1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

УСМОН ИБН АФФОН (Разияллоҳу анҳу)

01:18 / 22.04.2017 27201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ШАҲИДУЛ МЕҲРОБ

Бундан мақсад, ул улуғнинг учинчилари бўлган, хилм ва виқорда ниҳоятда гўзал намуна бўлган ва ҳамда тажовуз ва зулм туфайли намоз ўқиётган меҳробларида ўлдирилган, Расулуллоҳнинг икки муборак қизларининг куёвлари, ўзларидан кейинги икки халифаларнинг халифа лари бўлган Усмон ибни Аффон ибни Абдул Ос ибни Умайя ибни Абду Шамс ибни Абдуманнобнинг таърифларидур.
У киши асли қурайш тоифасидан бўлиб, насаблари Расулуллоҳ насабларига Абдуманноб орқали бирлашади. Усмон (р. а.) фил йилининг олтинчи санасида, яъни энг тўғри райга кўра Расулуллоҳ ҳазратларининг туғилишларидан олти йил кейин дунёга келганлар. У зот барокат Тоиф шаҳрида оламга келдилар. Оналари Арво Қурайз ибни Ҳабиб ибни Абду Шамс ибни Абдуманнобнинг қизларидурлар.

Момолари эса набий алайҳиссаломнинг аммалари бўлмиш Абдул Муталлибнинг Байзо номли қизлари эдилар. Усмон (р. а.)нинг Исломдан аввалги ҳастлари тўгрисида тарих бизга жуда оз нарсани маълумот бсрган. У киши кўркам, ўрта бўйли, чиройли юзли эдилар, демоқдан ўзга нарсалар тўғрисида муфассалроқ хабар бсрмайди. «Қуюқ сочли, буғдойранг юзларида чечакдан қолган икки нуқталари бўлган хуштабиат бир киши эдилар», дея ёзади тарих китоблари. Бундан ташқари, яъни у зот Қурайш қабиласининг насабида улуғларидан бўлганликлари ҳамда яхши-ёмонни ажратишда тамизли бир зот бўлганликлари, хасли ҳамда, Қурайшнинг катта савдогарларидан бўлганликлари ҳам қайд этилган. У киши ҳақларида Исломга кслмасдан бурун айтилган гаплар, аниқроғи мана шулардан иборатдур.

УСМОН РАЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ
ИСЛОМГА КИРИШЛАРИ ВА УНДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТЛАРИ

Расулуллоҳ ҳазратлари оламга нури ҳидоят этиб юборилганларидан сўнг дарҳол у зот бу хабарни биродарлари Абу Бакр Сиддиққа келиб айтдилар. Абу Бакр Сиддиқ дарҳол у кишини тасдиқ этиб имон келтирганлар.
Абу Бакр Исломга дохил бўлганларидан уч кун ўтгач, бир гуруҳ, Дўстларининг ичларида турган Усмону Зиннурайнга Исломни арз этдилар. Усмон (р. а.) ҳам Абу Бакрнинг таклифларини қабул қилиб динга кирганлар. Усмон дилни қабул қилганларини эшитган амакилари
Ҳаким ибни Ос у кишини ушлаб олиб келиб уйга занжирлаб боғлаб қўяди ва у кишига қараб: «Ҳали сен ота-боболарингнинг динларидан қайтиб аллақандай динни қабул қилдингми? Оллоҳга қасамки, яна ота-боболаринг динига қайтиб кирмасанг, кишандан ҳаргиз бўшатмасмен!» деди.
Усмон унинг сўзини тинглаб шундай жавоб бердилар: «Оллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, ҳаргиз бу диндан қайтмасмен. Ссн эса қўлингдан келганини қилавер». Амакилари Усмонни бундай саботликларини кўргач, ўз ҳолларига ташлаб қўйди ва занжирдан бўшатиб юборди Исломга дохил бўлганларидан кейин Усмон (р.а.) Расулуллоҳ. ҳазратларига энг яқин сирдош кишилардан бўлиб қолдилар. Расулуллоҳ қизлари Руқияни у кишига хотинликка бердилар. Усмон Руқияга Маккада яшаган вақтларида уйлангандилар. Биргаликда Хабаш вилоятига хижрат қилганлар.
Хабашда Абдуллоҳ исмли ўғилларини кўрганлар. Усмон (р.а.) мазкур ўғилларининг номи билан кунияланиб Абу Абдуллоҳ дея атардилар.
Абдуллоҳ олти ёшга етганларида кўзларини хўроз чуқиб олганлигидан, юзлари жароҳатланиб вафот этганлар.
Расулуллоҳ, ҳазратлари Бадр урушига тайёргарлик кураётган пайтларида Руқия касал бўлиб қоладилар. Расулуллоҳ ҳазратлари Усмонни Руқиянинг касалига қараб туришлик учун Мадинада қолдириб кетадилар. Бадрда мусулмонлар мушриклар устидан зафар топганликларининг севинч хабари Мадинага келган куни Руқия вафот этадилар. Усмон хотинлари вафотидан сўнг қаттиқ қайғурадилар.
Расулуллоҳ у кишининг бундай қаттиқ алам чекаётганларини кўриб: «Сизга нима бўлди, мунча ҳам қаттиқ қайғурмасангиз», деганларида Усмон у зоти баракотга қараб: «Бирор кишига ҳануз менинг бошимга тушган каби мусибат тушганмики, Расулуллоҳнинг менинг никоҳимдаги қизлари вафот этган бўлса, энди ўртадаги куёвлик алоқаси узилган бўлса», дея жавоб бердилар. Расулуллоҳга қараб шундай деб сўзлаб турган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари «Жаброил келиб менга Оллоҳ таолодан сизга қизимнинг синглиси Умму Гулсумни бермоқликка фармон бўлганлигини буюраяптилар» дедилар. Аввалги маҳр баробарига Умми Гулсумни Усмон (р. а.)га тўй қилиб бердилар. Усмон (р. а.) у киши билан олти йил умр кўрганларидан кейин вафот этиб кетадилар. Қизлари вафот бўлганидан кейин Расулуллоҳ ҳазратлари агар яна бир қизим бўлса эди, албатта Усмонга хотин қилиб берар эдим, дегандилар. Мана шу сабабли Зиннурайн дея ном олгандилар. Зеро, у киши Расулуллоҳнинг икки покдамон муборак қизларига уйланган эдилар.

УСМОННИНГ ҲАЁТЛАРИ ТЎҒРИСИДА БИР ШИНГИЛ

Ҳазрати Усмон ниҳоятда қаттиқ хисли, уятчан киши эдилар. Ойиша онамиздан шундай ривоят қилинган: Абу Бакр Сиддиқ Расулуллоҳнинг хоналарига келиб, олдиларига кирмоқликка ижозат сўрадилар. Расулуллоҳ, ўринларида Ойиша онамизнинг чопонларига ўралиб ётардилар.
Шундай ҳолда ёта туриб киришларига рухсат бердилар. Абу Бакр олдиларига кириб ишларини битказиб, қайтиб чиқиб кетдилар. Кейин бир оздан сўнг Умар (р. а.) олдиларига кирмоқликка рухсат сўраб келдилар. Аввалги ҳолларида ётганларича киришларига ижозат бердилар. Кириб, аҳволларини гапириб, ишларини битказиб чиқиб кетдилар. Бироздан кейин Усмон (р. а.) келиб олдиларига киришга рухсат сўрагандилар. Расулуллоҳ дарҳол ўринларидан туриб ўлтирдилар. Ойиша онамизга қараб: «Чопонингизни кийиб олинг» дедилар. Усмон, олдиларига кириб, ишларини битказиб чиқиб кетдилар. Кетганларидан сўнг Ойиша онамиз Расулуллоҳга қараб: «Ё Расулуллоҳ, Абу Бакр ва Умарга нечун Усмонга қилганингиз тарзида муомала қилмадингаз?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ у кишига қараб: «Усмон ниҳоятда уятчан киши, агар мазкур ҳолда турсам у ўз ҳожатини гапиролмай қолишдан ҳавф этганлигим учун ўрнимдан туриб ўлтирдим», деб жавоб бердилар. Абу Мусо Ашъарий ҳазратлари: «Мен фалончининг боғида Расулуллоҳ билан бирга ўлтирган эдим. Эшикни бекитиб қўйган эдик, кимдир келиб, эшикни тақиллатди. Расулуллоҳ менга қараб: «Эй Абдуллоҳ ибни Қайс, бориб эшикни очиб қўйинг, жаннати киши келди», дея башорат бердилар. Мен ўрнимдан туриб эшикни очдим. Абу Бакр келган эканлар. У кишига Расулуллоҳнинг башоратларини етказдим, эшитиб хурсанд бўлганларидан Оллоҳга ҳамд айтиб ичкарига кирдилар ва мажлисга ўлтирдилар. Кейин яна эшикни занжирлаб қўйдим. Расулуллоҳ қўлларидаги новдани ерга санчиб ўлтирар эдилар. Шу аснода яна эшик тақиллаб қолди. Расулуллоҳ менга, туринг эшикни очинг, жаннати киши келдилар дея башорат бердилар. Мен бориб эшикни очсам, Умар турган эканлар. У кишига севинч хабарини айтдим, эшитиб шодланганларидан Оллоҳга ҳамд айтиб, ичкарига кириб ҳаммага салом бердилар, ва қаторга келиб ўлтирдилар. Расулуллоҳ бояги новдани эгиб ўлтириб эдилар, яна кимдир эшикни қоқиб қолди. Менга яна Расулуллоҳ эшикни очмоқни буюриб жаннати киши келганини башорат бердилар. Ўрнимдан туриб эшикни очсам олдимда Усмон турибдилар. Мен у кишига Расулуллоҳнинг башоратларини айтганимда ғоятда севиниб Оллоҳга ҳамдлар айта-айта келиб ўлтирдилар».
Расулуллоҳ ҳазратлари Усмон (р. а.)ни жаннатга киришлари билан башорат бсрган ҳамда у жанобни Расулуллоҳ ҳазратларининг ҳузурларида жуда ҳам катта ҳурматга эга эканликларини кўрсатган ҳадисларни айтганлар. Усмон (р.а.) ўзларининг ваҳий котибларидан эдилар.

