1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатнинг буюк мукофоти

20:05 / 28.04.2017 3472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Жулайбиб ансорлардан бўлган (кичик жуссали, уй-жой ва мол-мулкка эга бўлмаган камбағал) бир киши эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирортасида турмушга чиқадиган аёл бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билдириб, у зотнинг унга ҳожати бор ёки йўқлигини билмасдан олдин турмушга бермас эди.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишига: “Қизингни менга турмушга бергин”, дедилар. 

У: “Жоним билан, бу билан бошимиз осмонга етади”, деди. 

Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун сўрамаяпман”, дедилар. 

У киши: “Ундай бўлса, кимга?”, деди. 

У зот: “Жулайбибга”, дедилар. 

У: “Онаси билан маслаҳат қилиб кўрай”, деди. 

У киши хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизингга совчи бўляптилар”, деди. 

Онаси: “Қандям яхши, бу билан бошимиз осмонга етади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга (қизимизни) турмушга беринг, деди.

У киши: “У зот қизимизни ўзларига сўрамаяптилар”, деди. 

Хотини: “Ундай бўлса,  кимга?”, деди. 

У киши: “Жулайбибга”, деди. 

Хотини: Шўрим қурсин, Жулайбибгами, асло, Жулайбибгами, асло. Йўқ, Аллоҳга қасамки, Жулайбибга бермаймиз”, деди. 

Қизнинг отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб хабар бериш учун ўрнидан турган эди, қиз чодирида туриб, онасига: “Менга ким совчи қўйибди”, деди. 

Онаси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, деди. 

Шунда киз: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини қайтарасизларми?, мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга топширинглар, чунки у зот мени зое қилмайдилар”, деди. 

Отаси Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: “Қизимни сизнинг ихтиёрингизга топширдим”, деди.

У зот уни Жулайбибга турмушга бердилар. (Бошқа бир ривоятда: сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёлга:

  اللَّهُمَّ صُبَّ عَلَيْهَا الْخَيْرَ صَبًّا، وَلا تَجْعَلْ عَيْشَهَا كَدًّا كَدًّا 

 “Эй Аллоҳ, унга хайри-барака ёғдиргин! Унинг ҳаётини оғир ва машаққатли қилмагин!”,деб дуо қилдилар.)

Кунлардан бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазотларидан бирида Аллоҳ таборака ва таоло у зотга (баъзи нарсаларни) ўлжа қилиб берган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор кимсани қидиряпсизларми?” дедилар. 

Улар: “Фалончи ва фалончиларни қидиряпмиз”, дейишди. 

У зот: “Мен эса Жулайбибни қидиряпман. Уни ўликлар орасидан қараб кўринглар”, дедилар. Улар қарашган эди, у етти киши (билан жанг қилиб) уларни ўлдириб, сўнгра ўзи ҳам уларнинг ёнида (улар томонидан) ўлдирилган ҳолатда топишди.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб: “У етти кишини ўлдирган эди сўнг улар ҳам буни ўлдиришди. Бу мендандир ва мен эса унданман”, дедилар.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзларининг икки муборак билакларига қўйиб кўтардилар. Унинг тобути Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки билакларидан бошқа нарса эмас эди. Сўнг унга қабр кавлангач, у зот ўз (қўллари билан) уни лаҳадга қўйдилар. 

Собит раҳматуллоҳи алайҳ (Жулайбибнинг аёли ҳақида) айтади: Ансорлар орасида ундан кўра бадавлатроқ бева аёл йўқ эди. Имом Аҳмад ривоят қилган.


Ҳадисдан қуйидаги фойдалар олинади:

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларга меҳрибонликлари. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг ишларида ўзлари бевосита иштирок этиб, уларнинг яхши ёмон кунларида шодлик ва қайғуларига шерик бўлишлари ҳамда муаммоларини бирга ҳал қилишлари.

* Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мезонида инсоннинг қадри – унинг иймони, тақвоси, солиҳ амали ҳамда дини учун қилган фидокорлиги билан ўлчаниши. Бунда унинг камбағаллиги, жисмонан кўримсиз бўлиши, насаби пастроқ бўлишининг аҳамияти йўқлиги.

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини рад қилиш мумкин эмаслиги. Қуръони каримда шундай дейилган: Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишга ҳукм қилганида ҳеч бир мўмин ва мўмина учун (уни бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир. (Аҳзоб сураси,  36-оят)

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларининг баракаси.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
402. Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қабрларнинг устига ўтирманглар. Уларга қараб намоз ўқиманглар,, давоми...

1239 19:00 / 13 апрель
537. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга .Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, давоми...

459 19:00 / 22 ноябрь
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3639 16:08 / 23.12.2017
450. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар келаси йили тирик бўлсам, албатта, тўққизинчини ҳам давоми...

934 19:00 / 06 июль