1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хутбадан олдин икки маротаба айтиладиган азон бидъатми?

21:09 / 25.04.2016 3225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Жумъа намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азонни Доғистонлик бир мусулмон уламонинг мақоласида «бидъат» деб ёзилганини ўқидим. Бу нарсага Усмон ҳазратларининг халийфалик даврларидан кейин ружуъ қўйилган экан. Шу ҳақда ҳам маълумот беринг, шоядки ҳаққ йўл топган бандалар қаторидан бўлайлик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда икки халийфалари – ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умари Оодил даврларида Жумъа куни имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб, минбардан тушганида, иқома айтилиб, намоз ўқилар эди.

Ҳазрати Усмон даврларига келиб, Ислом диёри кенгайиб, мусулмонлар сони кўпайди. Имом минбарга чиққанидан кейин азон айтилса ва хутба қилинса, ундан сўнг жумъа намози ўқиладиган бўлса, узоқроқдаги кишилар азонни эшитгандан сўнг ҳаракатга тушиб, масжидга келадиган бўлсалар, намозга кеч қоладиган бўлдилар.

Ана шунда уларни олдинроқ хабардор қилиш учун Жумъа намози вақти кириши биланоқ бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди. 

Бу азон Мадийнаи Мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойдаги бир уйнинг томидан айтилар эди. Бозор қилиб ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитганларидан сўнг ишларини йиғиштириб, тоҳарат қилар ва масжидга тўпланар эдилар. Жумъа намозининг ҳақийқий вақти бўлганда эса имом минбарга чиқар ва муаззин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар давридаги каби азон айтар эди.

Бу иш ўз самарасини кўрсатиб, кишилар Жумъа намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Шундан сўнг бу иш ҳаммага маъқул келиб, Жумъа намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилинди ва собит бўлиб қолди. 

Бу ишни нотўғри дейиш илмли одамнинг гапи эмас. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдиму, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундаймиЖАВОБ давоми...

3598 20:16 / 27.04.2016
CаволБир жавобни ўқиб менда савол туғилди 15 ва ундан кўпроқ кунни ният қилиб сафарга чиқилса, намозлар тўлиқ ўқилади. Нега унда ҳаж сафари давомида қаср ўқилади 30 давоми...

23416 11:25 / 24.11.2017
Ассалому алайкум Иброхим алайхиссалом Ироқ калдонийлари орасида осиб улғайдилар, Ислом тарихи китобидан. Ироқ калдонийлари кимларquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

2930 08:18 / 10.01.2019
СаволШайх ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишлариздан рози бўлсин сизга саволим бор эди. Агар бир инсон рўза ойда хизмат сафари билан чет элга чиқса, хамма шароитлар давоми...

4099 22:04 / 30.04.2017