1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги уйга қайси куни кўчилади?

19:09 / 24.04.2016 22681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми? Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била олмаяпмиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.  

ЖАВОБ:  Бу маънода қатъий кўрсатма йўқ. Аммо чоршанба куни дуолар қабул бўлишидан умидворлик борлиги сабабли, баъзи аҳли фазл кишилар ўша кунни ихтиёр қилганлар.

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар. Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим». 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.

Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар. 

Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Гулнора, исмини баъзи отинойилар .ўзгартириш керак, деб айтишади. Чунки у .дўзах гули, деган маънога эга эмиш. Лекин мен лу`атда ўқиганимда бу форсча .анор гули, давоми...

4371 14:55 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намоз ўқиёганда, 1 ракатнинг ўзида Фотиҳа сурасидан сўнг 3 марта зам сура ўқиса бўладими Масалан Фотиҳадан сўнг 3 давоми...

6457 10:05 / 29.08.2017
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари Кичкина сувратларга оид ҳукмларни айтгансиз. Сувратларга тушиш ва уларни сақлаш мумкинми Жоҳилият даврини ёки шунга давоми...

4469 16:26 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Энг яхши рўза биродарим Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари эди. У киши кун оралатиб рўза давоми...

2274 08:10 / 27.05.2020
Аудиолар

231968 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150453 14:35 / 11.08.2021