1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муҳаррам

Ашуро куни аҳли-оиласига кенглик қилиш

11:04 / 24.08.2020 9255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади».

Табароний «Кабийр» ва «Авсат»да, Байҳақий «Шуъабул иймон»да ривоят қилган.

Имом Табароний «Кабийр»да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Ашуро куни аҳлига кенглик қилса, йил бўйи кенглик (фаровонлик) ичида бўлади», деб айтганлар.

«Ашуро» сўзи луғатда «муҳаррам ойининг ўнинчи куни» маъносини англатади. Мазкур кун бир неча жиҳатларга кўра фазилатли саналади. Уларнинг энг муҳими ушбу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Фиръавн ва лашкарларининг зулм ва адоватидан халос қилганидир.

Жоҳилият даврида Қурайш мушриклари Ашуро куни рўзасини тутар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ушбу кун рўзасини тутиб келганлар. Мадинага келганларида бир йил тутганларидан кейин Рамазон рўзаси фарз бўлгач, ўз умматларига ушбу кун рўзасини тутиш ихтиёрий эканини маълум қилдилар. Шу билан Ашуро кунининг рўзаси суннат бўлиб қолган.

Амалда Ашуро кунининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутилади. Сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийлар ҳам бу кунда рўза тутишлари маълум бўлди. Табиийки, у зот аҳли китобларга тескари иш қилардилар. Шу сабаб: «Келаси йил тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», дедилар. Аммо келаси йил келмай туриб, у зот Аллоҳнинг даргоҳига рихлат қилдилар. Шундай бўлса-да, у зотнинг сўзлари мусулмонлар учун қонун бўлиб қолган.

Саҳиҳ ҳадисларда Ашуро кунининг рўзаси ўзидан аввалги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлиши айтилган. Бу ҳам ушбу куннинг нечоғли фазилатли эканига далолат қилади.

Биз ўрганаётган ривоятда айтилишича, Ашуро куни аҳли-аёли ва қўл остидагиларга ейиш, ичиш, кийим-кечак ва шу каби нарсаларда кенглик қилиш йил бўйи банданинг кенглик ва фаровонликка эришишига сабаб бўлар экан. Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмонлар Ашуро кунининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишлари, ўнинчи куни оила бошлиғи ота-она ва фарзандларига ёки бирон жамоатнинг раҳбари, масъул кишилар қўл остидагиларга сахийлик кўрсатишлар яхшидир. Бу нарса мўминлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши, меҳр-муҳаббат ришталари боғланиши ва яхшилик қилаётган кишининг ризқи ва касб-корига барака киришига омил бўлиб хизмат қилади.

Одилхон қори Исмоилов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оналаримиз муҳаррам ойида Мавлуд ўқитиб, ширгуручлар пишириб, қуръон тиловат қилиб, шунга ўхшаган маросимлар қилишади. Уларда қатнашиш, ширгуручларни ейиш давоми...

6590 14:57 / 26.04.2016
Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан .Менга Ашуро рўзаси давоми...

2909 22:29 / 03 июль
Муҳаррам ойи ҳижрий ndash қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бирбирларини бу давоми...

7646 18:39 / 25 июнь
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Ким Ашуро кунида аҳлиаёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло давоми...

16065 10:00 / 16.07.2024
Аудиолар

213130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132352 14:35 / 11.08.2021