УСМОННИНГ МАККАГА ЭЛЧИЛИКЛАРИ

Худайбия ғазотида Расул акрам ҳазратлари Умар ибни Ҳаттобни чақирдилар. У кишига «Сиз Маккага бориб Қурайшнинг сардорларига мен Маккага улар билан урушгани эмас, балки Байтуллоҳнинг улуғлигини етказиб, сақланган ҳолда зиёрат этмоқлик мақсадида келганим хабарини етказиб келинг», дедилар. Расул акрам ҳазратларига қараб: «Ё Расулуллоҳ, мен қурайшлар олдига боришдан ҳавф этаман, чунки Маккада бани Аддий қабиласидан менга мадад бера оладиган бирор кимса йўқ. Лекин мен сизга қурайшлар учун мендан кўра ҳурматлироқ бўлган Усмонни юборишингазни маслаҳат бераман», деб жавоб бердилар. Кейин Расулуллоҳ ҳазратлари Усмонни чақиртириб келдилар ва Маккага бориб қурайш сардорларига «Расулуллоҳ сизлар билан урушгани эмас, балки Каъбаи-муаззаммани зиёрат қилмоқлик учун келганлар», дея хабар беришлари учун юбордилар. Усмон Расулуллоҳнинг ҳузурларидан чиқиб Маккага қараб жўнадилар. Кираверишда Саидга йўлиқдилар. Кейин унинг ҳимояси остида Маккага кириб келдилар.
Маккада Абу Суфён ҳамда қурайшнинг бошқа сардорларига учрашиб уларга «Расулуллоҳ бу йил сизлар билан урушгани эмас, балки Байтуллоҳни зиёрат қилмоқлик мақсадида келганлар», дея айтдилар. Улар эса Усмонга қараб: «Агар ўзинг Байтуллоҳни тавоф этмоқни хоқласанг, марқамат тавоф эт», дедилар. Усмон эса уларнинг сўзларига кирмай «Расулуллоҳ тавоф этмагунларича ҳаргиз мен асло тавоф этмасмен», дсб жавоб бсрдилар. Бундан ғазабланган қурайшлар Усмонни тутиб қамоққа олдилар ва халқ орасида «Усмон ўлдирилди», дея шум хабар тарқатдилар. Ушбу машъум хабар Расулуллоҳ ҳазратларининг қулоқларига етгач, «Уларга қарши урушмай туриб, бу ердан ҳаргиз кетмасмен», дсдилар. Шу ерда Байатиррузвон воқеаси бўлди. Ҳамма саҳобаи қиром бир-бир келиб байъат бера бошладилар. Навбат Усмонга етганида Расулуллоҳ ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб: «Эй улуғ Оллоҳ, бу сенинг ҳожатингда ва Расулингнинг ҳожатида юрган Усмон томонидан байъат демакдир», дедилар.

УСМОННИ ИСЛОМГА КИРИШ САБАБЛАРИ

Усмон (р. а.) серпул, савдогар одам эдилар. Табук ғазотида мусулмонларнинг қўшинини тўлиқ қуроллантирган киши мана шу Усмон бўлдилар. Ибни Исҳоқ «Усмон табук жангчиларига шунчалик кўп пул сарфладиларки, ҳеч бир киши у зот баробарида пул сарфлаган эмасдур», деб ёзадилар. Усмон Расулуллоҳни ҳужраларига минг динор пулни олиб келиб сочиб юборганлар, 950 та туя ва 50 та от ҳадя қилиб олиб келганлар.
Расулуллоҳ ҳазратлари бундай саховатларини кўриб: «Усмон бу иши билан асло зарар қилгани йўқ», деганлар. Кейин эса: «Кимки ночор аскарни қуроллантирса, унга жаннат насиба бўлади», деб башорат қилдилар.
Усмон бу билан ҳам кифояланиб қолмай, балки яҳудийдан Рум қудуғини ҳам сотиб олганлар. Яҳудий унинг сувини сотиб фойдаланарди. Мазкур қудуқнинг ярмини 20 000 танга ва юзта ёш туя баробарига сотиб олдилар. Мусулмонлар ўзларига белгиланган муддатда келиб мазкур қудуқнинг сувидан олиб кета бошладилар. Ҳеч ким яҳудийнинг сувини олмай қўйди. Буни кўриб яҳудий қолган ярмини ҳам жуда арзонга сотиб юборади. Мазкур қудуқнинг ҳаммасини сотиб олганларидан сўнг Усмон мусулмонларга Оллоҳ йўлида ҳадя қилиб юборганлар.
Абу Бакр Сиддиқ халифалик қилаётган вақтларида бир йил ёғингарчилик кам бўлиб очарчилик бошланади. Абу Бакр одамларга: «Бор нарсаларингни беркитмай то Оллоҳ кенглик бергунга қадар еб туринглар», деб буюрадилар. Эртасига Абу Бакрга Усмоннинг ҳовлиларига минг қоп буғдой ва таом келиб тушганлигини хабари етади. Эрталаб савдогарлар Усмоннинг ҳовлиларига бориб эшикларини қоқдилар. Усмон эшикни очиб уларга пешвоз чиқдилар-да, «нега келдингиз» деб сўрадилар. Улар «сизникига минг қоп буғдой ва таом келиб тушибди, шуни эшитиб сотиб олгани келдик» дейишди. «Ундай бўлса, марҳамат, ичкарига кираверинглар»— деб Усмон уларни ҳовлига бошлаб кирадилар. Ҳовлида буғдойлар тўлиб ётибди. Усмон уларга қараб: «Шомдан сотиб олган баҳойимга қанчадан фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар: «ўнига ўн иккидан берамиз», дейишди. Усмон «бу камлик қилади», деганларида улар «бўлмаса, ўн бешдан берайлик» дейишди. Усмон «яна қўшинглар», деганларида, улар «яна қанча қўшайлик», ахир биз Мадина савдогарларимиз-ку?» дейишди. «Ҳар тангасига ўн тангадан бера оласизми?» дедилар. Улар «йўқ» деб жавоб беришди. «Ундай бўлса гувоҳ бўлинг, эй савдо аҳли, бу буғдой Мадина камбағалларига садақа қилинади» дедилар ва ҳаммасини бепул садақа қилиб юборганликларини ибни Аббос ривоят қиладилар.
Усмон шу даражада олий ҳиммат сахий эдилар. У жаноб Оллоҳдан бениҳоя қўрқардилар. У киши Абу Бакр, Умар ва бошқа саҳобалар каби урушдан катта мартабаларга эга бўлмаганлар. Зеро, Расулуллоҳ ҳазратлари Зотир рукоъ ва Ғатфон ғазотларига чиққанларида Усмонни Мадинада ўз ўринларига қолдириб кетгандилар. Қурайшлар ичида қариндошларига яхшилик қиладиганларидан эдилар. Кундузлари кўпинча рўза тутардилар, кечалари эса уйғониб намоз ўқирдилар. Расулуллоҳ ҳазратлари 146 та ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари сўзамол киши бўлмаганларидан халифаликка сайланган вақтларида хутбалар ўқиётиб ҳам ваъз айта туриб жуда қизиқиб, зўрға гапирар эдилар.

УСМОН МУСУЛМОНЛАРНИНГ ХАЛИФАЛАРИ

Усмон халифаликка 23-ҳижрий йил зулҳижжа ойининг охирги куни сайландилар. 24-ҳижрийнинг биринчи муҳаррам ойида давлат курсисини қабул қилиб олдилар. Шу вақтда ёшлари ҳижрий йил ҳисобида 70 да эди.
Усмонни халифаликка сайланишлари Умар (р. а.) Шўбатуони Муғиранинг қули мажсусий Абу Луълуанинг қўлидан ханжар еганларидан кейин содир бўлган. Умарнинг ўлишлари аниқ бўлиб қолганидан кейин саҳобалар олдиларига киришиб у кишидек халифаликка бирор кишини тайинлаб қолдиришларини сўрадилар. Шунда Умар, агар бу ишни шундай қолдириб кетсам, мендан аввал, мендан кўра афзалроқ зот, яъни Муҳаммад алайҳиссалом қолдириб кетгандилар. Ва агар тайинлаб кетсам, мендан илгари, мендан кўра яхшироқ бўлган зот, яъни Абу Бакр тайин этиб кетгандилар. Мен олти кишини, яъни Алини, Зубайрани, Усмонни, Талхани, Абдураҳмонни, Саъд ибни Абу Ваққосни сайловчилар қилиб қолдираман. Чунки Расулуллоҳ вафот этиб кетган онларида мазкур олти кишидан рози бўлган ҳолда кетдилар. Абдуллоҳ ибни Умар ҳам сайловда ҳозир бўлади. Лекин сайланишда ҳеч қандай овозга эга бўлолмайди. Мазкур олти шахсдан бирларингизни халифа этиб сайлаб олинглар. Агар ўртада хилофлик чиқса ёки икки кишига овозлар тенг бўлиб қолса, Абдуллоҳни ҳакам этинглар. Мабодо Абдуллоҳни ҳакам этишга рози бўлмасангизлар, унда Абдураҳмон ибни Авф бўлган томондаги шахсни сайланглар. Сайлов учун уч кун кенгашинглар. Бироқ тўртинчи куни халифа сайланган бўлиниши шарт. Ўртада фитна туғилиб, ихтилоф кучайиб кетмаслиги учун Абдураҳмон ибни Авф бўлган томондаги шахсни халифа этиб сайлашга қолган бошқа гуруҳ қаршилик кўрсатса, қиличдан кечиринглар. Уч кунга қадар Сухайб кишиларга намозда имом бўлиб турсин, дея васият этаман, дедилар.
Умар (р.а.) вафот этганларидан сўнг юқоридаги номлари кечган кишилардан Талха ибни Убайдуллоҳдан бошқалари Мисвар ибни Махражнинг ҳовлиларига тўпландилар. Талха ибни Убайдуллоҳ бу вақтда Мадинада эмасдилар. Тезда ўрталарида тортишув келиб чиқди. Лекин Абдураҳмон ибни Авф тортишувнинг аланга олиб кетишидан сақлаб қолдилар. Уларга қараб шундай таклиф киритдилар: «Сизлардан кимки ўзини сайлашларидан бош тортса — ўша сизнинг энг афзалингиздур!» Ҳеч ким бу таклифга жавоб бермади. Шунда ўзлари «Мен ўзимни сайлашларидан воз кечдим», дедилар. Алидан бошқа ҳаммалари рози бўлдилар.
Абдураҳмон: «Эй Абу Ҳасан, сиз нима демоқчисиз?» деб сўрадилар. Али (р. а.) Абдураҳмонга қараб: «Сиз менга фақат ҳақни танлайман, хоҳишимга эргашмайман, мен қариндошларни қариндош бўлганликлари туфайли бошқалардан кўра хосроқ этмайман, деб сўз беринг», дедилар. Абдураҳмон ҳаммаларига қараб: «Сизлар менга кимни ўзгартирсам ва алмаштирсам менинг билан бирга бўлишликка ҳамда Оллоҳга онт ичиб, қариндошимни хос қилмайман деб берган аҳдимга кўра, мен кимни сизларнинг ичингиздан халифаликка танласам рози бўлмоқликка сўз беринглар», дедилар. Кейин Абдураҳмон улардан бир-бир аҳд олдилар. Ўзлари ҳам уларга аҳд бердилар. Шундан сўнг у зот саҳобалар ва ҳарбий бошлиқлар ва катта кишилар билан номзодлар ўрталарида халифаликка қай бирлари лойиқроқ бўладилар, дея маслаҳатлаша бошладилар. Баъзилари Усмонни кўрсатишдилар. Абдураҳмон Али (р. а.)дан «Агар сиз бу ишга сайланмай қолсангиз кимнинг бўлишига розилик берардингиз»? деб сўрадилар. Ҳазрати Али «Усмоннинг бўлишига розилик берардим» деб жавоб бердилар. Шунингдск Зубайр ва Саъд (р.а.) дан сўраганларида улар икковлон «Усмонга рози бўлардик», деб жавоб беришди. Усмоннинг ўзларидан сўраганларида «мен Алининг бўлишларига рози бўлардим», деб жавоб бердилар. Охирида халифаликка сайланишлик Али билан Усмон ўрталарида хос бўлиб қолди. Ҳазрати Умар шарт этган тўртинчи кун етгач, Абдураҳмон (р. а.) одамлар ичларида юриб воқеани ўрганганларидан кейин тонг намози пайтида масжидга кирдилар ва ўринларидан туриб: «Эй одамлар, кишилар ўзларини сайлаган кишиларини билишликни истайдилар», дедилар. Аммо ибни Ёсир ўринларидан туриб: «агар одамлар ихтилоф қилишмасун, десангиз Алини сайланг», дедилар. Миқдод ибни Асвад ҳам Амморнинг гапларини қўллаб-қувватладилар. Абдуллоҳ ибни Сарҳ эса ўринларидан туриб: «агар қурайшлар ўртасида ихтилоф келиб чиқмасун, десангиз тездан Усмонни сайлангда, икки фирқа ўртасидаги жанжални, токи уларни бўлиб ташламай туриб, пасайтириб қўйинг», дедилар. Саид ибни Абу Ваққос Абдураҳмонга қараб: «одамлар фитнага тушмай туриб ишни ҳал этиб қўя қолинг,» дедилар. Бу гапларни тинглаб бўлганларидан кейин Абдураҳмон «мен текшириб чиқдим ва кенгашдим, сизлар жанжаллашмай туринглар», дедилар.
Бир вақт Алини чақириб: «Эй Али, ОЛЛОҲнинг китоби ва Расулининг суннати ҳамда у зотдан кейинги икки халифаларнинг сийратлари билан амал қиламан, деб ОЛЛОҲга қасам ичишингиз лозим бўлади», дедилар. Али ҳам «мен кучимни етганича, буларга амал этаман, деб умид қиламан», дся жавоб бердилар. Кейин Усмонни ҳам чақириб Алига айтган гапларни қайтариб айтдилар. Усмон ҳам шундай қилишликка қатъий сўз бердилар. Абдураҳмон шу онда Усмонни халифаликка сайлаб байъат қилдилар. Шунинг билан сайлов ниҳоясига етди. Усмон (р. а.) халифа этиб сайландилар.
Усмон (р. а.) байъат берилган вақтидан бошлаб мусулмонлар ўрталарида умавийларга, ҳошимийларга, алавийларга тақсимланиш юз берганлигини мулоҳаза этамиз.

УСМОННИНГ БИРИНЧИ ХУТБАЛАРИ

Усмон Зиннурайн сайлов тугаб, халифалик мансабига эга бўлганларидан кейин аста минбарга кўтарилиб, одамларга қарата мана бу мазмундаги нутқни сўзладилар:
«Эй одамлар, албатта сизлар ҳозир вақтинчалик кулбадасизлар. Муддатли умрни яшайсизлар. Шундай бўлгач, вақтларингизни иложи борича яхши амаллар қилиш билан ўтказинглар, дунёдан эрталаб келиб, ё пешинда, ё эса кечқурун кетгандек кетасизлар. Огоҳ бўлингларки, дунё кишини алдовчи нарсадур. Сизларни дунёда тирик туришингиз алдаб қўймасун. ОЛЛОҲнинг ёдидан бир нафас ҳам бепарво қилиб қўймасун. Узларингиздан аввалги яшаб ўтган авлодларингиз ҳолидан ибрат олинг. Кейин эса жиддий ҳаракатга тушинг, ғафлат ила азиз умрингизни беҳудаликлар йўлида ўтказиб юборманг. Зотан, амал сиздан ҳаргиз ғолиб қолмагай. Айтингчи, қани бу дунёни азиз кўриб жон-диллари ила меҳр-муҳаббат қўйиб яшаганлар, уларни ҳам дунё ўз оғзидан тупуриб ташладими? Дунёни ОЛЛОҲ қаерга отган бўлса, сизлар ўша ерга етинглар-да, охират ҳастини истайдиган бўлинглар. Зеро, Оллоҳ таоло охират ҳаётини дунё ҳастидан кўра яхшироқ деб таърифлади. Дунё ҳаёти ҳақида шаъни буюк ОЛЛОҲ мана бундай деди: «Дунё ҳаётини уларга зарбулмасал қилиб беринг, у гўёки биз сувни ерга туширдик, кейин у сув ёрдамида ерда ўсимликлар ўсди, кейин эса шамол учирадиган хазонга айланди». ОЛЛОҲ нарсани ўлчовли қилгандур. Моллар ва фарзандлар дунё ҳаётининг бир зийнати холос. Абадии қоладиган яхши амаллар эса ОЛЛОҲ олдида савоби улуғ ва яхшилиги умидлироқ», дея сўзларини тугатдилар. Ушбу хутбаларидан кўриниб турибдики, Усмоннинг ҳеч қандай амалий йўлларининг сиёсатини баён этувчи бир режа эмас, сиёсатга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлган холис диний насиҳатдангана иборатдур. Гўёки Усмон ўзларининг мусулмонларини ва ҳамда бошқа исломий давлатда яшовчи аҳолиларни хотиржам этадиган бирор хос сиёсат билан боғланишликни хоҳламадилар. Бироқ у зот тездан оммавий ва сиёсий ишларнинг тадбирини кўргани киришиб кетдилар. Вилоят ҳокимларига, аскар бошлиқларига ва хирож йиғувчи амалдорларга, ҳамда шаҳарлардаги умум мусулмонларга хатлар юбордилар. Ёзган мактубларида уларни амру-маъруф қилишликка, нахий-мункар этишликка, аҳли зиммийларга шафқат билан муомала қилмоқликка, хирожни адолат билан йиғиб олишга тавсиялар берардилар. Хирож йиғувчи амалдорларга мана бу мазмундаги хатларни жўнатгандилар: «Албатта, ОЛЛОҲ маҳлуқотларни ҳақлик-ла яратди. Шу сабабли ОЛЛОҲ фақатгина ҳақни қабул қилади. Сизлар ҳам ҳақли ердан олинглар ва хақли ерга беринглар. Омонатни ҳақлик билан сақланглар. Сизлар хоинлардан бўлиб қолманглар. Ваъдаларингизга вафо этинглар. Етимлар ҳаққига ва ҳамда аҳдлашганлар ҳаққига зулм этманглар. Зотан Оллоҳ таоло уларга зулм этганларга душмандур».
Нақадар маънавий ахлоқ чўққисига етган, ўз қўл остидагиларга ҳақлик билан муомала қилишликка тавсия этувчи мактуб. Бундай тавсияли мактублар фақат қоғоздагина қолиб кетмади, балки амалий ҳастда ҳам ўз аксини кўрсатди. Ислом амалдорлари мана шундай олий жаноб кўрсатмаларга амалий жиҳатдан фаолликда бўлганликлари туфайли тарихан жуда қисқа давр ичида Ислом ер юзиии жуда кўп мамлакатларига ўз қанотини ёзди. Башар тарихида бунга ўхшаган воқеа бўлганлиги маълум эмасдур.

