1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Абу Бакр (7-қисм)

16:33 / 21.04.2017 5185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИ

САҲОБАЛАР САЙЙИДИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар

«Сафарнинг оғир йўллари»

7-қисм

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу ғорда уч кун қолиб кетишди. Абу Бакрнинг ўғиллари Абдуллоҳ тунда келиб, бўлаётган воқеалардан улар ни хабардор қилар эди. Қизлари Асмо овқат олиб келар, озод қилинган қуллари Омир эса сут таширди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Мадина сафари учун тўрт ойдан буён икки туяни яхшилаб парвариш қилаётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадалини тўлаш шарти билан дўстларининг туяларида ҳижрат қилишга рози бўлдилар. Туялар йўл бошловчиликка ёлланган Абдуллоҳ ибн Урайқит исмли бир ғайримуслимга бериб қўйилган эди. У тўртинчи куни туяларни ғор олдига олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр бир туяга, йўл бошловчи ва Омир иккинчи туяга минишди. Денгиз ёқалаб Мадина томон йўлга чиқишди. Шу кетишда дам олмасдан йигирма тўрт соат йўл босишди.

Қурайшийлар ҳамон Сарвари коинот ва Абу Бакрни топиб, мукофотига ваъда қилинган юзта сара туяга эга бўлишдан умид узмагандилар. Қабилаларнинг манаман, деган зўравонлари, ботирлари «ота-боболари динидан қайтган икки маккалик»ни тутиб келиш илинжида ҳар тарафга от солишарди. Бани Мудлиждан бўлмиш Суроқа исмли полвоннинг ғайрати айниқса жўшган эди. Бани Аслам фарзанди Бурайда эса етмиш нафар отлиқ билан Пайғамбар алайҳиссалом йўлларини кесиб чиқиш ниятида эди. Аммо Аллоҳ таолонинг лутфи инояти билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг йўлдошлари бу икки хатардан эсон-омон қутулиб қолишди. Суроқа ҳижрат карвони дам олиб ўтирган жойга етиб бориб, эндигина қиличини ҳавога кўтарай, деганида қандайдир бир кўринмас куч унинг отини сирпантириб юборди. Ўзи эгардан қулаб тушди. Яна отига миниб, уларни қувишда давом этди. Бу гал отнинг олдинги икки оёғи қумга ботиб қолаверди. Ҳарчанд қистамасин, от бир қадам ҳам босолмади. Бу ҳодисадан Суроқа қаттиқ таъсирланди, қўрқувга тушди. Қилган ишидан афсусланиб, Аллоҳнинг расулидан кечирим сўраб орқага қайтди. Ҳаттоки, бу томонга келаётганларни алдаб изига қайтариб юборди. Бу воқеадан хабар топган Абу Жаҳл Суроқани қийин-қистоққа олиб, мазахлай бошлади. Бунга жавобан Суроқа: «Агар отимнинг бир жойда айланиб, қумга ботиб қолаверганини ўз кўзинг билан кўрганингда сен ҳам дарҳол Муҳаммаднинг пайғамбарлигини тасдиқлаган бўлардинг», деди ўкинч билан.

Бурайда ҳам шундай бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрни ушлаб, қўл-оёқларини боғлаш ўрнига мусулмон бўлди. Бошидаги оқ салласини ечиб, ҳижрат карвони олдида яловбардор бўлиб Мадинага бирга жўнади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Масруқ ибн Абдураҳмон тобеиннинг улуғларидан бўлиб, Ҳамадон шаҳрида дунёга келганлар, кунияси ndash Абу Оиша. Амирул мўминин Умар розияллоҳу анҳу Масруқ ибн давоми...

1204 09:00 / 23.03.2023
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бомдод намозини ўқидилар, сўнг .Фалончи келдими, давоми...

2370 11:00 / 06.01.2022
Бир бадавий Мадина кўчаларига келиб, шаҳардаги энг сахий инсон ким эканини сўради. Одамлар .Ҳусайн ибн Алий,, дейишди. Бадавий Ҳусайн розияллоҳу анҳуни масжидда давоми...

2799 14:08 / 05 декабрь
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом шундай деганлар .Кийимларингиздан оқ ранглисини кийинглар, зеро, у давоми...

1979 11:00 / 10.05.2021