1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Умр мазмуни

15:55 / 19.04.2017 5351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Одамийлик мулки”нинг “фарзандлари”

(Туркум шеърлар)


Ҳусни ибтидо кўйида ёндим,

Ҳаё иймоним боласи бўлди.

Сабру-қаноат отига миндим,

Ҳаё, ўлгунимча ташлаб кетмасанг бўлди.


Хайриятга талпиндим, қолсамда беҳол,

Гуноҳ қилсам виждоним тирналди, Аллоҳ!

Мўмин қандай гуноҳ қилар бемалол,

Иффат-ҳаё эгаси қилдинг, Субҳаналлоҳ.


*******                           


Уятдан қизармаса юзлар,

Ўз виждонинг олдида уялмасанг гар.

Сен учун аъзолар сўзлар,

Икки оламда бўлурсан дарбадар.


Ҳаё-иффатсиз бўлур инсон ҳайвона,

Гуноҳлардан бўшамассан уялмасанг гар.

Аллоҳ! Наҳот охират бўлур вайрона,

Умр қисқа тавба қилмасанг!


*******


Вафоли бўл эй кўнгил,

Вафосизни дўст тутма.

Аллоҳ амрига энди кўнгил,

Вафосиздан лутф кутма.


Бас эй кўнгил-бўл мард!

Мўмин бўлиб яхшилик ичра юр.

Уммат бўлиб бўлма номард,

Охиратда Набийлар ёнида тур.


*******


Фазл Балхий дебдилар:

Муҳаббат-исордир, маъноси тўртдир.

Тил зикрда доим, кўнгил хотиржам унда,

Такбирда-ибодатда қоим, дуода тонгда.


Хақ билан тутинган унс, суҳбатида Тангрини,

Ишқида овора доим дунё унга бегона.

Билмам неча бор берар қабрга бағрини

Қўрқар кетар чоғ қилмасин имонидан бегона.


*******


Қалбинг қулоқлари беркилмасин хеч,

Қалбингни ёғ босса кеч бўлур у он.

Нафсни ўлдир бўлмасидан кеч,

Биродар ўлмоқдан аввал уйғон.


Эй кўнгил мунча хотиржамсан,

Ҳали қиёматлар бор олдингда.

Мўминмисан ё ажамсан,

Билмассан кимсан кетар онингда.


*******


Ёвузликдан қоч бадхулқ қилур у,

Разолатга ботма нафсинг кўйида.

Шайтон душман алдамоқни билар у,

Қолмагил дўст разолат қўйнида.


Тарбият эт ҳусни-хулқингни,

Набий ўзи бизга муаллим.

Ҳалолдан топ ризқингни,

Хаққа юриб адашибди ким.


Қувонса инсон биродари балосига,

Мўминмас у қандоғ қарар Ҳудосига.

Ё Раб, мўминга малҳам қил мани,

Қандоқ чидай биродарим азасига.


Жоним фидо мўмин учун,

Сарф бўлсин молим қувончига.

Улар ғамнок бўлса дилимда тугун,

Туз сепсалар жоним оғрир яросига.


*******


Нафсимга банди этма -  Илоҳи,

Кўп сажда қилайин навқиронимда.

Дуогўй бўлай, кўзлари намли, нурони,

Фақирнинг таоми қолмасин қозонимда.


Йиғлайман, ибодатларим оз Роббим,

Тилимни фақат зикрла намла.

Илтижо-ю истиғфорда ёришсин тонгим,

Паноҳинга ол лаъин қилмасин ҳамла.


*******


Ҳасаддан қоч болам,

Ғийбатни бил харом.

Алхазар! Фисқ одамни бузар,

Ахир бўлурми мўминни гўшти-ла таом.


Дунёда яхшилар кўп болам,

Интилавер ўшалар томон.

Ёмонни суймас биров, Худо ҳам,

Мен қабримда ётайин омон.


*******


Ёмон  завжадин узоқ қил Тангрим,

Диёнатлиси энг улуғ неъмат.

Ёмон-ла тилка-пора бўлмасин бағрим,

Сўфи Оллоҳёрда бор зўр ҳикмат:


Ду олам нари бўлса, нари кетсун

Кўзинг кўрмаса шум дийдори битсун.