УСМОННИНГ ХАЛИФАЛИК ДАВРЛАРИДАГИ АМАЛЛАРИ

Усмон (р. а.) халифалик даврларида ҳам Умар Форуқ даврларида бошланган чет давлатларни фатҳ этишлик занжири узилиб қолмади. Усмон фатҳларни келган еридан яна бошлаб юборганлар. Усмон (р. а.) ҳукмронлик даврларида Армания, Африка ва Кипр давлатлари фатҳ этилган. Табаристон вилояти Саид ибни Оснинг қўлларида фатҳ этилган 31-йилда Хуросон аҳолиси Усмонга қарши қўзғолон кўтарганлар. Уларни бостиришлик учун Басра вюоятидан ҳукмдорлари бўлган Абдуллоҳ ибни Омирни катта қўшин билан юборганлар. У ерда Абдуллоҳ тўла муваффақиятга эришганлар. Кейин эса Аҳмад ибни Қайсни катта қўшин билан Табаристон томон йўналтирдилар. Табаристон қўшинлари билан қаттиқ жанглардан кейин ғалабага эришдилар. Бу ердан чиқиб йўлда учраган шаҳарларни сулҳ тузиб фатҳ этганлар. Кейин Хоразмни ҳам фатҳ этишга киришганлар. Бироқ бунга эриша олмаганлар. Орқаларига қайтиб Амударёни кечиб ўтдилар. Мовароуннаҳрдаги шаҳарларга етиб келганлар, улар билан сулҳ туздилар. Шунингдск, Усмон баъзи бир Исломий давлат қўл остида яшаётган қўзголончиларни ҳам шафқатсиз равишда бостирганлар,
Қуфага Валид ибни Укбани волий қилиб тайинлаган эдилар. Вақтики, Озарбайжон вилояти жузъя беришдан бош тортган вақтида ва Арман давлати Ислом ҳукуматига итоат этишдан бўйинтовлик қилган вақтида Валид ибни Уқбани Усмон (р. а.) уларга қарши юборганлар. Валид у ерга бориб уларни бутунлай тор-мор келтириб ташлаганлар. Муовия ибни Абу Суфён Умар халифалик даврларидан Шом вилоятида волий эдилар. Муовия (р. а.) ҳарбий дарё флоти тузган эдилар. Уларнинг ёрдамида Византга қарши уруш қилардилар. Ҳатто кичик Осиёни ичкарисига кириб кетгандилар. Шу каби яна Кипр ва Родос оролларини ҳамда жуда кўп қитъаларни фатҳ этгандилар.
Кипр ороли Ўрта Ер денгизидаги энг катта ороллардан бўлганлиги сабабли унинг фатҳ этилишининг алоҳида аҳамияти бор эди. Оролнинг фатҳ этилиши 28-ҳижрий йилида рўй бсрди. Зсро, Муовия (р. а.) Кипрга қарши урушни Умар ибни Ҳаттоб замонларида фикр қилган ва бу тўғрида Умардан изн сўраганлар. Химс қўрғонидан румликларга қарши Ўрта Ер денгизидан кириб уруш қилишга ижозат сўрагандилар.Умарга шундай дегандилар: Эй амирал мўъминин, Химснинг қишлоқларида яшовчи румликлар итларининг вовуллашини, хўрозларининг қичқиришини эшитиб турадилар». Бу гапдан кейин Умар ибни Осга денгизни ва унда бўлган кемаларни таърифлаб беришликларини сўраб хат ёзгандилар. Ҳали у вақтда мусулмонларнинг денгиз флотлари мавжуд эмасди. Амр ибни Ос Умар ҳазратларига Ўрта Ер денгизи ниҳоятда катта эканлигини ва у ерда қудратли флотга эга бўлган қалъалар борлигини, мусулмонларга улар билан уришишлик учун имкон йўқлигини кўрсатиб жавоб хати ёзгандилар. Мазкур жавобни олганларидан сўнг Умар (р. а.) денгизда уруш қилишликка рухсат бермагандилар. Шу билан Кипрга қарши юриш тўхтаб қолган эди. Усмон (р. а.) хилофот маснадига жонишин бўлганларидан сўнг яна Муовия (р. а.) у кишига Кипрга қарши юриш бошлашга изн сўраб бир неча марта хатлар ёзиб ижозат сўрайдилар. Охири Усмон (р. а.) ижозат берадилар. Бироқ денгизда қилинадиган жангларда қатнашишлик учун мусулмонларни мажбур қилмаслик, балки ҳар кимнинг ихтиёрий ўзига беришликка шарт этдилар. Кипрга қарши уруш қилиш учун Абдуллоҳ ибни Қайс қўмондонлиги остида биринчи мусулмонлар денгиз флотини жиҳозлатган эдилар. У кишига Искандария портидан сузиб келган кемалар билан Абдуллоҳ ибн Саид ҳам келиб қўшилдилар. Кипр яқинида ҳар икки флот қўшилди.
Улар Кипр аҳолиси билан ҳар йили румликларга тўлаб келишаётган 7000 динор тўлашлик баробарига сулҳ туздилар. Шундай қилиб, мусулмонлар осонликча Кипр оролини эгаллаб олдилар. У ерда масихийларни ҳимоячилари жуда оз бўлганлиги сабабли улар мусулмонларга қарши уришишга яролмадилар.

МАЛХОННИНГ ҚИЗИ УММУ ХИРОМ ҚИССАСИ

Мана шу Кипр учун бўлган жангларда улуғ саҳобаи муҳтарам, саҳоба Убодат ибни Собитнинг хотинлари Малхоннинг қизи Умму Хиром шаҳодат шарафига ноил бўлганлар. Умму Хиром Исломга биринчилар қатори кирган ансорийлардан эдилар. Расулуллоҳ ҳазратлари у кишининг ҳовлиларига зиёрат этгани келадилар. Масжидил Қубо яқинидаги хоналарида пешин вақтларида ухлаб истироҳат этардилар. Кунлардан бир куни Расулуллоҳ ҳазратлари Умму Хиромнинг уйларида кундузи ухлаб дам олаётган эдилар. Уйгониб табассум қилган ҳолда: «Мен тушимда бир гуруҳ умматимни Ўрта Ер денгизида кемада сузиб юрганларини кўрибман», дедилар. Умму Хиром шунда: «Ё Расулуллоҳ, дуо қилинг, Мени ҳам ОЛЛОҲ ўшалардан қилсун», дсдилар. Расулуллоҳ ҳазратлари «Сен ўшалар билан бир бўласан» дедилар. Кейин яна ётиб ухладилар. Бир оздан сўнг кулган ҳолларида уйғондилар. Кулганларининг сабабини Умму Хиром сўрагандилар, Расулуллоҳ.: «мен тушимда умматимдан бир гуруҳининг Ўрта ер денгизида сузиб юрганларини кўрибман», деб жавоб бердилар. Шунда Умму Хиром: «Ё Расулуллоҳ, дуо қилинг мен ҳам ўшалардан бўлай», деганларида, Расулуллоҳ «албатта, ссн биринчилардан бўласан», дедилар. Убодат ибни Собит у муҳтарам аслга уйландилар. Кейин ўзлари билан бирга биринчи денгиз жангига бошлаб чиқдилар. Қирғоққа етганларида Умму Хиром бир эшакка миниб олиб қирғоқ бўйлаб кетардилар. Йўлда эшак ерга йиқитиб урди ва ўлдириб қўйди. Мана шу сабабли Умму Хиром Кипр учун бўлган жангларда энг биринчи шаҳид бўлдилар. У азиза аслнинг қабрлари Кипр бутунлай турк мусулмонлари қўл остида бўлган вақтда мусулмонлар зиёрат қиладиган мазор бўлиб турди. Кейинчалик Кипрга Маркос президент бўлиб сайлангач, орол иккига тақсим қилинди. Умму Хиромнинг қабрлари бўлган мавзу насроний тақсимига ўтиб қолди. Насронийлар эндиликда мусулмонларга мазкур улуғ ёдгорликни келиб зиёрат этмоқликни маън этиб қўйдилар. Энди Мисрда бўлиб ўтган воқеаларга келсак, румликлар билан бўлган ўртадаги аҳд бузилган эди. Искандария хакимлари ўзларининг хорлик чекаётганларини шикоят қилиб ва Искандарияни босиб олиш йўлларини кўрсатиб, қирол Константинга мактуб йўлладилар. Искандарияда мусулмонларнинг ҳимоячилари оз сонли қўшиндан иборат эдилар.
Константин лашкарбошиси Эманнуэль бошчилигида жуда катта қўшинни Искандарияни босиб олишга юборди. Улар осонликча босиб олдилар. Кибтийлар румликларни яна қайтадан Искандарияни босиб олганликлардан ғазабланиб халифага Амр ибни Осни урушмоқ учун бош қўмондон қилиб тайин этишларини сўраб хат ёздилар. Усмон Амр ибни Осни ҳокимиятдан четлатган эдилар. Яна қайтадан тайинлаб румликларга қарши уришишликка ижозат этдилар. Амр ибни Ос билан румликлар ўртасида қуруқликда ва денгизда жуда қаттиқ даҳшатли жанглар давом этди. Анча давом этган шиддатли жанглардан кейин мусулмонлар душман устидан тўла ғалабага эришдилар. Душманни Искандарияга қадар қувлаб бориб қақшатгич зарба бериб, бутунлай тор-мор келтирдилар. Уруш мусулмонлар ғалабаси билан тугагач, Амр жангни тўхтатишга буюрдилар. Бўлиб ўтган буюк воқеадан нишона бўлиб қолишлиги учун «Масжиди раҳмат» деб ном қўйилган масжидни қуришликка амр этдилар.

