1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза ва унинг аҳамияти

05:00 / 11.01.2017 3767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билинг! Дарҳақиқат, рўзада мавжуд бўлган хусусият ундан бошқа нарсада йўқ. Нега деганда, рўзани Аллоҳ таоло Ўзига нисбат берган. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Рўза мен учун ва унинг ажру-савобини Ўзим бераман». Бу нисбатнинг ўзи унинг нақадар шарафли эканига кифоя этади, чунончи «Уйимни пок этинг» (Ҳаж сураси, 26-оят), деган каломида Каъба нисбатини ўзига хос этганидек.

Рўза икки маънога нисбатан фазилатли бўлади:

1. Рўза сир ва ботиний, яъни ички амал. Уни ҳеч қачон халқ кўрмайди ва унга риё аралашмайди.

2. Рўза Аллоҳ душманлари учун хафалик, хорлик, зеро у шаҳват душманларига васила. Дарҳақиқат, шаҳват ейиш ва ичиш билан қувватланади. Модомики, шаҳват ерлари унумдор экан, бас, бу экинзорларга шайтонлар албатта қадам босиб келади. Шаҳватларнинг тарк этилиши уларнинг йўлларини тўсиш ва беркитишдир. Рўзанинг фазилатига далолат этадиган хабарлар жуда кўп ва улар машҳур.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза қачон фарз қилинганРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан бир ярим йил ўтиб, ҳижрий иккинчи йилда Шаъбон ойида фарз давоми...

5216 05:00 / 13.01.2017
биринчи мақола Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам давоми...

1711 14:00 / 31.03.2023
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъдИслом фиқҳи академияси давоми...

4214 05:00 / 14.01.2017
Икки қисмга бўлинади 1. Зиммага вожиб бўлиш шартлари. Улар тўрттадир ndash Мусулмон бўлиш кофирнинг зиммасига рўза фарз эмас ndash Оқил бўлиш мажнуннинг зиммасига давоми...

3991 04:00 / 04.04.2023