Ҳай-ҳай, Аллоҳ асрасун,

Бу оламинг дўзах бўлмасун.


*******



Насиб этса сенга диёнатли ёр,

Жаннатинг бил мақтамиш Оллоҳёр:

Иликка тушса мундоғ нозанин гул,

Дегил бу сандадур бўсанда, ман қул.


Жонинг фида айла ўшал ёр учун,

Фароғатла ҳаётинг-ошинг муҳайё,

Ҳамд айт! Тангри неъмати учун,

Ҳаё қил энди ўзгага бўлма маҳлиё.


*******


Нодонлар суҳбатидан қоч,

Олма қарз харгиз хасисдан.

Ҳикмат аҳлига эшигинг доим оч,

Сездингми қоч бадбўй исдан.


Халқумингни пок тут, дуоларинг ижобат,

Зулм харом ёдингда тут, бўлмасидан қиёмат.

Дунё, илм, мартаба-этса сани зиёрат,

Илмни ихтиёр эт аслида шудир омад.


*******


Дунё талаб бўлиб охиратни унутма,

Аслида бу нодонлар иши билсанг,

Яхшилик бермасдан уни сен кутма,

Ахмоқсан яхшилар устидан кулсанг.


Охират ғамида бўл- дунё сани қувгувчи,

Сила етим бошини доим қошида бўл.

Дунё учун югурма Ўзи бирни ўн қилгувчи,

Ният қилиб яша юзда саждада ўл.


*******


Бахтни излаб оввора бўлдим,

Бахтни излаб дунё кезибман.

Бахт бойликми деб сарсона бўлдим,

Кўкдами у, ерда излаб денгиз сузибман.


Азизим уни излаб бўлманг девона,

Сезмабман кўнглим бир нималар деган.

Уйим камтарона жойнамозли хона,

Энди билсам бахт-имоним экан.


*******


Кунлар-тунларни бошини едик,

Не-не йиллар ўтиб кетди мазмунсиз.

Ортга боқ, охират учун не экдик,

Хаққа қандай юзланамиз айтинг сиз.


Йиғланг ўтган кунлар учун азизим,

Бас энди, гуноҳлар учун қийналсин виждон.

Маъсиятда-уятдан қизарсин юзлар,

Яйрасин энди қалбдаги бечора имон.


Қўрқиб кетаман хотиржам ухлашимдан ўзимни,

Гуноҳлар ҳамёнда-хисоб олдинда.

Чўчиб уйғониб кетаман очиб кўзимни,

На одамларга асқотдим, на юролдим динда.


Қўрқиб кетаман хотиржам ухлашимдан ўзимни,

Ёш етти қирққа-савоблар озда.

Бас етар гуноҳлар ипини қирқда,

Сўзингни эла-тилингни Ҳаққа созла.


Қўрқиб кетаман хотиржам ухлашимдан ўзимни,

Нафс энди тийил юргил тақвода.

Олгил охирги бор сўзимни,

Инсонни расво қилган асли сен-нафси ҳаввода.


Қўрқиб кетаман хотиржам ухлашимдан ўзимни,

Роббим висоли ниятим-энди кўнгил ҳаловат туйсин.

Эй нафс, ерда қолдирма харгиз сўзимни,

Йўқса тақво тиконлари кўзингни ўйсин.


Фарходбек Жўраев 

Андижон шахар “Уйғур” жоме

          масжиди муҳтасиби.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган воқеъаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун дуо қилиб, уларга меҳрибонлик билан давоми...

6030 15:42 / 19.04.2017
Акром Малик Акром Маликов 1990 йил 19 сентябрь куни туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети битирувчиси. давоми...

2937 15:22 / 19.04.2017
Бу имомнинг исми Бурҳонуддин азЗарнужийдир. Бурҳонуддин азЗарнужий Ўзганднинг Зарнуж шаҳрида ҳижрий олтинчи асрнинг иккинчи ярмида туғилган. Бурҳонуддин давоми...

4030 15:03 / 19.04.2017