1440 йил 17 шаъбон | 2019 йил 22 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Холислик сари

БИРГИНА СУННАТ ФОЙДАСИ

15:42 / 28.04.2017 948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда Германия пойтахтида жойлашган Ғарбий Германия руҳшунослик институтида антиқа янгилик эълон қилинди: Инсон ерга йиқилаётган пайтда ўнг оёғи олдинга ташланган бўлса олдинга қараб йиқилар экан. Чап оёғини ташлаб қўйган бўлса, орқага қараб йиқилади!

Ушбу шов-шувли хабар борасида турли суҳбатлар, катта катта маърузалар ҳамда тадбирлар ўтказилди. Мусулмонлар эса буни оддий ҳолатдек кузатишмоқда. Чунки Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига масжидга кираётганда ўнг оёқ билан киришни, чиқаётганда чап оёқ билан чиқишни буюрганлар. Ҳожатхонага кириш-чиқишда эса аксинча. Германиялик руҳшунослар томонидан яна бир бора исботланган мантиққа асосланадиган бўлсак, киши масжидга кираётганда ўнг оёғи олдинда масжидга йиқилиши, масжиддан чиқаётганда чап оёғи билан орқага - яна масжидга йиқилиши аниқ бўлади. Ҳожатхонага кирилаётганда олдинга қўйилган чап оёқ инсонни орқага – халодан ташқарига тисариб ташлайди. Чиқилаётганда ҳам ўнг оёқ уни ҳожатхонага йиқилмаслигини таъминлайди.

Ушбу воқеълик бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклаган бўлса-да, Аллоҳга иймон келтирган мўминларни янада ҳотиржам қилиш учун хизмат қилди. Зеро, пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг ҳаётга нақадар чамбарчаси боглик эканликларини ғарбликларнинг ўзлари исботлашмоқда. Қиёматгача Қуръони Карим оятларида ва Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида айтилган ҳолатлар тасдиқланади. Ҳақиқий мўминлар бошқалардан фарқли ўлароқ, у воқеалар дунёвий масалада тасдиқланмаса-да, иймон келтираверадилар. Буни фақат ва фақат Аллоҳнинг ҳидояти билан топиш мумкин. Бу кўчага бошқа йўл билан кириб бўлмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Товуқнинг катагидай кулбаларда яшаган отаоналаримиз... бузуқ ҳаволарда, зах ва зимистон ҳужраларда намоз ўқирдилар. Совуқларда узоқлардаги жилғаларга бориб, давоми...

757 15:31 / 28.04.2017
Шайҳ Холид Рошиднинг quotМаъсиятлар уммонига чўкканларнинг аҳволиquot деб номланмиш китобларида quotҚани энди, бормасайдиquot деган ҳикоя эътиборимизни ўзига тортди. давоми...

901 15:38 / 28.04.2017
Халифа Маъмун Тоҳир ибн Абдуллоҳга ғазаб қилди. Тоҳир Энди халифа мени тўғримда қандай йўл тутаркинrdquo деб ўйланиб қолди. Шунда тўсатдан бир дўстидан мактуб олди. давоми...

829 15:05 / 28.04.2017
Бишрул Ҳофийнинг р.а.нинг синглиси Зубда ҳикоя қилади .Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйга киритиб иккинчисини эса уйнинг ташқарисида давоми...

795 14:58 / 28.04.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat