1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сеҳрдан қандай қутулиш мумкин?

15:50 / 24.05.2016 14783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир биродаримизнинг қизига жин кириб олган эмиш. Қанча дўхтирга кўрсатди, бирор тайинли ташхис қўя олишмади. Охири жин чиқарадиган бир кишига олиб бориб ўқитиб келди. Мана шундай нарсаларга ишонса бўладими? Умуман сеҳрланган кишини муолажа қилишга шариат қандай қарайди?

ЖАВОБ: Саволингизга жавоб беришдан олдин сеҳрнинг шаръий ҳукмларини эслатиб қўймоқчиман. Сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир. Сеҳрни “ҳалол” деб эътиқод қилган шахс кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир, дейишган. Баъзи ҳанафийлар душманнинг сеҳрини қайтариш ва эр - хотиннинг орасини яхшилаш учун сеҳрни ўрганса бўлади, деганлар.

Ҳанафийлар сеҳргарнинг сеҳри куфрдан иборат бўлса ёки сеҳрини одамларга зарар етказишга ишлатган бўлса, у қатл қилинади, дейишган. Сеҳр қилгани учун ҳақ олиш жоиз эмас. 

Сеҳрни муолажа қилиш йўллари ҳам шариатда белгилаб қўйилган. Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли бало-офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан бўладиган синовдир.

Ким солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади деб ўйласа, хато қилади. Аҳли солиҳ кишига бало-офат ва мусибатларнинг етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббати аломатидир. Аҳли солиҳ кишига бало-офат ва мусибатларнинг, жумладан беморликларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани аломатидир. Бундай кишилар учун бало-офат ва беморликлар гуноҳларининг каффоротидир.

Ҳа, агар мусибатга учраган банда аҳли солиҳ бўлса, мазкур мусибат унинг учун гуноҳларга каффорот ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар мусибатга дучор бўлган банда осий бўлса, мазкур мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир.

Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади: 

1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш. 

2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш. 

3. Яхшиликларни кўп қилиш. 

4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш. 

5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш. 

6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таъсир ҳам шунча кучли бўлади. 

7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалби ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди. 

8. Кундузги дуо ва зикрлар бомдод ва кечкилари аср намозидан кейин айтилади. 

9. Оятул Курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Ихлос сураси ҳамда Фалақ ва Нас суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқиладиган нарсалардандир. 

10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўлатуриб бошининг у ер-бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва кўп сийса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пастида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Шунингдек, бекордан бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиса келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб, васвасага йўл қўймаслиги лозим. 

Сеҳр қилинган одам икки хил услуб билан муолажа қилинади. Биринчиси: сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб Фалақ ва Нас сураларини ўқиб туриб, тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади. Иккинчиси: сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу ҳаромдир. Учинчиси: шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда Фотиҳа, Фалақ ва Нас суралари ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуолар ўқилади. Тўртинчиси: сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса қон олиш билан бўшаш.

Имом Абдурраззоқ ўзининг «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган: «Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кофирун,  Ихлос, Фалақ ва Нас суралари уч марта ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».

11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.

12. Дам солиш араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлиши шарт.

13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эътиқод қилмоқ шарт.

14. Дам солувчи тақводор, аҳли солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таъсири шунча кучли бўлади.

15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлбориш лозим.

16. Киши ўзига ўзи дам солгани афзал.

17. Дам солдирувчи киши аҳли солиҳ мўмин бўлиши керак.

18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.

19. Шифо бўлмаяпти, деб шошилмаслиги керак.

20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.

21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва бошқа одамларни жалб қиладиган ишларни амалга оширишлари бор.

22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири улар бемор ва унинг онаси исмини сўрайдилар. Ҳолбуки шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.

23. Сеҳргарлар баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.

24. Сеҳргарлар маълум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларни жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.

25. Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.

26. Сеҳргарлар  беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.

27. Сеҳргарлар беморларни одамларга аралашмай, маълум муддат алоҳида хонада яшашга амр қилишади ва ҳоказолар (Аллоҳ билувчидир).



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алекум ҳазрат Хозирда .Геппатит С, кассалигига қарши даволаняпман.Даволаниш муддати 48 хафта бўлиб хар хафта 1 дона укол Пегасис вакунига 5 дона давоми...

3923 22:10 / 30.04.2017
СаволЁш болалар қўғирчоқ ўйнашса бўладими Қизимга уйдагилар одам шаклидаги қўғирчоқларни олиб келишибди. Мен қизим бундай нарсаларни ўйнамайдиrdquo дедим. давоми...

4238 23:55 / 24.01.2018
Ассалому алайкум Аёлига жаҳл устида уйинга кет ёки кетсанг кетавер деса талоқ тушадимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Ниятига боғлиқ. Талоқ давоми...

4501 05:56 / 17.09.2018
Савол Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Итернет орқали таълим олиш ҳақида эшитиб жудаям хурсанд бўлдик. Инша Аллоҳ яқин кунлар ичида бу ишларни ҳам йўлга давоми...

3208 21:06 / 21.05.2016