1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Чалқанча ётиш

21:10 / 25.04.2016 8543 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устоз, чалқанча ётиш қандоқ бўлади?


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

ЧАЛҚАНЧА ЁТИШ

Уббод ибн Тамиймдан, у амакиси (Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ал-Мозаний)дан ривоят қилинади:
«Ул зотни кўрдим», – деган эди, мен Уяйна-га:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни-ми?» – дедим. У:
«Ҳа, чалқанча тушиб, бир оёқларини ик-кинчиси устига қўйиб ётганларини», деди».
Демак, чалқанча тушиб ётиш жоиз бўлиб, бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган экан. Бундай ҳолда ётишни манъ қилган ри-воятларда аврат очилиб қолиши эҳтимоли кўзда тутилганлигини уламоларимиз алоҳида таъкидла-ганлар.
Умму Бакр бинти ал-Мисвордан, у отаси-дан ривоят қилинади:
«Мен Абдурроҳман ибн Авфнинг бир оёғини иккинчиси устига қўйиб, чалқанча ёт-ганини кўрдим».
Абдурроҳман ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бардавом ҳамсуҳбат бўлган улуғ саҳобалардан ҳисобланадилар. Шундай улуғ зотлар нима иш қилган бўлсалар ҳам буни албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган бўладилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен ИншаАллоҳ шифокор бўлмоқчиман. Гиппократ қасамини ичса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМусулмонларнинг ўзларининг қасамлари бор.

8564 09:05 / 16.11.2017
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокотуҳу ва Мағфиратуҳу ва Ризвануҳу. Ҳурматли УстозСизга яна битта масала бўйича савол йўллаяпман. Агар саволимда давоми...

3680 20:58 / 25.04.2016
Ҳозирги пайтда жинсий алоқалар тасвирланган филмлар, турли адабиётлар ва суратлар кўпайиб кетган. Эрхотин шаҳватларини қўзғатиш мақсадида ана шундай филмларни давоми...

9038 19:06 / 24.04.2016
САВОЛ Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч давоми...

3295 20:17 / 27.04.2016