1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Бориъ (13)

08:24 / 20.04.2017 9925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Бориъ

Йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи. Бориънинг вужудга келтиришида тафовут йўқдир. Ал-Бориъ исми Қуръони каримда икки ўринда келган. 

«У Аллоҳ Холиқдир, Бориъдир, Мусаввирдир. Барча гўзал исмлар Уникидир» (Ҳашр сураси, 24‑оят).

«Энди сизни йўқдан бор қилувчи Зотга – Бориъга тавба қилинг» (Бақара сураси, 54‑оят).

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Аллоҳ таолонинг исмлари исми зот, исми сифат, исми феъл, исми танзиҳ ва исми таъзимга бўлинади. Аллоҳнинг ал‑Бориъ исми исми зот сирасига киради. 

Ал‑Бореъ – ҳар бир нарсани яратишда ғояга мувофиқ қилиб, яроқли қилиб яратувчидир. Масалан, маний фаллоп найчалари орқали юриб, бачадонга боради. Хўш, у қандай боради? Унинг оёқчалари борми? Йўқ! У худди туз зарраларига ўхшаш доирасимон шаклга эга. Ундай бўлса, фаллоп найчалари орқали қандай юради? Маълум бўлишича, ўша найчаларнинг ички деворида туклар бор бўлиб, уруғ ўша тукларнинг силжиш орқали ҳаракатга келади ва бачадон томон сурилиб боради. Мана шу жараёнда ҳам юқорида айтилган мувофиқлик, яроқлилик бор.

Аллоҳ таолонинг мўъжизалари нафс хусусида тафаккур қилиш, коинотни тафаккур қилиш, инсоннинг яратилишини тафаккур қилиш, махлуқотларини тафаккур қилиш, Аллоҳнинг азаматини тафаккур қилиш, ҳавони тафаккур қилиш, наботот оламини тафаккур қилиш, хурмо дарахтини тафаккур қилиш ҳамда табиатдаги олов, дарё, денгиз ва тоғларни тафаккур қилиш орқали билинади. Тоғнинг учдан бир қисмини ер устида қолдириб, учдан икки қисмини ер остига қозиқ қилган ким? Хурмо дарахти олти минг йил яшайди. Ҳозирда шундай хурмо дарахтлари борки, улардан Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилганлар. Мадина аҳли ҳозир ҳам ўша хурмоларни тановул қилади. 

Ким Аллоҳнинг азамати ҳақида тафаккур қилса, Аллоҳга нисбатан тоат‑ибодати ва Ундан қўрқиши зиёда бўлади. Аллоҳнинг махлуқотлари ҳақида тафаккур қилиш Аллоҳ томон йўлнинг энг қисқасидир.

Кийим дўконларида кўйлак ва шимлар кийдириб қўйиладиган пластмасса ёки бошқа моддадан ясалган одамсимон ҳайкаллар бор. Ўша ҳайкалчани гўшт ва қондан таркиб топган ҳақиқий одамнинг олдига қўйинг-да, иккови орасидаги тафовутни мулоҳаза қил. Ҳақиқий одамда қалб, шуур, фикр бор, ҳаёт бор. У тирик жон, зийрак, фикрлайди, ҳиссиётга берилади, ғазаб қилади, хавфсирайди, умид қилади. Ҳақиқий инсонда томирлар, пайлар, бўғинлар, мия, асаб тизими бор. Пластмассадан ясалган одамсимон нарса билан Аллоҳ яратган қон ва гўштдан таркиб топган инсонни солиштирсангиз, «Энг Гўзал Яратгувчи (яъни йўқдан Бор қилгувчи) Аллоҳ баракотли, буюк» эканини биласан (Мўъминун сураси, 14‑оят)

«Сиз тоғларни кўриб, тек қотиб турибди, деб ўйлайсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган Зот — Аллоҳнинг ҳунаридир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан Огоҳдир» (Намл сураси, 88‑оят).

Шу муносабат билан айтамизки, бир исмни англаш бошқа, унинг ичида яшаш бошқа. Аллоҳ Холиқ, яъни Яратувчи эканини англасанг, бунинг маъноси шуки, У Зот нарсаларни олдин ўхшаши бўлмаган ҳолда, йўқликдан бор қилиб яратди. Ҳақиқий бахтли ҳаёт Аллоҳнинг исмлари маъносини билиш, тушунишда эмас, балки уларни ичида яшашдадир. Ушбу ҳолатга ҳавои‑нафсингга қарши курашиб, солиҳ амалларни қилиб, қиммат ва арзон нарсаларни сарф қилганингдан кейин эришасан ва Аллоҳ таолога юзланган бўласан. Агар Аллоҳга юзлансанг, У Зот қалбингга маърифат, сакинат ва хотиржамлик солади. Ана шунда сен барча нарсада Аллоҳнинг қудратини кўрасан. 

