1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Орифлардан бири

11:54 / 27.06.2017 4080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.

У яна айтади: «Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: «Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, ғоятда ширин ҳаёт ичра бўладилар», дейман».

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ"

«Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак.

Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа‘ил-баарид».

(«Аллоҳим! Ўзингнинг муҳаббатингни ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман. 

Аллоҳим! Муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам ва муздек (зилол) сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин»).

Имом Термизий ривояти.

 

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқиҳии ва ридоо нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ».

(Аллоҳга махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

Имом Муслим ривояти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ алАжлий айтади Рабъий ибн Харрош тобеинлардан бўлиб, ишончли ровий эди. Ҳеч умрида ёлғон гапирмаганди. Унинг иккита ўғли бўлиб, иккови давоми...

3160 05:00 / 11.03.2017
НасиҳатТамаки чекиш нима Бу20 ёшда кўнгилхушлик30 ёшда одат40 ёшда атеросклероз50 ёшда жисмнинг емирилиши60 ёшда аниқ ўлимҚиёмат кунида оғир ҳисобкитобдир.Никотин ndash ўлим сабабчиси. Аллоҳ Билгувчидир.Илтимос, чекманг

3967 10:00 / 15.08.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Рамазонда фақат мискин ва бечоралар билан ифторлик қилардилар ҳамда бу нарсада бардавом бўлардилар. Агар аҳлиаёлларидан бирортаси бунга тўсқинлик қилса, ўша кеча овқатланмасдилар.

3099 19:36 / 27.05.2017
Баъзан ҳамма нарса сенга тескари бўлиб қолиб, ёлғиз Аллоҳгина сен билан бирга қолади. Шундай экан, доим Аллоҳ билан бирга бўлгин, шунда ҳамма нарса сен билан бирга бўлади.

3301 11:35 / 12.08.2017