1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Дунёда шундай бир жаннат борки

01:06 / 26.05.2017 4476 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.

У яна айтади: «Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: «Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, ғоятда ширин ҳаёт ичра бўладилар», дейман».

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ"

«Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак.

Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа‘ил-баарид».

(«Аллоҳим! Ўзингнинг муҳаббатингни ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман. 

Аллоҳим! Муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам ва муздек (зилол) сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин»).

Имом Термизий ривояти.

 

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

 «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқиҳии ва ридоо нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ».

(Аллоҳга махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

Имом Муслим ривояти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кунда беш маҳал намоз ўқиймиз.Бир ойда 150 маҳал намоз бўлади.Бир йилда 1800 маҳал намоз бўлади.Ўн йилда 18000 маҳал намоз бўлади.Эллик йилда тахминан 90 минг намоз давоми...

4087 09:25 / 16.06.2018
Аллоҳнинг ёпилмас эшиги очиқ турганида, одамларнинг эшикларига эҳтиёжим йўқ

2278 08:55 / 05.01.2019
Саҳл айтади .Ким ортиқча нарсалар билан машғул бўлса, парҳезкорликдан маҳрум бўлибди,.

3544 06:05 / 02.08.2018
Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.2. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш.3. Токи азон давоми...

3891 14:22 / 20.06.2017
Аудиолар

230223 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148800 14:35 / 11.08.2021