1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

15:00 / 26.04.2016 44395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми?

Идда сўзи арабча сўз бўлиб «санаш» маъносини англатади. Шаръий идда эса аёл кишини талоқ туфайли ёки ўлим туфайли эридан ажралганидан сўнг турмушга чиқмасдан маълум бир кунлар ададида алоҳида ҳолатда ўтиришини «идда ўтириш» дейилади. Бугунги кунда воқелигимизда талоқ иддаси ва ўлим иддаси бўлади. Талоқ иддаси деганда бирга никоҳда яшаб турган эр-хотин эр талоқ қилганидан кейин ораларидаги никоҳ бузилади ва шундан сўнг аёл киши идда ўтириши лозим бўлади. Аёл киши уч ҳайз кўриш муддатида идда ўтиради, ўлимнинг иддаси эса Қуръони Каримда очиқ ойдин айтилганидек тўрт ойу ўн кун бўлади. Талоқ иддасида ўтирган аёл эри билан қайта ярашиш умиди ва рухсати бўлса, ана шу талоқ килинган уйда ўтиради. Ва ўзини ораста тутиб, чиройли кийимларни кийиб, пардоз-андоз қилиб ўтириши марғуб ҳисобланади. Чунки эр унинг чиройли ҳолатини кўрганда рағбати қайта қўзиб ажралиш ниятидан қайтиб, яна қайта ражъат қилсин, аёлини ўз никоҳига қайта олсин ва бирга яшаб кетиши умид қилинади. Талоқ қилинган аёлни уйдан чиқариб юборишга эрнинг ҳаққи йўқ ва аёлнинг ўзини ҳам чиқиб кетишига ҳаққи йўқ. Бу Қуръони Каримда айтилган: «Эй эркаклар сизлар уларни ўз уйларидан чиқарманг», яъни талоқ қилинган аёлларни ўтирган уйлари ўз уйи «Талоқ туфайли чиқариб юборманг» дейди. Ва аёллар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар, иддани муддати тугагунча ана шу талоқ қилинган ўзи яшаб турган уйда ўтирсин дейилмоқда. Шу талоқ туфайли бўлган идда давомида аёл кишини кўчага чиқишига рухсат йўқ. Буни уламолар ҳаммаси иттифоқ қилинган ҳукм деб билишимиз лозим. Эри ўлганидан кейин идда ўтирадиган аёл эса иддага қўшиб мотам ҳам тутади. Мотам тутишида исломда алоҳида кийим кийиш йўқ ёки маълум бир амалларни қилиши йўқ, Балки ҳурсандчилик аломатларини бўрттириб кўрсатадиган ҳолатга ўтмайди. Яъни, тўй тўлқинга борганда кийинадиган ёки эрига кўринганда ясаниб кўринадиган ҳолатларини қилмай оддий кийиимлар билан ўтиради, ҳурсандчилик аломатларини кўрсатмайди. Алоҳида бир рангдаги ёки шаклдаги кийим кийиш ҳам мутлақо шариатда буюрилмаган нарса ҳисобланади. Эри ўлганидан кейин идда ўтираётган аёл ҳожати тушса, яъни озиқ-овқати ёки ўзининг турмушига керакли нарсаларни олиб келиб таъминлаб турадиган одамлар бўлмаса, шуларни олиш учун кўчага чиқса шариатда рухсат берилган. Мана бу ҳолатларни эркаклар ҳам аёллар ҳам яхши билишлари керак. Бу ерда ҳикматлар ниҳоятда кўп, ҳукмлари ҳам кенг ёритилган. Албатта буни бир саволни жавоби тарзида узун-узоқ баён қилишни имкони йўқ. «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 13 жузи никоҳ, талоқ ва иддага бағишланган. Ана шу китобда жуда ҳам муфассал бир маънода идда масаласи ҳам ёзилган. Иншааллоҳ дуо қилиб турсаларингиз ўша китоб чиққанида ҳамма бир ўқиб фойда олар, аҳкомларини билар деган умиддамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ҳазратМан билан бирга ишлайдиган бир аёл Сиздан ушбу саволни сўрашимни илтимос қилди.Икки нафар фарзандим бор қизим 10 ёшда, ўғлим 6 ёшда. давоми...

7815 21:00 / 25.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ Шайх ҳазратлари Сизга бир масала тўғрисида мурожаат қилмоқчи эдим. Жума кунида ҳар бир мўмин каби биз ҳам давоми...

3580 20:23 / 27.04.2016
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабаракатуҳҲурматли Шайх ҳазратлари, мени қийнаётган бир савол билан мурожаат қилмоқдаман..Маҳалла, газетасининг 2007 йил 17 январ давоми...

4000 16:12 / 27.04.2016
САВОЛ Намозда аёлларни сочини турмаклашлари макруҳми, агар макруҳ бўлса улар узун сочларини қай усулда йиғиштириб ўқишлари керак Саволларга қимматли давоми...

5978 20:04 / 26.04.2016
Аудиолар

231980 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150464 14:35 / 11.08.2021