1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кун хадиси

17:33 / 05.06.2017 5924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мен одамлар билан токи улар «Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтиргунларигача, намозни тўкис адо қилгунларича ва закотни берадиган бўлгунларича урушга амр қилиндим. Қачонки шуни қилсалар, мендан қонлари ва молларини сақлаган бўладилар. Магар Ислом ҳаққи ила бўлса (сақлай олмайдилар). Ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Муаллиф бу ҳадисни Пайғамбаримизга Аллоҳ таоло одамлар «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтиб, Исломни қабул қилгунларича, намоз ўқиб, закот бергунларича уруш қилишни буюрганлиги, У Зот азза ва жалланинг Исломдан бошқа динни қабул қилмаслигига далил, деган маънода келтирмоқда. Ҳолбуки, бошқа муҳаддислар бу ҳадиси шарифни бошқа бобда келтирганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан жуда кўп маънолар келиб чиқади. Ҳозир эса мазкур бобга боғлиқ масалаларни кўришни лозим топдик. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Менга амр қилинди» деган сўзлари «Аллоҳ менга амр қилди» деган маънода айтилган, чунки у зотга Аллоҳдан бошқа амр қилувчи йўқдир. 

«Одамлар» деганлари эса, кўпчилик уламоларнинг иттифоқ қилишларича, Ҳарамайн ҳудудида яшаган бутпараст мушрикларни билдиради.

Имом Насаий қилган ривоятда: «Мушриклар билан уруш қилишга амр қилиндим», дейилган. Сўнгра Қуръон ҳукми билан аҳли китоблар жизя берсалар, улар билан уруш қилинмаслиги маълум ва машҳур. Демак, бу ҳадисда «одамлар» деганда дунёдаги барча одамлар тушунилмас экан. 

Дарҳақиқат, бу ҳукм Арабистон ярим оролидаги мушрикларга нисбатан қўлланилган. Улардан жизя ҳам олинмаган, улар билан сулҳ ҳам тузилмаган. Ислом ёки урушдан бирини танлаш таклиф қилинган. Тавҳид калимасини айтиб, Исломни қабул қилсалар, улардан намозни тўкис адо этиш, закот бериш ва бошқа амалларни қилиш талаб этилган. Закотни беришдан бош тортган баъзи қабилаларга Абу Бакр Сиддиқ даврларида уруш ҳам эълон қилинган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифнинг давомида: «Қачонки шуни қилсалар, мендан қонлари ва молларини сақлаган бўладилар», дедилар.

Яъни қачонки шаҳодат келтириб, намоз ўқиб, закот берсалар, улар мўмин-мусулмон бўладилар, уларнинг қонини тўкиш, молини ўлжа қилиб олиш ҳаром бўлиб қолади, дейилмоқда.

«Магар Ислом ҳаққи ила бўлса (сақлай олмайдилар)», деганлари Исломда диний ҳақ сифатида ҳукм қилинган масалаларда қонлари ва моллари сақланмайди, деганларидир.

«Ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир» деганлари «Мен сиртига, зоҳирига қараб, яъни тавҳид калимасини айтишига, намоз ўқишига, рўза тутишига қараб ҳукм ва муомала қилавераман. Ичида нима бор бўлса, ҳисоб-китобни Аллоҳнинг Ўзи қилади», деганларидир.

Бу ҳадиси шарифдан келиб чиқадиган ҳукм ва фойдалар ҳақида уламоларимиз кўп нарсани айтганлар, шулардан баъзиларини келтирамиз:

1. Ким мусулмонликни изҳор қилиб, дин арконларини бажарса, унга тегилмайди.

2. Бировнинг мусулмон экани ҳақида ҳукм қилиш учун у шаҳодат калимасини айтиши шарт. Агар шаҳодат калимасини айтмаса, мусулмон деб ҳукм қилинмайди.

3. Исломнинг зоҳирий амалларини қилиб юрган одамлар мусулмон ҳукмида ҳисобланадилар.

4. Шаҳодат аҳли бўлган одамларни, яъни шаҳодат калимасини айтиб юрганларни кофир деб бўлмайди.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, халифалар ҳам зоҳирга қараб ҳукм қилганлар. Одамларнинг ичида нима борлигини фақат Аллоҳгина билади.

6. Бир киши шаҳодат келтириб, намоз ўқиб, закот бериб, ўз жони ва моли дахлсизлигини таъминлаган бўлса ҳам, бирор жинояти учун исломий жазога тортилиши мумкин. Масалан, мусулмон одам қасддан одам ўлдирса, қасос олиш учун унинг ўзи ҳам ўлдирилади.

Демак, Аллоҳ Исломдан бошқа динни қабул қилмайди. Исломни эса ушбу ҳадисда келтирилган шартлар бажарилгандагина қабул қилади. Бир киши унинг исми мусулмонча бўлгани учунгина мусулмон деб қабул қилинмайди. Ота-бобоси мусулмон бўлиб ўтгани учун ҳам мусулмон деб қабул қилинмайди. Балки ҳар бир вояга етган одам шаҳодат калимасини нутқ қилиши, Ислом ақийдасини жазм ила дилида тасдиқ қилиши билан, намоз, закотга ўхшаш фарзу вожиб амалларни адо этиши билан мусулмон шахс сифатида қабул қилинади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . 94. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келадир,, дедилар,. Муслим ривоят қилган.

2150 09:00 / 25.07.2022
566 . , ,. . 5663. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир пайт биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга давоми...

1892 09:39 / 09.10.2018
Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга давоми...

3477 16:26 / 21.09.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

2950 17:10 / 08.03.2018