.

Бир кишини ҳаж ибодатига қодир бўла туриб, бепарволик билан шу йил ҳажга бормаса, кейинги йил қодир бўлмай қолса, ҳажни вожиб бўлиши унинг зимасидан соқит бўлмайди.

Чунки у олдинги йил қодир бўла туриб бормади.


Ҳаж шартларининг учинчи нави ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлари.

Бу навдаги шартлар тўққизта.

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг биринчиси: Ислом. Кофир томонидан фарз ҳажи ҳам, нафл ҳажи ҳам дуруст (тўғри) бўлмайди.

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг иккинчиси:Эҳром. Эҳромсиз асло ҳаж дуруст (тўғри) бўлмайди.

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг учинчиси: Замон. 

 Қудум тавофи ва Ҳаж учун Сафо Марва оралиғида саъй қилиш ҳаж ойларидадир, ҳаж ойларидан олдин дуруст (тўғри) бўлмайди. Шунингдек Арафот кунидан олдин ёки кейин арафотда туриш  дуруст бўлмайди.   Зиёрат (ҳажнинг фарз тавофи ва видолашув) тавофи наҳр (қурбонлик кунларидан)олдин дуруст (тўғри) бўлмайди. 

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг тўртинчиси: Макон. 

1.Макон: тавоф учун масжидул Ҳарам, гарчи масжидни томи бўлса ҳам.

2. Макон: вуқуф учун Арафот майдони.

3. Макон: жамланиш, тунаш ва туриш учун Муздалифа.

4. Макон: жонлиқ сўйиш учун Ҳарам.

Ҳаж амалларидан бирортасини ўзи учун хосланган  маконлардан бошқа маконда амалга ошириш дуруст (тўғри) бўлмайди.

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг бешинчиси: Фойда ва зарарни ажрата билиш.

Фойда ва зарарни ажрата билмайдиган ёш болани ҳажни ўзи адо этиши (амалга ошириши) тўғри  бўлмайди. Бир киши (унинг валиси) ундан ўринбосар бўлиб, амалга ошириши тўғри бўлади. Унинг  ўзи фақатгина ҳажнинг ният шарт бўлмаган амалларини бажариши мумкин. Мисол учун: Арофат ва Муздалифага туриш амалларини ўзи бажариши мумкин. Мажнун ҳам  фойда ва зарарни ажрата билмайдиган ёш бола кабидир. Уларнинг валилари (эгалари) улар томонидан ният қилиб, улардан ўринбосар бўлиб амалга ошириши дуруст бўлади. 

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг олтинчиси: Ақли жойида бўлиш. 

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг еттинчиси: ҳажнинг шартлари, рукнлари ва вожиб амалларини (ўринбосарсиз) ўзи амалга оширмоғи. Магар узр сабабли ҳажнинг баъзи амалларини ўринбосар амалга ошириши жоиздир. Мисол учун бир киши ҳушидан кетиб қолса, унинг ўрнидан дўсти эҳром боғлайди. Беморни ўрнидан дўсти шайтонга тош отади.

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг саккизинчиси: эҳром боғлагандан кейин, Арофатда туришдан олдин, жимо қилмаслик. Арофатда туришдан олдин жимо қилган кишини ҳажи дуруст (тўғри) бўлмайди.

Ҳажни адо этиш (Амалга ошириш) тўғри  бўлишлик шартлариниг тўққизинчиси: Ҳажни эҳром боғлаган йилда адо этиш. Келаси йилга қолдирмаслик. 

Ўтган йилда Арофатда туролмай ўтиб кетган ҳажнинг эҳроми билан иккинчи йилни ҳажини адо этиш (амалга ошириш) дуруст бўлмайди.

Ҳаж шартларининг тўртинчи нави ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартлар.

Бу навдаги шартлар тўққизта.

Мазкур шартлар бўлмаса ҳаж фарз ҳажи бўлмайди.

Бу навдаги шартлар тўққизта.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг биринчиси : Мусулмон бўлишлик. Кофир кишини ҳажи фарз ҳаж бўлмайди. Агарчи кейин мусулмон бўлса ҳам. Чунки ҳажни адо этиш вақтида мусулмон бўлишлик шартдир. Мусулмон киши ҳаждан кейин муртад бўлса (диндан қайтса), агар тавба қилиб, мусулмон бўлса ҳам олдинги ҳажи фарз ҳаж бўлмайди.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг иккинчиси: Дунёдан ўтгунига қадар мусулмонлигида боқий бўлиб қолмоқ. Ҳаж амалидан кейин муртад бўлса, (диндан қайтса) ҳажи бекор бўлади.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг учунчиси: Ақилли бўлиш. 