ҲАЗРАТИ УСМОН ХАЛИФАЛИК ДАВРЛАРИДА ТАШҚИ ФАТҲЛАР

Амр ибни Ос (р. а.) ҳазрати Умар томонларидан Мисрга волий қилиб сайланган эдилар. Мисрнинг ғарбий чегаралари Бурка (криланка) вилоятини 21-ҳижрийда сулҳ билан фатҳ этилгани сабабли ва 22-йил Тараблусни жанг билан эгалланилгани туфайли хотиржам эди.
Кейин Нофи билан ибни Абдул Қайсни Нубил вилоятини фатҳ этишлик учун катта қўшин билан юбордилар. Нофи (р. а.) Нубилда жуда қаттиқ жанг қилдилар. Сўнгида душманлар Нубилни мусулмонларга бўшатиб бериб чиқиб кетдилар. Амр ибни Ос ишдан четлатилиб ўринларига Абдуллоҳ ибни Абу Сарҳ тайинланганларидан сўнг у зот Африкага қарши юриш бошлашни фикр этдилар, ва бу тўғрида халифа Усмондан ижозат сўрадилар. Хат етиб келганидан кейин Усмон (р. а.) саҳобаи қиромни тўплаб мажлисга чақирдилар ва улар билан бу ҳақда маслаҳат қилдилар. Тўпланганлар Африкага қарши юриш қилиш учун Абдуллоҳга рухсат беришлик керак деган иттифоқга келдилар. Қарор қабул қилингандан сўнг Усмон (р. а.) Абдуллоҳга мадад учун катта қўшин тайёрлаб Мадинадан жўнатдилар. Қўшин ичида бир неча адат улуғ саҳобалар ҳам ҳамроҳ бўлдилар. Қўшин Африкага қараб йўл олди. Орадан анча вақт ўтгач, Африкага жўнатилган қўшиндан ҳеч қандай хабар келмай қолди. Бундан ташвишга тушган халифа бир неча кишилар билан Абдуллоҳ ибни Зубайр жанобларини қўшинларининг аҳволларини билиб келишлик учун Африкага жўнатдилар. Абдуллоҳ ибни Зубайр Африкага етиб келдилар, келганларидан кейин Абдуллоҳ ибни Сарҳни уруш режасини текшириб чиқиб, уни хатога чиқардилар. Чунки бу режага кўра қўшин эрталабдан то кеч пешинга қадар душманга қарши жанг қилар, кеч пешин бўлгач, жангни тўхтатиб, эртасига қадар ҳеч қандай ҳужум уюштирмас эди, Абдуллоҳ ибни Зубайр буни душман қўшинларига қайта тайёрланиш учун берилган фурсат деб топдилар. Бундай фурсатдан уларни маҳрум этишлик учун ибни Сарҳга қўшинни иккига бўлишликни тавсия қилдилар. Эрталабдан то пешинга қадар биринчи қисмдаги жангчилар билан уришиб турадилар. Иккинчи қисмдаги аскарлар эса дам оладилар. Пешиндан сўнг эса биринчи қисм жангчилар дам олгани тўхтадилар. Бу пайт иккинчи қисмдаги аскарлар беҳосдан душман устига ҳужумга ўтадилар. Бундай қилиш билан душман қайта тартибга келиш фурсатидан, имкониятидан маҳрум этилади. Ушбу усулга эртасидан бошлаб амал қилган аскарлар пешинга қадар биринчи қисм билан уришиб кейин ўз манзилгоҳларига дам олиш учун қайтиб келган душман устига бирдан кутилмаганда ҳужум қилиб қолдилар. Бундай бўлишни кутмаган душман аскарлари саросимага тушиб, бетартиб равишда мудофаага ўтишди. Бироқ, бироз фурсат ҳам ўтмай қўшин ичида мутлақо тартиб қолмагани туфайли Ислом лашкарлари буюк ғалабани қўлга киритдилар.
Душман қўшинлари қўмондони Жиржис ҳам мана шу жангда мусулмонлар қўлида ҳалок бўлди. Исломнинг шонли аскарлари Абдуллоҳ ибни Зубайрга ва у жанобнинг хайрли маслаҳатларига амал қилганликлари туфайли душман устидан тўла ғалабани қўлга киритдилар.
Мазкур жангда мусулмонлар душманларидан жуда кўп ғаниматларни қўлга киритдилар. Билозарий «Футухи Булдон» номли китобларида ва Киндай «Алв Лот» номли китобларида ёзишларига қараганда, битта отлиқ аскарнинг мана шу ғаниматдан насибаси уч минг динорга, пиёда аскарларнинг эса минг динорга етган эди.
Жанг тугаб, ғалаба қўлга кирганидан кейин Абдуллоҳ ибни Зубайр жаноблари Мадинага қайтиб кетдилар. Халифа Усмон ҳазратларига хушхабарни етказдилар. Халифа ушбу хабардан бениҳоя севинчга тўлдилар. Абдуллоҳ ибни Зубайрдан ушбу қувонч хабарини одамларга масжидда хутба ўқиб эшиттиришларини илтимос этдилар. Абдуллоҳ ибни Зубайрда «бундай хушхабарни одамларга ўзингиз етказинг», деб Усмонга айтдилар. Усмон (р. а.) одамлар ўртасида туриб ушбу севинчли хабарни узун хутбанинг ичида уларга эшиттирдилар.
Бундан кейин ибни Сарҳ Нубилга қайтдилар. У ерда Нубил билан янгидан ғазот қилдилар. 31-йили ҳатто Дунголо ноҳиясига қадар етиб бордилар. У срнинг аҳолиси ибни Сарҳга қаршилик кўрсатгани туфайли улар билан мислсиз жанг қилдилар. Бироқ ибни Сарҳ, улар устидан бутунлай ғалабага эриша олмадилар. Ўртада яраш сулҳи тузилди. Ибни Сарҳ Миср билан Қубил ўртасида ярим иқтисодий шартнома ўрнатдилар. Бу шартномага кўра Миср Нубилга уруғлик буғдой ва сабзавотлар юбориб турди. Нубил эса ўз навбатида ун маҳсулотларини жўнатадиган бўлди.
34-йили Искандария яқинида, Ўрта Ер денгизи ҳавзасида мусулмонлар билан румликлар ўртасида уруш олови ёқилди. Рум қўшинларига қирол Константиннинг ўзи раҳбарлик қиларди. «Суворийлар жанги» деб ном олган мазкур урушда араблар румликлар устидан ажойиб ғалабани қўлга киритдилар. Денгиз жангида арабларнинг қўлга киритган ҳарбий кемалари, биринчи Ислом Флотини барпо этишликда жуда қўл келди. Барпо этилган мана шу флот уммавийлар ҳукмронлиги вақтида мусулмонлар билан византияликлар ўртасида давом этган денгиз жангларида жуда катта ишларни амалга оширишда бениҳоя хизматлар қилган.

