1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Сабаблар қазонинг даракчиларидир

21:24 / 21.04.2017 2691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир ишга сабаблар тайин қилинган бўлиб, ўша сабаблар юзага чиқарилган пайтда унга боғланган ишлар ҳам юзага чиқаверади. Масалан, чанқаган киши сув ичса, чанқоқнинг қониши юзага чиқиши тайин қилиб қўйилгандир.  Шу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошлик алоқаларини боғлашга тарғиб қилиб, бу ишга қандай натижалар боғлангани ҳақида шундай хабар берганлар:

   عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ أَخْبَرَنِى أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ أَحَبَّ أَنَّ يُبْسَطَ لَهُ فِى رِزْقِهِ وَيُنْسَأَ لَهُ فِى أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ.     رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, менга Анас ибн Молик хабар берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ризқи кенг бўлишини ва ажали[1] кечиктирилишини (умри узун бўлишини) яхши кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Дунёда ҳар бир вужудга келадиган нарса учун унинг сабаблари ва йўл йўриқлари  Аллоҳ таоло томонидан тайин қилиб қўйилган бўлади. Бирор нарсанинг сабаби рўёбга чиқарилмас экан, ўша сабабга боғланган нарсалар ҳам рўёбга чиқмай қолиши сабабият қонуни сифатида жорий қилинган. Шу маънода кишининг бирор манфаатли ишни қилиши, бошқаларнинг уни яхши  кўришларига  сабаб қилиб қўйилганидек, қариндошлик алоқаларини боғлаши умрининг зиёда бўлишига ва ризқининг кенг қилинишига сабаб қилиб қўйилган.   Уламолар сабаблар ҳақида қуйидаги ажойиб гапларни айтганлар: Дунёда бирор нарса вужудга келиши учун қўйилган сабаблар иккитадир:

 1. Ҳис этиладиган;     

 2. Ҳис этилмайдиган.

 Ҳис этиладиган сабаблар - ақл билан билинадиган, ҳис қилиш аъзолари орқали идрок этиладиган нарсалардир. Ҳис этилмайдиган сабаблар эса ақл билан билиб бўлмайдиган, ҳис қилиш аъзолари идрок эта олмайдиган нарсалардир. Ҳар иккаласини ҳам барча нарсага қодир бўлган Зот сабаб қилиб қўйгандир.

Яъни, инсон тоза ҳавода юриши аъзоларининг соғлом бўлиши учун зарур эканлигини ва бу нарса аъзоларининг узоқ муддат ишлашига сабаб эканлигини ҳис эта олади. Аммо қариндошчилик алоқаларини боғлашнинг соғлом бўлишга ва аъзоларнинг узоқ муддат ишлашига нима алоқаси борлигини ҳис эта олмайди. Охиратга аниқ ишонган мўмин банда ҳар иккаласини ҳам барча нарсага қодир бўлган Зот сабаб қилиб қўйган ва бу бўлиши аниқ, аммо инсоннинг ҳис қилиш аъзолариидрок эта олмайдиган нарсалардандир, деган тушунчада бўлади.

 Ушбу ҳадисда ҳам қариндошлик алоқаларини боғлаш, ризқнинг кенг қилинишини ва ажалнинг кечиктирилишини юзага чиқарувчи сабабларидан бири экани баён қилинган. Лекин бу Аллоҳ  таолонинг махлуқотларни яратишидан олдин битиб қўйган қадарини ўзгартиради деган маънони эмас, балки “Бунинг умри қариндошлик алоқаларини боғлагани сабабли зиёда қилинади, агар қариндошлик алоқаларини боғламаганида умри қисқа бўларди, бунинг ризқи дуо қилиши сабабли зиёда қилинади, агар дуо қилмаганида ризқи тор бўларди”, деб тақдирнинг азалдан белгилаб қўйилганини ва унинг ҳеч қачон ўзгармаслигини англатади. Яъни бир банданинг қариндошлик алоқаларини боғлаб, умрининг зиёда бўлиш сабабини юзага чиқариши аслида янгидан пайдо бўладиган иш эмас, балки олдиндан белгиланган тақдирдир. Аллоҳ таоло барча нарсаларни билгувчи Зотдир, шунга кўра дуо қилувчини ҳам, исён қилувчини ҳам, итоат қилувчини ҳам, яхши амал қилиб бахтли бўлувчини ҳам барча-барчасини азалдан битиб қўйгандир. Аллома Тафтазонийнинг сўзлари бу тушунчани янада ёрқин ифодалаб беради:

 “Аллоҳ таоло банда бу тоатни қилмаганда унинг умри қирқ йил бўлишини, лекин тоатни қилиб умри етмиш йил бўлишини олдиндан билган. Аллоҳ таолонинг илмига кўра бу тоат бўлмаганида мазкур зиёдалик ҳам рўёбга ошмаслиги эътиборидан бу зиёдалик ўша тоатга нисбат берилган” [2].

