1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имом Бухорийни террорчилар рўйхатига киритиш энг катта зулм

16:12 / 27.04.2016 3367 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабаракатуҳ!
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, мени қийнаётган бир савол билан мурожаат қилмоқдаман.
«Маҳалла» газетасининг 2007 йил 17 январ сонида «Пентагон тузган ахлоқсиз харита» деган мақолани ўқиб қолдим. У газетада ёзилишича:
«Кейинги йилларда АҚШнинг мафкура хизмати «жаноб Сэм тоғага ёқмайдиган» давлатлар ва арбобларнинг турли шаклдаги рўйхатини тузиб, уни ўз каналлари орқали узатиш хуқуқини ўзига «кафолатлаб» олди. Вест Поинтда жойлашган АҚШ ҳарбий академияси қошида фаолият юритувчи Антитеррор маркази хабар беришича, яқинда улар томонидан жиҳод ҳаракатларининг ғоявий етакчилари ва уларнинг энг кўп тарқалган ишлари чуқур таҳлил қилинган «Жиҳодчиларнинг ғоявий харитаси» тузиб чиқилган экан. Хаританинг сўз бошисида шундай қайд берилади: «Бу «Ал-қоида»ни илҳомлантирувчи ғоявий йўналишининг системали картографиясидир.»
«Ҳаммани ҳайрон қолдирадиган ҳолат рўйхатни ўқишдан бошланади: «Замонавий Ислом террорчиларига энг кўп таъсир ўтказадиган алломалар» рўйхатига Ислом оламида машҳур Имом ал-Бухорий ҳам киритилган»
«Не ажабки, бутун дунё мусулмонлари учун буюк тарихий шахс, юксак инсоний туйғулар, қадриятлар тимсоли бўлган алломани террор даъваткори, сал демаса терроризм тарғиботчиси, деб аташибди...»
Бу мақолани Идрисбой Жонматов «Абдулҳаул-ад-Давлия (Миср)» газетасининг 2006 йил 19 декабр сонидан олиб ёзибдилар.
Саволим шуки сиз ҳам бу ҳақда хабардормисиз? АҚШга бундайин Ислом оламига, мусулмонлар орасига фитна қўзғашга, умуман олганда таҳлил қилишга ким ҳуқуқ берган? Нима учун у Исломга аралашади? Биламизки, исломий ташкилотлар дунёда жуда кўп. Нега улар чора кўришмайди? Бундайин номаъқулчиликларга ким чек қўяди. Нега? Бунақанги саволлар жуда кўп туғилиши табиий!
Ҳазрат, жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Американинг бунга ўхшаш кирдикорлари жуда ҳам кўп. Ҳозирги кунда Ислом ва мусулмонларга душманлик қилишнинг дунё маркази АҚШ десак, хато қилмаган бўламиз. Бошқа тарафдан Исломга душманлик содир бўлса ҳам Америкага ёқиш учун қилинган бўлади.
Американинг бу борада энг паст даражадан ҳам пастга тушиб тубанлашиб кетгани аломатларидан бири Имом Бухорийни террорчилар рўйхатига киритишидир. Бу иш Американинг ҳақиқий башарасини очиб ташлабди. Уларнинг Ислом ва мусулмонлар ҳақида айтадиган «илиқ» сўзлари мунофиқликдан бошқа нарса эмаслигини яна бир бор исботлабди.
Умуман террор тушунчасини Америка бошқа тушунчалар қатори ўзича тушунади. Ундаги асосий қоида «Кимни Америка террорчи деса, ўша террорчидир».
Дунёдаги кўплаб тарафлар, жумладан Ислом ташкилотлари ҳам террорнинг халқаро таърифини келишиб олишни таклиф қилганда айнан Америка бунга кўнмаган. Яъни, ўз қоидасидан четлаб, ҳақиқатни тан олишни истамаган.
Имом Бухорийни террорчилар рўйхатига киритиш энг катта зулмлардан биридир. Бу маънода Америка катта золимдир. Зулм ва золим узоққа бора олмаслиги аниқдир!
Фурсатдан фойдаланиб, Американинг Ислом ва мусулмонларга ашаддий душманликларининг сўнгги нусхаларидан баъзиларини эслатиб ўтишга ижозат бергайсиз.