УСМОНИИНГ БАЪЗИ БИР АМАЛЛАРИ

Усмон (р. а.)нинг Оллоҳ таоло ва таборакнинг розилигини истаган ҳолда соф ниятда амалга жуда кўп ислоҳотлари ва мақтовга лойиқ ишлари бўлган. Мазкур ислоҳот ва амалларни халифалик даврларида ўзларининг бевосита таклиф ва жиддиятлари туфайли амалга оширганлар. Қуйида биз у зот ҳаракатлари орқасида амалга ошган баъзи бир ишларни ҳурматли ўқувчиларга тақдим этамиз.
Макка аҳолиси 26-йили Эсон денгиз портини янгидан Жидда яқинидаги соҳилга кўчириш тўғрисида маслаҳат қилдилар. Чунки бундай қилинганда порт Маккага яқинроқ бўлган бўлур эди. Ҳазрати Усмон ўзлари саҳобаи қиромлар билан биргаликда Жидда соҳилига борадилар. У ерни синчиклаб ўрганганларидан сўнг, порт қуриладиган жойни кўрсатиб бергандилар. Кейин денгизга тушиб у ерда ғусл қилганлар. «Бу ер муборак соҳил бўлсин», деб дуо қилганлар. Ўзлари билан келганларни ҳам денгизга тушиб чўмилиб, қирғоқда офтобга товланиб ётишга амр этдилар. Ўша даврда барпо этишга асос солинган Жидда порти ҳанузгача Маккайи-мукаррамага хизмат қилиб келмоқда. Яна ўша йили Байтуллоҳнинг атрофларидаги ҳовлиларни сотиб олиб Байтуллоҳга қўшганлар. Байтуллоҳ атрофига катта кошонали хоналарни бино эттирганлар. Оллоҳнинг байтул ҳарамини биринчи бўлиб кенгайтирган шахс Усмон (р. а.) бўлдилар. Шунингдек, Байтуллоҳнинг муборак падарпушлари жоҳилият замонида теридан қилинган эди. Ҳазрати Усмон Байтуллоҳнинг устларидаги тери ёпқични олдириб ташлаб, ўрнига Миср ипак пахтасидан тўқилган оқ мато ёптирганлар. 24-йилда Мадина аҳолиси Усмон (р. а.) билан Масжиддин набавийни кенгайтириш хусусида сўз юритганларида ҳазрати Усмон кибор саҳобалар ила бу ҳақда маслаҳат қилдилар. Ҳаммалари эски масжидни бузиб, ўрнига кенг ва каттароқ масжид бино қилишликка иттифоқ этдилар. Ушбу маслаҳат бир ерга тинганидан сўнг ҳазрати Усмон пешин намозини халқ билан ўқидилар. Намоз тугагач, ўринларидан туриб минбарга чиқдилар ва халққа қарата нутқ сўзладилар.
Нутқларининг ибораси қуйидагича эди: — Эй халойиқ! Мен масжиди Расулуллоҳни бузуб ташлаб ўрнига қайтадан янги ва кенг, каттароқ қилиб қурмоқчиман. Мен гувоҳлик бериб айтаманки, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан, «Кимки бир масжидни бино қилса, унга жаннатда бир хона бино қилинади», деганларини жуда кўп бор ўз қулоғим билан эшитганман. Мендан аввалроқ ўтган салаф Умар ибни Ҳаттоб ҳам масжидни кенгайтирганлар. Мен ўшаларга эргашган бўламан. Мен кибор саҳобаи киром ила бу ҳақда маслаҳатлашдим. Улар масжиднинг эски биносини бузиб ташлаб ўрнига кенгроқ ва улканроқ қилиб қуришга иттифоқ қилдилар.
Тўпланган халойиқ Усмон (р. а.)нинг ушбу фикрларини тўғри деб топдилар. Шундан кейин Усмон (р. а.) ишчиларни ёллаб, ўзлари иш бошида бошқариб туриб қурилишни бошлаб юбордилар. Қурилиш 29-йил рабиул аввал ойида бошланиб, бир йилга етмаган вақт ичида яъни 30-йил бошларида ниҳоясига етказилди.
Ривоят қилинишича, Усмон (р. а.) одамлар билан гаплашиб масжидни бузиш ҳақида маслаҳатлашмоқни ирода қилган вақтларида олдиларига Мавлон ибни Хикам келган экан ва у кишига қараб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, жуда хайрли ишга киришибсиз. Бироқ, одамларнинг эсидан чиқмайдиган бир иш қилсангиз бўларди», деган экан. Сўзини тинглаб туриб Усмон «ҳолингга вой, Усмон бизга қаттиқликлар қиларди, деб гапириб юришларини ёмон кўраман»— дея жавоб бердилар. Мавлон дебди: «Умар масжидни кенгайтирган вақтларида уларга қандай муомала қилганларини кўрмадингизми?» Усмон унға қараб: «Жим бўл! Умар уларни жуда қаттиқ қўллиқ билан ушлаб турганларидан ҳаммалари у кишидан қўрққанлар. Агар ҳаммаларини бир тор ҳужрага киргизсалар эди, кириб кетаверар эдилар. Мен эса уларни ундай қилолмайман. Уларни қўрқитадиган бўлиб қолишни истамайман», дебдилар. Шунда Мавлон у кишига қараб; «Бу гапингизни бирор кимса сиздан эшитиб қолмасун. Унда сизга қарши чиқишга журъатли бўлиб қолади», дебди. Усмон (р. а.) халифалик йилларининг барчасида мусулмонлар билан биргаликда, Расулуллоҳнинг завжи-муборакларини қўшиб олиб хажга боргандилар, Фақат уйларига қамал қилиб қўйилган йилларида хажга боролмай қолганлар холос.

