1442 йил 15 рабиъул аввал | 2020 йил 01 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Шукр килингАллох зиёда қилиди

15:47 / 19.04.2017 3103 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки инсонлардан келган яхшиликларга шукр килмаса у Аллохдан келган яхшиликка хам шукр килмаган булади.

Мумин –мусулмон киши хамиша ва хар вакт  Аллох таоло унга инъом килиб берган нематларига, ризк килиб берган халолу пок емишларига шукр килиб яшамоги лозим. Аллохнинг берган хисобсиз нематларига шукр килмоклик хам Унга килинган ибодат кабидир.  Зеро мусулмон киши Аллохга шукр килгандагина унинг ишлари олдинга сурилади. Шукр Аллох берган нематни унинг розилиги йулида сарф этмокликдир. Шукр килган банда савобга эгадор булади. Аллох берган немат кадрини адо этади. Шукр килгани сабабидан Аллох унга берган нематини янада зиёда килади. Аксинча ношукрлик килган банда гунохга ботади ва Аллох у бандасига берган нематини ношукрлиги сабаб узиб куяди. Вахолангки шукр банданинг узигагина фойда келтиради. Бу хакида Аллох таоло шундай мархамат килади. «Ва Роббингиз «Касамки, агар шукр килсангиз албатта, зиёда килурман. Агар куфр келтирсангиз ,албатта, азобим шиддатлидир»,деб эълон килганини хам эсланг » (Иброхим сураси, 7-оят)   Аллох таолонинг биз ожиз бандаларига берган нематлари бехисоб эканини барчамиз биламиз. Хар канча шукр килмайлик Унинг бизга инъом килган бекиёс нематларини шукрини адо эта олмаймиз. Пайгамбаримиз с.а.в. «Икки немат бор инсонларнинг куплари бундан бехожат. Улар сихат саломатлик ва фаровонлик(хотиржамлик)дир » деганлар.  Уламоларимиз; Дунёда учта энг азиз немат бор.  Лекин бу уч нематдан факат иккитасигина  бир кишида жам булади. Улар хузур-халоват, сихат-саломатлик ва молу-дунё деганлар. Яратган Роббимга бехисоб шукроналар булсинки, бугунги кунда. жаннатмакон юртимиз тинч, осойишта, тану жонимиз сог-саломат, устимиз бут,  хар бир юртдошимиз кунглида хузур халоват мужассам. Бизларда Аллохнинг энг азиз нематлари тинчлик хотиржамлик сиххат саломатлик бойлик барчаси мужассам. Аллохнинг ваъдаси хак. Агар бизлар унинг берган нематларига шукр килсак албатта зиёда килади. Аллох таоло хамиша тинчлигимизни бокий сихат саломатлигимизни  зиёда килсин. Бизларни берган нематларига шукр килгувчи шокир хамиша зикр этгувчи зокир бандаларидан килиб хидоятида баркарор этсин.


Андижон вилоят Хужаобод туман «Еттичинор» 

жоме масжиди имом хатиби  М Косимов.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз, Қалам, 4.Пайғамбар алайҳиссалом дедилар .Гўзал хулқ mdash алоқани узган қардошингга боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига давоми...

2067 15:10 / 19.04.2017
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади Бир куни давоми...

3070 15:48 / 19.04.2017
Келди ҳаёлимга бир ажиб ҳикоят,Қилган эди уни Ваҳб2 ривоят. Бани Исроилда бир осий бор эди Юз йил исён қилди, жуда зулмкор эди.Умри тугаб, жонин давоми...

3061 15:56 / 19.04.2017
Хар бир отаона ўз фарзандининг бахту саодатли,маънавий соғлом, истиқболи порлоқ, келажакдаги мустакил хаётида хам моддий жихатдан соғлом бўлиб яшамоғини орзу давоми...

4245 15:47 / 19.04.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat