1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

18:43 / 26.04.2016 5737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини боқадиган чўри қизи бор эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз бориб уни тош билан сўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, уни еяверинглар, дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Демак, аёл киши ҳайвон сўйса ҳам бўлар экан. Тош билан сўйса ҳам бўлар экан.
Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмил-лаҳ»ни қасддан тарк қилувчи сўйса бўлмайди.
Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун «Бисмиллаҳ» айтилишидан кейинги иккинчи шарт сўювчига қўйилган, «Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт»лиги ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтайлик.
Сўювчи мусулмон бўлиши ва сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтиши шартлиги ҳаммага маълум.
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги:
«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» ояти каримасига биноандир.
Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.
Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.
Исломда аёл кишини ўзига хос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда ҳайвонларни сўйиш иши ҳам аёллларнинг латофатларига зид иш ҳисобланганидан улар эҳтиром юзасидан сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.
Аммо аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, жоиз. Эркак кишининг сўювчи бўлиши мустаҳаб, холос. Чунки у аёл кишидан кўра сўйиш ишларига муносиброқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Қиёматгача 12 та халифа келади деган мазмундаги хадис саҳиҳмиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломБу шиаларнинг 12 давоми...

5644 09:25 / 12.04.2018
Қўшнимизнинг эри Россияга ишлагани кетган, тўйларига бир йил ҳам тўлмаган ёш келин ҳовлида ёлғиз қолди. Гапсўз бўлишидан қўрққан қайнота ўн бешга кирган кенжа давоми...

8761 15:43 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазратим, мени анчадан бери бир савол қийнаб келади. МТC компанияси ишлаб турган вақтида мени телефон рақамимга давоми...

4355 09:25 / 16.10.2017
.Саодатга элтувчи билим, китобида .аввал хам қиёмат бўлган, деб ёзилган. Муаллиф кайси маълумотларга таяняпти Муаллиф ndash Абдулҳай АбдураҳмоновАлбатта бу саволни давоми...

15659 20:49 / 27.04.2016
Видеолар

1024 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216682 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135839 14:35 / 11.08.2021