1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қизларнинг оталари, акалари ва маҳрамлари билан кўришишлари қандай бўлади?

15:47 / 26.04.2016 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизларнинг оталари, акалари ва маҳрамлари билан кўришишлари қандай бўлади? Турмушга чиққанларидан кейин-чи?

"Кўришиш" деганда қўл олиб сўрашиш маъноси бўлса, албатта номаҳрамлар билан муслима, мўмина қизлар, аёллар қўл олиб сўрашиши жоиз эмаслигидан бу савол келиб чиқаяпти. Маҳрамлари билан кўрганда оддий кўришиш-одоб шу. Пайғамбаримиз с.а.в Фотима онамизни (р.а.) жуда ҳам яхши кўрганлар қизларини ва ривоятларда келадиларки кўришганда, яъни бирор бир муддат кўришмай юриб, кейин кўришганларида Фотима онамизни (р.а.) бошларидан рўмолларини устидан пешаналарини ўпиб, яъни бошларини ўпиб кўришганликлари бор. Маҳрам кишилар-оталар, акалар, демак ўзларига маҳрам бўлган қизларини, келинларни аёлларни кўрганда одоби шу кўришганда кўз билан сўрашиб яхши ҳаракат қилиб қўйиши мумкин. Бизда, юртимизда одат бўлган, урф бўлган, уламоларни маслаҳати бўлган нарса шуки, кўришганда эркак киши ўнг елкасини тутиб турса, келинлар, қизлар, маҳрам аёллар келиб ўша елкасидан қўлини қўйиб сўрашиш аломатини қилишлари ҳам бор. Лекин оталар, акалар, маҳрамлар билан қўл олишиш гуноҳ ҳисобланмайди. Буни ҳам билиб қўйишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, ҳар хил сувинир, одамларни хайвонларни, расмлари бор хонада намоз ўқиса бўладими 2. Иш пайтида фарз намозларини қаср қилиб ўқиса давоми...

2690 12:39 / 23.06.2019
Яқинда уяли телефонимга бир SMS келди, Унда ушбу SMSни Мадинаи Мунавварада Пайғамбар с.а.в.нинг равзаи мутаҳҳаролари қоровули шайх Аҳмад юборгани ва бутун дунёга давоми...

22851 18:53 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, қўшнилар пайшанба куни холвайтар, қатлама чикаришади. Шуни ейилса жоизми Ёки ирим деб еб бўлмайдими Олдиндан давоми...

7907 19:00 / 06.05.2017
СаволҚўйнинг буйраги ҳалолми Айримлардан бу мумкин эмасrdquo деган фикрни эшитганим ва бу ҳақида маълумот топа олмаганим учун сўрашга журъат қилдим. Умрингиз давоми...

5819 15:27 / 08.08.2017