1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намознинг кайфияти ва одоблари

05:00 / 09.01.2017 5420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қози бир йигитни масжидда зуҳд ҳақида гапираётганини эшитиб, шогирдларига: "Қани бу йигитни олдига бориб сўрайликчи? Агар бизга жавоб бера олса у билан бирга ўтирамиз", деди. Сўнгра улар масжидга кириб: "Эй йигитча! Бизга намоз ҳақида хабар бер?" дейишган эди, йигит: "Сизлар мендан намозни одоби ҳақида сўраяпсизларми ёки кайфияти ҳақидами?" деди. Қози жаноблари унинг жавобидан лол қолди ва ўзига ўзи: "Ажабо! Биз ундан савол сўрасак у иккитага айлантириб юборди", дедида сўнгра йигитга: "Менга унинг одоби ҳақида хабар бер", деди.

Йигит: "Намознинг одоби, буйруқ бўлгани учун ўрнигдан турасан, савоб умидида юрасан, ният билан киришасан, улуғлаган ҳолда такбир айтасан, тартил ҳолда қироат қиласан, хушуъ билан сажда қиласан, ихлос билан ташаҳҳуд ўқийсан, раҳмат айтиб салом берасан, (Яъни ассалому ъалайкум ва роҳматуллоҳ, деб)", деди.

Қози: "Намознинг кайфияти ҳақида хабар бер-чи", деди.

Йигит: "Каъбани икки қошинг орасида, мейзон тарозуни кўз ўнгингда, сирот кўпригини қадаминг остида, жаннатни ўнг томонингда, дўзахни чап томонингда, ўлим фариштасини орқангда кутиб тургандек, яъни кейинги намозда иштирок этаманми ёки йўқми деган кайфиятда намоз ўқийсан", деди.

Қози: "Ушбу васфдаги намозни неча йилдан бери ўқийсан?" деди.

Йигит: "Йигирма йилдан бери", деди.

Қози аъёнларига ўгирилиб қарадида: "Қани кетдик, ўқиган эллик йилги намозимизни қайтадан ўқиймиз", деди.

Аллоҳим! Бизларни ҳам намозни одоб ва кайфияти билан гўзал суратда адо этадиганлардан қилгин!


Манба: islom.uz 

Ислом тарихи ажойиботлари китоби асосида Анвар Аҳмад таржимаси.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Кимдир қўшнисининг қиз чиқаришини тамоша қилиб quotмен қизимга бундан яхши сеп қиламан. Ундай қиламан, мундай қиламанquot деб орзу қилса, кимдир бошқа бир кишининг давоми...

7520 05:00 / 09.01.2017
Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг муваффақиятлари ва отаоналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан .Аллоҳнинг давоми...

6495 11:00 / 14.01.2023
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб намоз ўқий давоми...

4365 05:00 / 09.01.2017
Ислом динида намоздан муҳимроқ, ундан улуғроқ ва аҳамиятлироқ бошқа ибодат йўқ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади .Намозни тўкис адо қилинг Албатта намоз бузуқлик давоми...

7151 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

232627 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151080 14:35 / 11.08.2021