ДАҲШАТЛИ ФИТНА

Ҳазрати Усмон халифаликларининг ярмига қадарли давр ичида мусулмонларнинг севикли халифалари ва бутун Ислом олами рози бўлган шахс сифатида ҳукм сурдилар. Мусулмонлар ҳазрати Усмоннинг юмшоқ кўнгил, хушфеьл бўлганликлари сабабли доимий халифалик этишларини орзу этардилар. Хусусан, у киши қаттиққўл Умар халифаликларидан кейин давлатга раҳбарлик қилганликлари учун одамларга жуда ҳам ёққан эдилар. Ҳазрати Умар мусулмонларни қаттиқ интизомда сақлар ҳамда уларни шаҳарларга сафар этишликдан ман этган ва катта қаср ва ҳашаматли иморатларга эга бўлишликдан тийган эдилар. Бунинг сабаби мусулмонлар дунё матоларига алданиб, натижада фитна келиб чиқмаслиги учун эди. Давлат ҳукмронлиги Усмон қўлларига ўтгач, одамлар бениҳоя шодланиб халифаликда юритган ишларидан рози бўлдилар. Халифалик мансабига минган вақтларида ёшлари етмишда бўлган. У киши, табиийки, ёшликларидан кўркам ҳаётга одатланиб катта бўлган эдилар.
У жаноб Абу Бакр каби ва Умари одил каби қаттиққўл эмасдилар. Бундай сифатлар Ислом давлати каби бепоён мамлакатни бошқаришликда ҳокимият тепасида турган ҳукмронга лозим бўладиган сифатлардан эди. Хусусан араблар оддий, қашшоқ ҳаст кечиришлик давридан дабдабали ва мўлкўлчилик даврига ўтаётган даврларида бошчилик қилаётган ҳукмронга мана шундай жасурлик, қаттиқ қўллик каби сифатлар зарур бўларди. Усмон (р. а.) кибор саҳобаларга чет мамлакатларга сафар отишга ва у ерларга бориб мол-дунё ортдиришга йўл қўйдилар. Улар эса қандай истасалар шундай адо этадиган бўлдилар. Мадина ва Маккага ҳар томондан келиб тўпланган бойликлар аввалда бундай мўл-кўлчиликка одатланмаган араблар руҳида ўз ишини кўрсатади. Бундай катта бойлик уларни аста-секин дабдаба ва исроф йўлларида фойдаланиш даражасига етказди. Аввалларда Мадинада номаълум бўлган ҳар хил беҳуда ўйинлар, каптарбозлик каби лавҳ ишлар шаҳарда тарқала бошлади. Ҳатто иш шу даражага етдики, охирида Усмон (р. а.) бундай беҳудагарчиликлар билан шуғулланадиган кимсаларни жазо чоралари белгилаб тийиб қўйишликка мажбур бўлиб қолдилар. Биринчи бўлиб Каъб ибни Зулхайқани ноўрин ҳаракати учун жазоладилар. Бундан аччиғи чиққан Каъб ўзининг бир неча ошна-оғайнилари ҳамда ўғилларини ишга солиб, ўзи билан бирга аччиқланган ҳолда Шомга кўчириб олиб чиқиб кетди. Шунингдек, беҳуда ўйин-кулги ва ичкилик ичгани учун Зоби ибни Хорисни ҳибс этишга буюрдилар.
Қуфада бир неча жамоат тўпланган бўлиб ичларида Аштар ва Зайд ибни Сужон ҳам бор эди. Улар ҳам Усмонга қарши фитнагарлик қилишга уриндилар. Улар: «агар модомики Усмон ҳокимият тепасида тураркан, ҳеч кимнинг бошини кўтаргани ҳам қўймайди» деб фитна, иғво, қутқу-гапларни тарқатдилар. Бундай иғвогорона гаплардан жунбушга келган Зоби ва Кухайл ибни Зиёд каби бефаросат кимсалар эса «биз Усмонни албатта ўлдирамиз», дейишгача бордилар. Табарийнинг ривоят этишларига қараганда, ҳазрати Усмонга қарши фитна чиқиб, жуда қаттиқлашиб кетган пайтда Умайр аввалда қилган қасдидан қайтади, аммо Кухайл эса ўлдираман, деган қасдида маҳкам турди. Ҳатто, Усмоннинг олдиларига тажовузкорлар бостириб кирган пайтида ўлдиргани жасорат этиб ҳаракат ҳам қилади. Ўлдиргани пайт пойлаб Усмонга ташланган вақтида ҳазрати Усмон у беадабни мушт билан уриб юбормаганларида, балки у бефаросат ҳазрати Усмондек олийжаноб бир саҳобани шаҳид этган бўларди. Фитнанинг бошланиши ёки аҳволнинг ўзгариши мана шу нуқтадан бошланган эди. Бунга қўшимча яна баъзи бир кибор саҳобалар билан Абдуллоҳ ибни Масъуд, Абу Зар Ғиффорий ва Аммор ибни Ёсир каби ҳурматли саҳобалар билан ҳазрати Усмон ўрталарида келиб чиққан келишмовчиликлар ҳам фитнанинг кучайишига сабаб бўлди. Бу ишдан ибни Масъуд қаттиқ ранжидилар. Ибни Масъудни ҳазрати Усмон тарафларидан озорланганликларини кўриб у кишига тарафдор бўлган бани Хузайл ва Бани Зуҳро уруғи Усмон ҳазратларини жуда ёмон кўриб қолдилар. Абу Зарнинг аччиқланганларини кўриб Ғиффор ва уларга иттифоқчи бўлган уруғлар ҳам Усмондаи ғазабланиб қолишди. Бани Махзум уруғи эса халифа Усмон (р. а.) Аммор ибни Ёсирни ихонат этганликлари учун унга қарши бўлиб қолдилар, буларнинг барчалари ҳазрати Усмонга қарши исёнга чақираётганларга тезлик билан жавоб берадиганлар эдилар. Жуда кўп одамлар очиқдан-очиқ у кишининг тутаётган ишларидан норози бўлишар ва юрғизаётган сиёсатларидан хафа бўлиб танқид этардилар. Мисол учун сиз ҳазрати Усмоннинг аввалги икки халифа даврларида бўлмаган ишларни янгадан пайдо қилганликларини олиб кўринг. У киши такбирда энг биринчи овозларини паст этган ва энг биринчи бўлиб закот беришликни одамларнинг ўзларига топширган ва энг биринчи бўлиб отлардан закот олган ва энг биринчи бўлиб чорвадор боқишлиги мумкин бўлмаган чегара тўсиқларини йўқотган кимса бўлдилар. Шунингдек, Усмон ҳазратлари амакилари Ҳикам ибни Ос ҳамда бола-чақаларини Мадинага қайтариб олиб келганлари учун ҳам одамларнинг аччиғи келиб қолди. Ҳикам вафот этганда ҳазрати Усмон қабрнинг устига чодир тиктирдилар. Ўғлини эса Мадинадаги бозорга оқсоқол сайлаб қўйдилар. Бозорга оқсоқол бўлиб олганидан сўнг унинг феъли ўзгарди, аста-секин мол жамғаришга тушиб қолди. Шу каби бошқа амакиваччалари бўлган Мавлон ибни Ҳикамни жуда илтифот кўрсатиб ўзларига вазир ҳамда маслаҳатчи қилиб олдилар. Нотўғри маслаҳатчи бўлди. Шунингдек, мусулмонлар ҳазрати Усмоннинг Умар тайинлаган волийларини бирин-кетин ишдан олиб, уларнинг ўрнига ўз қариндош-уруғларини тайинлаб қўйганлари учун хафа бўлиб қолишди. Булар Мадинада бўлаётган ишлар эди. Аммо Мадинадан ташқарида эса ҳазрати Усмоннинг сиёсатларига қарши турганларга қўшимча яна яллиғланиб ёнай деб турган икки табақа ҳам мавжуд эди. Бир табақа беҳисоб бойликлардан хоҳлаганича фойдаланаётган ҳолда иккинчи табақа эса ҳаёт гўзалликларидан бутунлай маҳрум бўлган бечораҳоллар эдилар. Мана шу ишлар Ислом давлатини ўзгартириб юборди. Ушбу ўзгаришлик эса халифанинг сиёсатига қаршиликни кучайтирди. Давлат ишларида юргизаётган тартибларига кишилар норозилигини туғдирди. Мадинада ва қолган бошқа ўлкаларда халифа сиёсатига қаршилик кўрсатиш ҳаракатини юзага келтирди. Мана шундай ғазаб ва нафрат билан тўлган ҳолат эса Абдуллоҳ ибни Сабоъ ҳамда унга ишониб эргашганлар даъватини қабул қилишга имконият яратиб берди. Ибни Сабоъ одамларни халифа Усмонга қарши қўзғаган энг биринчи шахслардан ва ҳамда ушбу улуғ саҳоба ОЛЛОҲ жаннат билан башорат берган буюк зотни ўлдиришлик фитнасига бошчилик қилган одам эди.
Абдуллоҳ ибни Сабоънинг халифа Усмонга қарши юритаётган ғаламислик чақириғи Басрада жуда кенг тусда қабул этила бошлади. Ишнинг бундай кенг тус олаётганини ҳамда катта бир хатарнинг келиб чиқишини сезган Басра волийси ибни Сабоъни шаҳардан бадарға қилдирди. Ибни Сабоъ Басрадан қувилганидан кейин Қуфа вилоятига келди. У ерда одамларни халифа ҳамда волийга қарши ғазабини қайрашга киришди. Одамлар Қуфада волийга нисбатан қаттиқ нафратда эдилар. Улар Балко ва Ироқ чегараларида жойлашган Сивор номли ўринда яшаётган қурайшларни бадном этиб, обрўларини тўка бошладилар. Қўзғолончилар Сиворда қурайшларга тегишли бўлган боғларни улардан тортиб олиб қўйдилар. Мулкларини таладилар.
Исёнчилар аста-секин очиқчасига бирлашишга ва Усмонга очиқ-ойдин лаънатлар айта бошладилар. Улар дунёда содир бўлган жиноятлар ичида энг даҳшатлиси бўлган оғир жиноятни содир қилишга кириша бошладилар.
Ибни Сабоъ Қуфадан ҳам хорларча волий томонидан қувилгач, Шомга қараб юрди. Шомда эса чақириғига лаббай, деб жавоб берадиган одамларни топа олмади. У ердаги ҳолат анчагина интизомда эди. Шомда ўрин топа олмагач, Мисрга қараб йўлга чиқди. У ерда ўзининг, дин либосини кийгизиб одамлар кўзини бўяган заҳарли таълимотни тарқатишга имкон топа олмади, аммо кейинроқ имкон топа олди. Одамлар ичида Али ибни Абу Толибга тарафкашлик қилиш чақириғини ёйди. Ражъий мазхабини эълон этди. Яъни «Расулуллоҳ яна иккинчи марта ҳаётга қайтиб келадилар», деган уйдирма хурофий фикрларни одамлар ўртасида ва яна «Али Расулуллоҳ васият қилган халифалари ва ҳамда ўзларидан аввалги ўтган халифалардан афзал», деган сафсатанинг зарарли оқимини одамлар миясига қуйди. Шунингдек яна мусулмонлар ўртасида форслардан ўтган илоҳий ҳақ назариясини ривожлантирди. Бундай назарияни Ислом қатъий равишда маън этади. Ушбу назария таълимотига кўра гўё Али Наби алайҳиссаломдан сўнг энг ҳақиқий халифа эмишлар. Ва ҳамда Али Наби давлат ишларини юргизишда Оллоҳдан мадад олармишлар. Ҳазрати Усмон эса халифаликни ноҳақ эгаллаган эмишлар. Бу назария охиригача мана шундай заҳарли фикрлардан иборат бўлган, Исломга қарши бир уйдирма эди. Абдуллоҳ ибни Сабоъ Мисрда Миср халқи халифа Усмон томонидан тайинланган волий Абдуллоҳ ибни Саъдга қарши бўлганликлари сабабли ўз даъватини кенг тусда ейишга муваффақият топа олди. Зеро, волий халифанинг қариндошларидан бўлганлиги учун Миср халқи уни ёмон кўриб қолганди.
Шу каби Муҳаммад ибни Хузайфа билан Муҳаммад ибни Абу Бакрни ушбу даъватга қўшилишлари ғазаб ўтини Мисрда аланга олишига ва ҳамда ибни Сабоъ ўзининг заҳарли таълимотини ёйишда муваффақият топишига ёрдам берди. Мисрда, Басрада ва Қуфада ҳолат анча ёмонлаша бошлади. Охирида Усмон давлат арбобларидан мазкур вилоятлардаги аниқ ҳолатини текшириб билиб келишлик учун тўрт кишини танлаб у ерларга юборишга мажбур бўлиб қолдилар. Шундан кейин Муҳаммад ибни Саламани Қуфага, Усома ибни Зайдни Басрага, Абдуллоҳ ибни Умарни Шомга, Аммор ибни Ёсирни эса Мисрга юбордилар. Аммор ибни Ёсирдан ташқари қолган уч киши у ердаги ҳолатни текшириб ҳақиқий воқеани акс эттирган маълумотларни тўплаб халифа қошига қайтиб келдилар. Аммор ибни Ёсир эса илгари эслатиб ўтганимиздек, халифа билан ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар туфайли қўзғолончилар томонига ўтиб кетдилар. Бу эса қўзғолончиларни янада шижоатлантириб юборди.
Ибни Сабоъ вилоятларини халифа Усмонга қарши бирлаштиришга эриша олди. Унга ҳайбатли ҳамда нуфузли Муҳаммад ибни Абу Бакр, Муҳаммад ибни абу Хузайфа ва Аммор ибни Ёсир каби саҳобалар ҳам қўшилдилар. Ибни Хузайфа ибни Сабоъни ёзган мактубларини Миср, Қуфа ва Басра халқи орасида ёйишда иштирок этдилар. Шундан кейин ҳар бир вилоятдан етти юздан ошиқ киши чиқиб Мадина ташқарисига келиб тўпландилар. Кейин улар ўзаро Усмондан сўнг кимни халифа этиб тайинлаш хусусида тортишиб қолишди. Басрада келган жамоалар Зубайрни, Қуфадан келганлар эса Талхани, Миср аҳолиси эса ибни Сабоъ бошлиқ Алининг бўлишлигини талаб этдилар. Ҳазрати Усмон Миср элчисини қабул қилдилар ва талабларини қондиришга ваъда бердилар. Кейин улар тинчланиб ўз мамлакатларига кета бошладилар. Улар йўлда кетаётган вақтларида узоқдан бир отлиқни гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай кетаётганини кўриб қолишди. Улар мазкур отлиқдан шубҳага тушиб қувиб кетишди. Тутиб олиб тинтув қилишди. Унинг ёнидан халифа Усмон томонидан ёзилган мактубни топиб олишди. Хат охирида Миср волийсига исёнчиларнинг ҳаммасини Мисрга кирган заҳоти тутиб дорга осишлик буюрилган эди. Хатни ўқиган исёнчилар яна қайта ғазабланган ҳолда Усмоннинг олдиларига қайтиб келишди. Ҳазрати Усмондан бу ҳақда сўрашди. Ҳазрати Усмон бу хатни ёзмаганларига, буюриб ҳам ёздирмағанларига қасам ичдилар. Улар бу Мавлон ибни Ҳикамнинг халифа номидан ўзи ёзиб юборганлигини далил ила билиб олдилар. Шундан сўнг улар Мавлонни уларга топширишликни талаб этдилар. Усмон (р. а.) эса Мавлонни уларга топширишликдан бўйин товладилар. Кейин ҳазрати Усмон ҳовлиларини исёнчилар йигирма кунга яқин мусохара этиб тўрдилар. Бу, Усмон Зиннурайнга қарши очиқдан-очиқ мусохара бўлди. Бир жамоа саҳобалар фитна ўз ишини кўрсатмаслиги учун у кишини ҳимоя этишга киришдилар. Ҳазрати Усмон атроф вилоятларга мадад сўраб мактублар жўнатдилар. Исёнчилар хаж мавсуми тугаганини ва атроф вилоятлардан юборилган мадад кучлар бехосдан бостриб келиб қолишлигини ўйлаб ишга жиддийроқ киришдилар. Мудофаачилар билан улар ўртасида қаттиқ олишувлар бўлди, кейин Усмоннинг ҳовлиларига хоинона бостириб кириб бордилар. Ҳазрати Усмон мадад тилаб ҳазрати Алига мактуб ёзиб юборган эдилар. Ҳазрати Али ўғиллари Ҳасан ва Ҳусан (р. а.) ни ҳамда Зубайр бошлиқ бир неча адад баҳодир кимсаларни юбордилар. Уларга ҳазрати Али Усмонни пойлашликка ҳамда бирор киши ҳазрати Усмонга изо ва жафо етказишлиги учун имконият бермасликни буюриб эдилар. Улар келиб ҳазрати Усмон ҳовлиларининг дарвозасини тўсиб турдилар.