Муаллим билан мураббийнинг орасида фарқ катта. Муаллим одамларга ҳақиқатлар, ақлий ва нақлий далиллар ҳамда бобларга ажратилган маълумотларни тақдим қилади. Лекин ушбу илмларга йўғрилиб, ўзида мужассам қилишни ўргатган муаллимгина ҳақиқий мураббий бўлади. Аллоҳнинг исмларидаги маъно ва далилларни тушуниб, уламоларнинг бу ҳақдаги сўзларини билиш билан Аллоҳнинг исмларини ўзида мужассам қилиб, унинг ичида яшаётган одам орасида фарқ жуда катта. Борлиқ ҳақида фикр юритсанг, Аллоҳни танийсан, Унинг тоати йўлида кўп жидду‑жаҳд қилсанг, У Зотга яқинлашасан. Шунда бу нарса сенга кўплаб яхшиликлар олиб келади, қалбинг беҳожат бўлади. Аллоҳни таниш сенга шундай қалб кўзини ато қиладики, у билан ҳеч ким кўра олмайдиган нарсани кўрасан, ҳеч ким эшитмайдиган нарсани эшитасан. Демак, Аллоҳнинг исмларидаги маънолар, далиллар ва у ҳақдаги уламоларнинг фикрини билишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу хусусда Аллоҳ билан боғланиб, доим У Зот билан бирга бўлиш тақозо этилади. 

Аллоҳнинг илмини, Аллоҳ яратган нарсаларни ўрганиш учун китоб ўқиш, ёд олиш, англаш, такрорлаш, музокара қилиш ва ёзиш лозим бўлади. Бу нарсалар маълумотларни ёд олишга ундайди. Бу маълумотлар қаерда сақланади? Албатта, мияда сақланади. Нафсга қарши курашиш, кўзни номаҳрамлардан тийиш, мол‑дунёни ҳақ йўлга сарфлаш, ота‑онага яхшилик қилиш, тунда таҳажжудга туриш, намозларни мукаммал адо қилиш, кўп зикр қилиш, Қуръон тиловат қилиш каби амаллар Аллоҳга итоатдир. Ҳавои нафсига эргашган киши энди Аллоҳга боғланишга ҳаракат қилсин. Аллоҳга боғланса, У Зотдан сакинат, нур, саодат, басийрат (қалб кўзи) ато қилинади. Шунда ўша инсон ҳамма нарсанинг ҳақиқати ва ботинини кўради. 

«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг Пайғамбарига иймон келтиринглар, шунда У Зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этур ва сизлар учун юрадиган нур пайдо қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ ҒофурдирРоҳиймдир» (Ҳадид сураси, 28‑оят).

Демак, Аллоҳнинг маърифатига эришиш учун нафсга қарши курашиш, жидду‑жаҳд қилиш керак экан. Аллоҳнинг шариатини билиш, яратган нарсаларни ўрганиш учун эса стол, китоб, қоғоз ва қалам керак бўлади. 

Мадрасанинг олий шаҳодатномасини қўлга киритган одам ҳам шаҳватга ғарқ бўлиб қолиши мумкин. Аммо нафсига қарши курашган инсон Аллоҳнинг бўёғига бўянган бўлади. У нафсини шаҳватлардан юқори тутгани сабаб, тафаккурда ва сўзда ҳозиқ бўлади, мавқеъсида хулқ ва шарафга буркалган бўлади. Демак, диннинг самараси Аллоҳни танигандан кейин юзага чиқади. Аллоҳни танишнинг тўлови ҳавои нафсга қарши курашиш, Аллоҳнинг исмларидаги маъно ва далилларни фақат билиш билангина кифояланмай, балки унинг ичида яшашни орзу қилиб ҳаракат қилишдир.

Аллоҳ таолонинг ал‑Холиқ, ал‑Бориъ ва ал‑Мусаввир исмлари бир ғоя устида жам бўлади, яъни яратиш амалиётини амалга оширади.

Аллоҳ таолонинг ал-Бориъ исми ила йўқдан бор қилиб, мукаммал суратда, юксак ғоя ва мақсад ила яратганининг шукронасини адо этиш барчамизга насиб бўлсин, омин!

 

(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлариномли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги пайтга келиб дунёда мафкуравий кураш ғоят кескин бир паллага кирди. Ғарб олами Ислом динининг музаффарона юришини тўхтатиб қолиш учун бор имконият ва давоми...

7572 15:56 / 01.12.2016
5. Аллоҳ таоло Фотир сурасида .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот давоми...

2645 19:00 / 24.08.2022
Жиноятчилар сиймоларидан билиниб турар. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.Демак, гуноҳкорлар қиёматдаги халойиқнинг ичида белгили бўлиб туришади. давоми...

5435 20:08 / 26.03.2018
Ақоид илми уламолари бу масалани учга бўлиб таҳлил қилганлар. 1. Аллоҳ таолони кўришни ақл жоиз деб ҳисоблайдими, йўқми Мўътазилийлар мазҳаби бўйича бандалар давоми...

3855 17:00 / 20.12.2021