«Фурқонул ҳақ» деб номланган нарса АҚШ ҳукумати ташқи ишлар департаменти томонидан молиялаштирилган ҳамда мусулмонларга Аллоҳ таоло туширган Қуръон ўрнига таклиф қилинди.
Уларнинг даъво қилишларича Қуръони Карим эскириб қолган эмиш ва улар замонавий «Фурқонул ҳақ»ни ёзган эмишлар ва бутун дунё мусулмонлари Аллоҳнинг уларга нозил қилган муқаддас китобини ташлаб, АҚШ ташқи ишлар департаменти чиқарган сафсатага амал қилишлари, уни намозларида ўқишлари керак эмиш.
Албатта, тарихда бундан катта нобакорлик бўлган эмас. Бу ҳодиса уларнинг шармандаликларини яна бир бор фош қилди, холос. Бутун Ислом олами бу хабарни чексиз нафрат ила қарши олди. Ўша нобакорликни қилганларни мисли кўрилмаган қарғиш ила қарғишлади ва лаънатлади.
Бу иш АҚШ даъво қилаётган шиорларнинг барчасига ҳам зиддир.
Бу иш инсонлик учун ор-номусдир!
Бу иш динлар ва уларга эргашувчилар орасини бузишга ҳаракат қилишдан бошқа нарса эмас.
АҚШнинг Ислом, Қуръон ва мусулмонларнинг ҳақоратлаши фақат мазкур ишдан иборат эмас. Бутун оламга асримиздаги зулм ва ҳақсизлик рамзи сифатида танилган шармандали Гуантанамо қамоқхонасида Қуръони Каримнинг ҳақоратланиши ҳам айнан АҚШ ҳукумати вазифадори бўлмиш аскарлар томонидан амалга оширилди. Ўшанда ҳам бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
АҚШнинг расмий доиралари томонидан Ислом ва мусулмонларга нисбатан кўрсатилаётган ҳақорат ва камситишлар жуда ҳам кўп. Биз яна бир икки ҳолатни зикр қилиб ўтмоқчимиз.
Улар мусулмон давлатлардан Қуръони Каримнинг баъзи сура ва оятларини бекор қилишни талаб қилдилар. Шунингдек, диний таълим тизимини ўзгартиришни қаттиқ туриб талаб қилмоқдалар. Уларнинг доирасидаги баъзи юртларда бу иш қилинди ҳам.
АҚШ сиёсатчилардан бири бутун дунё телеканаллари нақл қилган баёнотда салла киядиган мусулмонларни «памперс»–болалар ахлати учун тайёрланган кийим-ни киядиганлар деб атади.
АҚШ ҳукуматининг энг юқори поғоналари томонидан вазифадор қилинган бир хоним Саудия ва Туркиялик муслималар ила учрашиб, уларни диний ҳиссиётларга қарши чиқишга ундаб ҳақорат қилган ва қилганига яраша қаттиқ раддияга учраб, шарманда бўлган ҳолда юртига қайтган.
Аёл кишининг жума намозига имом бўлиши ҳам айнан АҚШда йўлга қўйилди. Ўша намоз ўқилаётган жойни махсус кучлар қўриқлаб тургани кўпчиликни шубҳага солган.
Бунга ўхшаш нарсалар кўп. АҚШ тезроқ хулоса чиқариб, Ислом ва мусулмонларни ҳақоратлашни тўхтатса, ўзи учун яхши бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Ким жума куни .Каҳф, сурасини ўқиса юзидан нур чиқиб туради деган шу ҳадис саҳиҳми Кейин Духонrdquo сурасини ўқишни тавсия қилади. Бу ҳам давоми...

6220 09:15 / 26.03.2018
Ассалому алайкум Аёлига жаҳл устида уйинга кет ёки кетсанг кетавер деса талоқ тушадимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Ниятига боғлиқ. Талоқ давоми...

4501 05:56 / 17.09.2018
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1405 ҳ.с. 28 ndash рабийъус давоми...

3314 21:32 / 25.04.2016
Бир мусулмон киши мен уйланмасдан исломга хизмат қилиб ўтаман деса бўладими Аммо мен жумада эшитганман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига уч давоми...

3193 16:22 / 27.04.2016