1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (3-дарс)

13:59 / 02.06.2017 4254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза аҳкомлари ва рўзадорлар учун умумий огоҳлантириш

Кўз эгаларига ибрат бўлиши учун тунни кунга алиштириб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Кенгчилик неъмати учун Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр қиламан. Ал‑Азиз ва ал‑Ғофир Зотдан бошқа илоҳ йўқдир. У Зот бу дунёни ўткинчи қилиб, охират диёрига ҳозирлик кўришни буюрди.

Набий ва расулларнинг шарафлиси бўлган набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оилаларига ва содиқ саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.

Албатта, рўза улуғ ибодатдир. Мусулмон банда рўзанинг баъзи аҳкомларини билиши ва уларда билмай хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Огоҳ бўлиш керак бўлган ишлар қуйидагилар:

1. Рўзадор унутиб, билмасдан ёки мажбуран бирор нарса еса, рўзаси очилмайди.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин» (Бақара сураси, 286-оят);

«Қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно» (Наҳл сураси, 106-оят);

«Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир» (Аҳзоб сураси, 5-оят).

Рўзани бузувчи саккиз нарса:

  1. Жимоъ. Бу иш Рамазон ойи кундузида содир бўлса, рўзанинг қазоси билан бирга катта каффороти ҳам бор: бир қулни озод қилади, агар топа олмаса, кетма‑кет икки ой рўза тутади, буни ҳам бажара олмаса, олтмишта мискинни таомлантиради.
  2. Қўшилиш, бўса ва қучоқлаганда манийнинг келиши.
  3. Ейиш ва ичиш –  фойдали бўладими ёки зарарлими, ҳукмда баробардир (сигарет каби).
  4. Таомдан беҳожат қиладиган озиқлантирувчи укол. Чунки у таом ва ичимликнинг ўрнини босади. Аммо озиқлантирмайдиган укол рўзани бузмайди, гарчи у мушакдан ёки вена томиридан қилинса ҳам. Шунингдек, дори таъмини оғзида сезса ҳам, сезмаса ҳам, рўзаси бузилмайди.
  5. Қон қуйиш. Масалан, рўзадор қувватли бўлиши учун қон қуйиш мумкин эмас.
  6. Ҳайз ва нифос қони келиши.
  7. Ҳижома қилинганда қоннинг чиқиши. Аммо қоннинг ўзи оқиши, масалан, бурундан ёки тиш тушганда қон келиши рўзани бузмайди. Чунки бу ҳижома эмас.
  8. Қайт қилиш. Агар одам қасддан қайт қилмаса, рўзаси бузилмайди.

2. Баъзи рўзадорларни нуқсон ва хатолардан огоҳлантириш:

  1. Кечда ёки тонг вақти киришидан олдин фарз рўза учун ният қилмаслик. Рамазон учун битта ният қилиб қўйса, кифоя.
  2. Саҳарликни бир ёки икки соат олдин қилиш. Дарҳақиқат, ифторга шошиш ва саҳарликни кечиктиришга тарғиб ворид бўлган.
  3. Кўпгина инсонларнинг ейиш ва ичишда исроф қилишлари. Бу хушуъга сабаб бўладиган шариатдаги рўзага хилофдир.
  4. Дангасалик, уйқу ёки фойдасиз ишлар билан машғул бўлиб, жамоат намозини ўтказиб юбориш.
  5. Тилни тонгдан кечгача лағв сўзлардан, сўкинишдан, ёлғондан, ғийбатдан ва чақимчиликдан тиймаслик.
  6. Қимматли вақтларни беҳуда ўйинларга, бефойда нарсаларни кўришга, фильмларга, крассвордларга, ҳажвияларга ва кўчаларда беҳуда тентирашларга зое қилиш.
  7. Рамазонда кўп амалларни қилмай ўтказиб юбориш: дуо, зикр, Қуръон тиловати ва нафл намозлар каби ибодатларни бажармаслик.
  8. Жамоат билан таровеҳ намозини ўқишни ташлаб қўйиш. Имом билан бирга таровеҳ намозини ўқишлик шариатда ворид бўлган.
  9.  Мулоҳаза қил! Рамазон ойи бошида намоз ўқувчилар, Қуръон тиловат қилувчилар кўп, бироқ ой охирида уларда ожизлик ва нуқсон  пайдо бўлади (яъни, камайиб кетадилар). Аслида ойнинг охирида ойнинг бошидагидан ҳам кўра зиёда бўлиши керак эди.
  10. Хусусан, охирги ўн кунликда тунда бедор бўлмаслик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ўн кунликка кирсалар, тунда уйғоқ бўлардилар ва аҳлларини ҳам уйғотардилар ҳамда ибодатга қаттиқ бел боғлардилар.
  11. Рамазон кечасида уйғоқ бўлиб, кейин бомдод намозига ухлаб қолиш. Баъзилар бомдод намозини чошгоҳда ўқийдилар. Бу фарз ибодатга эътиборсизликдир.
  12. Молида бахиллик. Рамазонда ҳожатмандларнинг ҳожатини ўтамаслик. Бу вақтдаги садақотдаги икки баробар савобни хоҳламайди.
  13. Закот.  Рамазонга хосланмайдиган намоз ва рўзага яқин фарз ибодатлардан бўлгани билан кўпчилик молиявий закотга эътиборсиз бўлади.
  14. Рўза тутган вақтида, хусусан, ифтор пайтида таом ва ичимлик билан овора бўлиб, дуодан ғафлатда қолади. Бу ҳақда ҳадис ворид бўлган. Албатта, рўзадор учун ифтор пайтида қайтарилмайдиган дуоси бордир.
  15. Рамазонда эътикоф суннатини ўтказиб юбориш. Китобу суннатда охирги ўн кунликда эътикоф ўтириш ворид бўлган.
  16. Кўп аёлларнинг масжидларга зийнатли кийимларда, пардоз билан, хушбўйланиб чиқишлари. Бу нарсалар фитнага сабаб бўлади.
  17.  Рамазон кечаларида қаттиқ эҳтиёжи бўлмаса-да, аёлларнинг маҳрамсиз бозорларга чиқишини енгил санашлик.

Аллоҳим, бу ойни омонликда, иймонда, саломатликда ва Исломда тамомлашликни насиб қил! Аллоҳим, рўзамизга ва тунда бедор бўлишимизга Ўзинг муваффақ эт. Аллоҳим, бизларни дўзахдан сақланиб, жаннат даражалари билан мукофотланган кишилардан қилгин. Ота-оналаримизни ва жамики мусулмонларни мағфират эт. Аллоҳим, бизни ватанимизда омонликда қил. Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, аҳли оилаларига ва барча асҳобларига салоту саломлар бўлсин.

Ҳумайро тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойидан имконимиз даражасида фойдаланиб, катта ажрсавоб олиб қолиш ҳаракатида бўлишимиз керак. Афсуски, кўп инсонларга Рамазон ойининг давоми...

3735 23:30 / 07.06.2017
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат давоми...

7028 17:25 / 17.06.2017
Рамазоннинг қазосини Рамазондан кейиноқ тутиб бериш вожиб эмас. Бунинг учун бир йил, яъни кейинги Рамазонгача муҳлат берилади. Қазо рўзани кетмакет эмас, давоми...

5122 23:36 / 07.06.2017
1. Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда давоми...

3999 20:49 / 11.06.2017