 Шу маънода ҳамма нарса олдиндан ҳал бўлган экан, тақдиримда борини кўраман, дея қўлидан келадиган ишни тарк қилишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки ҳеч ким ўз тақдирига нима ёзиб қўйилганини билмайди, билиш имкони ҳам йўқ. Унинг биладигани, билишга имкони бор нарсаси Аллоҳ таолонинг яхши ишларни қилишга буюриб, ёмон ишлардан қайтарганидир.  Шунга кўра у бор имкониятидан фойдаланиб буйруқни бажариш ҳаракатини қилиши лозим. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг “Амални қўйиб, тақдиримиз ёзувига суянмайликми”, деган саволларига “Амал қилинглар...”, деб жавоб берганлар: 

عَنْ عَلِيٍّ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جَنَازَةٍ فَأَخَذَ شَيْئًا فَجَعَلَ يَنْكُتُ بِهِ الْأَرْضَ فَقَالَ مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ وَقَدْ كُتِبَ مَقْعَدُهُ مِنْ النَّارِ وَمَقْعَدُهُ مِنْ الْجَنَّةِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفَلاَ نَتَّكِلُ عَلَى كِتَابِنَا وَنَدَعُ الْعَمَلَ قَالَ اِعْمَلُوا  فَكُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ أَمَّا مَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ السَّعَادَةِ فَيُيَسَّرُ لِعَمَلِ أَهْلِ السَّعَادَةِ وَأَمَّا مَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الشَّقَاءِ فَيُيَسَّرُ لِعَمَلِ أَهْلِ الشَّقَاوَةِ ثُمَّ قَرَأ: $¨Br'sù ô`tB 4‘sÜôãr& 4’s+¨?$#ur  s-£‰|¹ur 4Óo_ó¡çtø:$$Î/.    رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада эдилар, бир нарсани олдилар-да у билан ерга чиза бошладилар ва: “Сизлардан бирор кимса йўқки, унинг дўзахдаги ва жаннатдаги жойи тақдирига ёзилмаган бўлса”, дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Амал қилишни қўйиб, тақдиримиз ёзувига суянмайликми?” дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амал қилинглар, ҳар ким ўзи учун яратилган нарсага мослаштирилгандир, ким саодат аҳлидан бўлса, албатта саодат аҳли амалига муваффақ қилинади, ким бахтсизлик аҳлидан бўлса, албатта бахтсизлик аҳли амалига муваффақ қилинади”,  дедилар. Сўнгра: (Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллоҳдан) қўрқса, ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса)”[3], оятини ўқидилар”. Бухорий ривоят қилган.

Яъни банда “тақдиримда битилгани бўлади”, дея амални ташлаб қўймаслиги балки, “тақдиримнинг белгилаб қўйилгани маълум, аммо қандай белгилангани номаълум, менга юклатилган вазифа эса тақдирга суяниб ўтириш эмас, шариат кўрсатмаларига риоя қилишдир”, деган тушунчада бўлиши ва бунинг тақозосига кўра ҳаракат қилиб бориши лозим. Бу ҳақида Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ажойиб сўзлари бор: “Ким ҳаракатни (сабабларни рўёбга чиқаришни) ҳақир санаган бўлса, суннатни ҳақир санаган бўлади, ким таваккулни ҳақир санаган бўлса, иймонни ҳақир санаган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб (сабабларни рўёбга чиқариш) у зотнинг суннатларидир. У зотнинг ҳолларига амал қилган киши суннатларини асло тарк қилмасин”.

Аллоҳ таоло барчаларимизни мусаффо этиқод билан яшаш бахтига муваффақ қилсин. 

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога  ҳамда у зотнинг аҳли оилаларию саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин.


Абдулқодир Абдур Раҳим

 

 

[1] Ажал луғатда: “Кейин келмоқ”, “Чегара” каби маъноларни англатади. У тирикликдан кейин келгани ва унинг чегараси бўлгани учун шундай номланган.  

[2] Саъдуддин Тафтазоний. Шарҳу ақоид.  – Миср: “Мактабатул Азҳарияту лит турос”, биринчи нашр 1421ҳ. – Б. 92.

[3] Лайл сураси, 5-6-оятлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ҳурматли ўқувчи Сизга маълумки, ушбу Чиройли ҳикматларrdquo номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли давоми...

3917 17:24 / 27.03.2017
Пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг отаонага яхшилик қилиш бобида амалга оширган ибратли ишлари Маълумки, .биррулволидайн, яъни .отаонага яхши муомала қилиш, давоми...

2759 21:35 / 21.04.2017
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Оиланинг мустаҳкамлиги давоми...

3456 09:53 / 25.03.2017
Инсон куни билан ишлаб, чарчаб, уйга қайтганидан кейин уйқуга ётади. Кундузи билан кўп ҳаракат қилган инсоннинг танасида турли ҳашаротлар ва зарарли ҳужайралар давоми...

2735 11:30 / 27.03.2017