1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Қурбонлик ҳикматлари

15:00 / 16.07.2021 4396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1.    Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2.    Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади; 

3.    Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;  

4.    Гуноҳларга каффорот бўлади; 

5.    Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади. 

Қурбонлик сўйиш шукроналик белгисидир

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жоноворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириб юриши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1.    Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Роббисининг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади.  Зеро Аллоҳ таоло:

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ

“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” , деб буюрган. Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади. 

2.    Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни, Аллоҳ таоло  чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:

  وَمِنَ الْأَنْعَامِ حَمُولَةً وَفَرْشًا كُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ 

Ва чорвалардан ҳаммоларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ... 

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Роббиси унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Роббисининг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади. 

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин,  ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган “шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган, ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жоноворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.  

Яқинлашиб келаётган қурбон ҳайти байрами барчаларимизга муборак бўлсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин.


Абдулқодир Абдур Раҳим



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда жаҳон аҳолисининг ҳар бештасидан биттаси Исломга эътиқод қилади. Охирги 50 йилликда Ер юзининг мусулмон аҳолиси сони 235 га ўсди ва ҳозирги кунда 1.6 давоми...

7890 14:18 / 15.03.2017
Бисмиллаҳирроҳманирроҳим Эй инсон, Парвардигоринг, сизларга Ёлғиз Унинг Изига ибодат қилишларингизни ҳамда отаонага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у давоми...

9797 09:43 / 22.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимИкки дўстнинг суҳбатига қулоқ тутинг Ҳа, биродар, анави икки одамга тикилиб қолдинг Нима, улар ўртасидаги қалин муносабат бири давоми...

3668 09:37 / 22.03.2017
Холис ният Ҳар қандай касб, тижорат, тадбиркорлик ва ҳоказо билан шуғулланувчи шахс энг аввало ниятини холис қилиб олиши зарур. Масалан, қилинаётган саъйҳаракат давоми...

5245 21:43 / 21.04.2017