1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак?

20:10 / 27.04.2016 9828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак? Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз пайтларида.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳаммага маълум ва машҳурки, бало-ғатга етган эркак кишининг аврати–киндиги билан тиззаси орасидир. Киндик ва тизза тўсилган ҳолда, тананинг ўша оралиқдаги қисми, еркитилган бўлса, эркак киши авратини беркитган бўлади, қолган тарафларини кўрсатиши, яъни очиқ ҳолда юриши гуноҳ бўлмайди. Лекин одоб юзасидан, эҳтиром юзасидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш юзасидан, албатта чиройли ва гўзал кийим кийиши, ярим яланғоч ҳолда юришини тарк қилиши лозим-лобуд бўлади. Айниқса намоз ўқиётган пайтда кийимларни яхши қилиш, авратни беркитиш фарз. Ундан бошқа пайтларда ҳам кийимларни яхши-чиройли қилиб олиш албатта марғуб нарса, яхши нарса, одоб-ахлоқ доирасидаги нарса бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда «Ҳузу зийнатакум маъинда кулли масжидин» деган оятни нозил қилган, яъни «ҳар бир масжидда зийнатингизни тутинг». Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган. Албатта ҳаммамизга маълум ва машҳурки, намоз ўқиётган пайтда кийимнинг шакли-шамойилига эътибор унча йўқ, балки авратни тўсишига ва пок бўлишига алоҳида эътибор берилган.
Шунингдек, саволда «ёш ўғил болаларнинг либоси ҳақида, жумладан ёз пайтларида» сўралиши замирида баъзи-бир қисқа, калта кийимларни кийиш мумкинми-йўқми, ҳозир шунақа киядиганлар кўпайиб кетди», деган маъно ҳам бўлиши мумкин. Албатта бу ерда фарзни адо этиш маъносида савол бўлса, авратини тўсиш фарз, қолганида намози қабул бўлаверади, лекин аввал ҳам айтиб ўтганимиздек орада суннат бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авратларинигина тўсиб олиб намоз ўқиётганларини ҳеч ким кўрмаган, балки доим одоб билан, яхши либосларни кийиб намоз ўқиганлар. Са-ҳобаи киромлар ҳам шу ҳолатда бўлишган. Улардан кейинги авлодлар ҳам, мусулмонларнинг ҳаммаси чиройли либослар билан, одобли кийимлар билан намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Бугунги кунда ҳам ана шу нарса давом этиши керак, бунга эътибор беришимиз лозим ва лобуд. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚурбонликСаволАссалому алайкум 1. Бирор янги уйга кчса қурбонлик қилиш, қон чиқариш шартмиқилинса яхшими ёки дуоларни зи кифоями 2. Кетма кет бир тирик инсон давоми...

5587 06:30 / 15.08.2018
СаволАссалому алайкум Биз ҳозирда хорижий давлатда истиқомат қиламиз. Ўтган йили закот ҳисобини рамазон ойидан кeйин, Август ойида чиқарган эдим. Шу йилдан бошлаб давоми...

5497 22:54 / 20.05.2017
Ассалому алайкум Излаш хизматида хаммом ва хожатхона бирлашган жойда тахорат қилиш жоизлигини топдим. Шундай жойда бадан аъзоларимизни юваётганда ла илаха давоми...

3700 07:26 / 24.10.2018
САВОЛ Яхши мақсадда ёлғон гапириш жоизмиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун давоми...

5496 20:12 / 27.04.2016
Аудиолар

212286 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131513 14:35 / 11.08.2021