ОҒИР ЖИНОЯТ

Бироқ исёнчилар дарвозани қўйиб туйнуклардан киришга ҳаракат қилдилар. Улар у ердан кириб халифани қўлга олишга ҳаракат қилиб қолдилар. Буни кўриб ҳазрати Усмон уларнинг олдига чиқдилар ва уларга қараб: «Сизлардан Оллоҳ номи билан сўрайман, сизлардан Расулуллоҳ алайҳиссалом саҳобалари тариқасида сўрайманки, сизлар Расулуллоҳ «қурол топа олмаган кишиларни қуроллантирган кимсага жаннат бўлади» деганларида мен ўша аскарларни қуроллантирганимни билмайсизларми? Расулуллоҳ Рум қудуғини қазиган киши жаннати бўлади деганларида мен ўша қудуқни қаздирганимни билмайсизми?» дедилар. Лекин улар ақлсиз, виждонсиз бир қавм бўлганликлари сабабли бу гаплар уларга таъсир қилмади. Ҳеч қандай ибосиз ҳолатда ҳазрати Усмоннииг ҳовлиларига ваҳшиёна бостириб кирдилар. Ҳазрати Усмон рўза тутган ҳолда намозгоҳларида Оллоҳнинг муборак китобини ўқиб ўлтирган эдилар. Мана шу ҳолатда ўлтирган кимсанинг олдиларига улардан биттаси яқинлашиб келди-да, қўлидаги ўткир темир асбоби билан қаттиқ зарба урди. Бу зарбадан ҳазрати Усмон ҳушдан кетиб йиқилдилар. Муборак қонлари, ўқиб ўлтирган саҳифанинг устига сочилди. У зот қуйидаги оятни тиловат этиб тургандилар. Мазмуни: «Оллоҳ сизни улардан тезда ҳимоя атади. Оллоҳ эшитувчи ва доно зотдур». Яна биттаси Усмон томонларига ташланиб, қиличи билан ҳамла қилмоқчи бўлганида хотинлари Ноила ҳазрати Усмонни ҳимоя этиб устларига ташландилар. Мазкур аблаҳнинг қиличи Ноиланинг қўлларини, бармоқларини қирҳиб кетди. Ўлганларини билган заҳоти уйларини талашга ва мол-мулклари, яъни мусулмонлар мулкини эгаллаб олишга киришиб кетдилар. Улар ҳеч қандай аҳцга риоя қилмадилар, парвардигорларидан қўрқмадилар. Шаҳрия харамни ҳам эҳтиром этмадилар. Зеро, бу воқеа 35-йилда зулҳижжа ойининг саккизинчи куни содир бўлганди.
Улар бадхулқ, безори, динсиз кишилар эдилар. Шу сабабли умр бўйи рўзадор, кечалари намозгузар саксон ёшдан ўтган бир кимсани рўза ҳолида Оллоҳнинг китобини ўқиётган пайтида ҳеч нарсага эътибор ва ҳурмат кўрсатмай ўлдирдилар. Ўлдирмасларидан бироз бурунроқ ҳазрати Усмоннинг хизматкорларидан бирлари олдиларига келиб, «Эй амирал мўъминин, бироз чой ва нон олиб келсам тамадди қилиб оласизми?» деб сўраганларида ҳазрати Усмон «йўқ» деб жавоб бердилар. «Мен Расулуллоҳни ҳофимда қўрдим, у жаноб менга бирга нонушта қиламиз деб башорат бердилар», дедилар.
Усмону Зиннурайн разияллоҳу анҳу ўлдирилишлари туфайли Ислом оламида ҳанузгача балқи қиёматгача, давом этадиган кулфат ва бахтсизлик бошланди. Йиллар ўтар, асрлар ўтар, замонлар ўзгарар, ҳокимлар янгиланар, аммо ушбу жиноятнинг қора доғи Ислом тарихидан асло ювилиб кетмагай. Расулуллоҳнинг халифаларини, икки муборак қизларининг эрларини ва румо ариғини қазитган кимсани, аскарларни ғазотга жиҳозлаган кимсани, саноқсиз шаҳарни фатҳ этган зотни, биринчи Ислом ҳарбий флотини ташкилотчиси, қолаверса сахий, меҳрибон, ҳаёли кишини ўлдиришликка қандай журъат этилди?! Нечун шундай улуғ зот ўлдириларкан, ахир, ягона нусҳага умум мусулмонларни амал қилишга жамлаган кишини ва Исломга кирган кундан бошлаб бутун умри давомида бениҳоят манфаатлар етказган кимсага қўл кўтариш мумкинмиди? Қандай қилиб, қайси виждон, қайси қўл билан ўлдириларкан шундай сифати олийларга эга бўлган киши?! Мунча жиноят нима учун қилинди ва нима учун шундай зотга кўрилди. Баъзи бир камчиликларни қилдилар дебми? Ёки бир неча қариндошларини ишониб ишга қўйганлари, улар эса Раббиларидан ҳайиқмай ишониб иш топширган кимсага ҳиёнат этганлари учунми? Улар разил вазирлар, бадбахт маслаҳатчилар бўлганлиги учун исёнчилар ўзларини ҳакам деб ўйлаб, қутқарувчилар деб ўйлаб, меҳробда шаҳид бўлган кимсага ҳужум қилиб уни жинояткорона тарзда улдирдиларми? Мол-мулкларини беибона таладиларми? Хосхоналарига хиёнаткорона бостириб кирдиларми?
Эй, пок парвардигор! Албатта, бу нарса сен рози бўлмайдиган жиноятдур, лекин сенинг улуғ қудратинг ва олий азаматингдур. Буни албатта, бизнинг ақлларимиздан махфий бўлган сенинг ўзингга хос ҳикматлари бор. Эй бор худоё! Зулмона, жаброна ўлдирилган, меҳробда шаҳид бўлган зотдан рози бўлгин. Шундай зотни ўлдиришга журъат этиб қўл кўтарган жиноятчи хоинлардан, қотиллардан интиқом олгин.
Зотан, сен ҳокимларнинг энг адолатлиси, одилларнинг энг ҳикматлироғидурсан. Албатта, ссн «агарчи кўкнор уруғи вазнида бирор иш қилинган бўлса, уни ҳисобга олгаймиз, биз ҳар нарсани ҳисобини олишга яраймиз», деб ваъда бергансан. Албатта, сенинг ваъданг барҳақ. Демак, ҳеч қандай арзимас, оз деб гумон этилган жиноят ҳам, яхшилик ҳам буюк Оллоҳнинг олдида, унинг назаридан четда қолмас экан-да. Парвардигор! Қилган хатоликларимизни авф этгин. Зеро, сен архамар рохиминсан. Омин ва раббил оламин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганимда, албатта, у зотнинг юзлари каззобнинг юзи эмаслигини билдим.Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳуУ зот соллаллоҳу давоми...

1719 11:00 / 10.01.2022
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи давоми...

11747 20:15 / 21.04.2017
Ҳижратнинг ўн учинчи йили, жумодилохир ойининг бошларида ҳазрат Абу Бакр қаттиқ бетобланиб қолдилар. Бунга совуқ кунда ҳаммом қилганлари туфайли шамоллаганлари давоми...

3490 19:32 / 21.04.2017
Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган, деб эътиқод қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Чунки улармуқаддас давоми...

25894 19:20 / 21.04.2017