Мажнунн одамни валиси (эгаси) у томонидан ҳаж амалларини бажарса дуруст, лекин, у ҳам нафл ҳаж бўлади, фарз бўлмайди, лекин бир киши эҳром ҳолида ўзига келиб, ният ва талбияга ақли етиб, ният қилиб, талбия айтиб яна ўзидан кетса. Кейин дўсти уни Арофатда турғизса ва бошқа амалларини уни номидан амалга оширса, унинг ҳажи фарз ҳаж бўлиб воқий бўлади. Зиёрат тавофи эса тузалиб ўзи адо этгунича унинг зиммасида қолади. Чунки зиёрат тавофида ўзи ният қилиши шартдир.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг тўртинчиси: Озод бўлишлик. Қулни ҳажи фарз ҳаж бўлмайди, гарчи кейин озод қилинса ҳам.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг бешинчиси: Балоғатга етган бўлишлик. Балоғатга етмаган болани ҳажи фарз ҳаж бўлмайди, гарчи кейин балоғатга етса  ҳам.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг олтинчиси: Ҳажни ўзи адо қилишга қодир бўлса, ўзи адо қилиши. Узрли бўлишидан олдин у учун бошқа киши ҳажни (бадал) қилиб адо қилиши билан у фарз ҳаж қилган бўлмайди.  

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг еттинчиси: Нафл ҳажни ният қилмаслик. Нафл ҳажни ният қилса, ҳажи нафл бўлади фарз бўлмайди.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг саккизинчиси: Бир амал билан ҳажни бузмаслик. Бир амал билан ҳажни бузса, унинг ҳажи фарз ҳаж бўлиб воқий бўлмайди. Арофатда туришдан олдин жимо қилиш билан ҳаж бузулади.

Ҳажни фарз ҳаж бўлиб воқий бўлишлик шартларининг тўққизинчиси: Бошқа киши томонидан бадал ҳажни  ният қилмаслик.

Бошқа киши тмонидан бадал ҳажни  ният қилса. У томонидан фарз ҳаж бўлмайди. Бадал ҳажни шартларига риоя қилинган бўлса унинг ҳажи буюргувчининг бадал ҳажи бўлади. 

Мажнун, ёш бола, қул, ўзи ҳажга қодир бўла туриб бадал ҳаж қилдирган киши, нафл ҳажини ният қилиб ҳаж қилган киши, ҳаж ибодатини қилиш асносида ҳажни бўзган киши, бошқа киши томонидан бадал ҳажни  ният қилиб ҳаж  қилган кишилар (бўйни)дан фарз ҳаж соқит бўлмайди. Улар қодир бўлган вақтларида (мажнун соғайганида, ёш бола балоғатга етганида, қул озод бўлганида) иккинчи бор фарз ҳажини адо қилиш зиммасида вожиб бўлади.

Камбағал ва унга ўхшаган қўлида моли бўлиб, у моли қарзини қоплашга зўрға етадиган кишилар, фарз ҳажини ният қилиб, ҳаж қилса (бўйни)дан фарз ҳаж соқит бўлади. У бойиганидан кейин иккинчи бора ҳажини адо қилиш зиммасида вожиб бўлмайди.


Ҳажни қолган уч навъдаги шартлари, аввалгини давоми. 

Қодиров Ҳ.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1524. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.Албатта, у умра унинг ҳажнинг Аллоҳнинг Китобидаги дугонасидир. .Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг,, деди,.Шарҳ Дарҳақиқат, давоми...

8260 15:57 / 13.08.2017
1620. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик давоми...

5773 19:57 / 21.08.2017
. ,. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Кетмакет ҳаж ва умра қилинглар, чунки бу иккиси давоми...

2735 17:00 / 07.08.2019
Аллоҳ таоло Каломи мажидида Тонгга қасам, ўн кечага қасам... деган Фажр, 1, 2.Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн давоми...

5188 05:11 / 14.08.2018